"Хужа Илгор ота" жомеь масжиди


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


Яккабог' тумани "Хужа Илг'ор Ота" жомеь масжидининг телеграмдаги расмий канали✅ @abu_2017
Масжид бош имом хатиби:Домла Усмон Худайкулов 📲 +998903204519
Масжид курилишига ёрдам кулини чузмокчи булганлар: @xudoyqulov_usmon

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций




Репост из: nasafziyo.uz I Расмий
#Намоз_вақтлари
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ 

17.02.2025 йил ҳолатида

🕋 Бомдод 06:45;
🕋 Пешин 13:00;
🕋 Аср 16:40;
🕋 Шом 18:25;
🕋 Хуфтон 19:55.

📖«Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят).

🗝"Жаннатнинг калити намоз, намознинг калити таҳоратдир". (Ҳадис).

عَنْ أَبِي حُمَيْدٍ أَوْ أَبِي أُسَيْدٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «إِذَا دَخَلَ أَحَدُكُمُ الْمَسْجِدَ فَلْيُسَلِّمْ عَلَى النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم، ثُمَّ لِيَقُلِ: اللَّهُمَّ افْتَحْ لِي أَبْوَابَ رَحْمَتِكَ، فَإِذَا خَرَجَ فَلْيَقُلِ: اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ مِنْ فَضْلِكَ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ.

«Набий алайҳис-салом: «Қачон сизлардан бирортангиз масжидга кирса, Набий алайҳис-саломга салом берсин. Сўнгра: «Аллоҳумма ифтаҳ лий абваба роҳматика», – десин. Чиқаётганида: «Аллоҳумма инний асъалука мин фазлика», – десин», – дедилар».

Улашинг
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz


ФАРИШТАЛАР УХЛАЙДИЛАРМИ?
#ақида

❓1243-CАВОЛ: Фаришталар ухлайдими? Дам олишадими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Фаришталарда ухлаш, чарчаш ва дам олиш сингари инсонлар ва бошқа жониворларга хос сифатлар бўлмайди. Бунга қуйидаги оят далолат қилади:
وَلَهُ مَن فِي السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِۚ وَمَنْ عِندَهُ لَا يَسْتَكْبِرُونَ عَنْ عِبَادَتِهِ وَلَا يَسْتَحْسِرُونَ ‎﴿١٩﴾‏ يُسَبِّحُونَ اللَّيْلَ وَالنَّهَارَ لَا يَفْتُرُونَ ‎﴿٢٠﴾
“Осмонлару ердаги барча жонзотлар Уникидир. Унинг ҳузуридагилар ибодатидан такаббурлик қилмаслар ва малол олмаслар. Улар кечаю кундуз тасбиҳ айтарлар. Чарчамаслар”. (Анбиё сураси, 19-20-оятлар).
Аллома Розий раҳимаҳуллоҳ “Мафотиҳул ғайб” номли китобида қуйидагиларни айтган:
"صفة الملائكة: المسألة السابعة: اتفقوا على أن الملائكة لا يأكلون ولا يشربون ولا ينكحون، يسبحون الليل والنهار لا يفترون، وأما الجن والشياطين فإنهم يأكلون ويشربون، قال عليه السلام في الروث والعظم: «إنه زاد إخوانكم من الجن»
“Фаришталарнинг сифатлари: еттинчи масала: уламолар иттифоқ бўлган масала шуки, фаришталар емайди, ичмайди ва никоҳланмайдилар. Улар кечаю кундуз тасбиҳ айтурлар, чарчамайдилар. Жин ва шайтонлар эса еб-ичади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тезак ва суяк ҳақида “У жин биродарларингизнинг озуқасидир”, деганлар”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


ОНЛАЙН БЎЛИБ ТУРГАН ИМОМГА ИҚТИДО ҚИЛИШ
#намоз

❓1242-CАВОЛ: Сафардаман. Яшаш жойимдан масжид узоқроқда. Таровиҳ намозига боришга қийналаман. Шунинг учун YouTube каналида жонли эфирдаги таровиҳ намозларига иқтидо қилиб намоз ўқисам бўладими? Ёки мумкин эмасми?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Онлайн шаклда иқтидо қилиб намоз ўқиш мумкин эмас. Чунки имом ва муқтадийнинг намоз ўқиётган жойи бир бўлиши шарт қилинган. “Бадоеъус саноиъ” китобида шундай дейилган:
اتحاد المكان من شرائط صحة الاقتداء
“Имом ва муқтадийнинг намоз ўқиётган жойлари бир бўлиши иқтидо қилиш дуруст бўлиши учун қўйилган шартларидан биридир”.
Таровиҳни масжидда ўқишнинг савоби беқиёс. Лекин масжидда ўқишнинг иложи бўлмаса, уйда ўзи ўқиши ҳам дуруст. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Репост из: nasafziyo.uz I Расмий
#Намоз_вақтлари
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ 

13.02.2025 йил ҳолатида

🕋 Бомдод 06:45;
🕋 Пешин 13:00;
🕋 Аср 16:35;
🕋 Шом 18:20;
🕋 Хуфтон 19:50.

📖«Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят).

🗝"Жаннатнинг калити намоз, намознинг калити таҳоратдир". (Ҳадис).

عَنْ أَبِي حُمَيْدٍ أَوْ أَبِي أُسَيْدٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «إِذَا دَخَلَ أَحَدُكُمُ الْمَسْجِدَ فَلْيُسَلِّمْ عَلَى النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم، ثُمَّ لِيَقُلِ: اللَّهُمَّ افْتَحْ لِي أَبْوَابَ رَحْمَتِكَ، فَإِذَا خَرَجَ فَلْيَقُلِ: اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ مِنْ فَضْلِكَ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ.

«Набий алайҳис-салом: «Қачон сизлардан бирортангиз масжидга кирса, Набий алайҳис-саломга салом берсин. Сўнгра: «Аллоҳумма ифтаҳ лий абваба роҳматика», – десин. Чиқаётганида: «Аллоҳумма инний асъалука мин фазлика», – десин», – дедилар».

Улашинг
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz


МАСЖИДЛАРДА АЗОНДАН КЕЙИН ТАКБИР АЙТИЛГУНИЧА ТИК ТУРИШ
#азон #намоз

❓1241-CАВОЛ: Масжидларда айрим инсонлар муаззин то иқоматни айтгунича тик турганларини кўрамиз. Уларнинг бу иши тўғрими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Масжидга кирган киши иқомат такбиригача тик туриши тўғри эмас. Чунки иқоматни тик туриб эшитиш макруҳ бўлади. Бу ҳақда фиқҳий манбаларда шундай дейилган:
إذَا دَخَلَ الرَّجُلُ عِنْدَ الْإِقَامَةِ يُكْرَهُ لَهُ الِانْتِظَارُ قَائِمًا وَلَكِنْ يَقْعُدُ ثُمَّ يَقُومُ إذَا بَلَغَ الْمُؤَذِّنُ قَوْلَهُ حَيَّ عَلَى الْفَلَاحِ كَذَا فِي الْمُضْمَرَاتِ
“Бир киши масжидга иқомат вақтида кириб келса, тик турган ҳолда кутиб туриши макруҳ саналади. Балки ўтириб, муаззин “Ҳаййа алал фалаҳ” га келганида, ўрнидан туриб, намозга шуруъ қилади.“Музмарот” китобида шундай келган” (“Фатово Оламгирия” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Репост из: nasafziyo.uz I Расмий
#Намоз_вақтлари
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ 

10.02.2025 йил ҳолатида

🕋 Бомдод 06:50;
🕋 Пешин 13:00;
🕋 Аср 16:30;
🕋 Шом 18:15;
🕋 Хуфтон 19:45.

📖«Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят).

🗝"Жаннатнинг калити намоз, намознинг калити таҳоратдир". (Ҳадис).

عَنْ أَبِي حُمَيْدٍ أَوْ أَبِي أُسَيْدٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «إِذَا دَخَلَ أَحَدُكُمُ الْمَسْجِدَ فَلْيُسَلِّمْ عَلَى النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم، ثُمَّ لِيَقُلِ: اللَّهُمَّ افْتَحْ لِي أَبْوَابَ رَحْمَتِكَ، فَإِذَا خَرَجَ فَلْيَقُلِ: اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ مِنْ فَضْلِكَ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ.

«Набий алайҳис-салом: «Қачон сизлардан бирортангиз масжидга кирса, Набий алайҳис-саломга салом берсин. Сўнгра: «Аллоҳумма ифтаҳ лий абваба роҳматика», – десин. Чиқаётганида: «Аллоҳумма инний асъалука мин фазлика», – десин», – дедилар».

Улашинг
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz


ЖУМА НАМОЗИ БИЛАН ХУТБАСИНИ БОШҚА-БОШҚА ИМОМ ЎҚИСА БЎЛАДИМИ?
#намоз

❓1240-CАВОЛ: Агар жума намозида хутба қилган имом бошқа, жума фарзида эса бошқа имом ўқиса намоз дуруст бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, бу ҳолатда намоз дуруст бўлади. Лекин афзали хутбани ҳам, жума намозини ҳам бир киши ўқишидир. Бу ҳақида Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ бундай деган:
لَا يَنْبَغِي أَنْ يُصَلِّيَ غَيْرُ الْخَطِيبِ ؛ لِأَنَّ الْجُمُعَةَ مَعَ الْخُطْبَةِ كَشَيْءٍ وَاحِدٍ فَلَا يَنْبَغِي أَنْ يُقِيمَهَا اثْنَانِ ، وَإِنْ فُعِلَ جَازَ
“Жума намозини хутба қилган кишидан бошқаси ўқимаслиги керак. Чунки жума намози билан унинг хутбаси битта нарса кабидир. Шундай экан уларни икки киши адо қилмаслиги керак. Бордию хутба билан жума намозини бошқа-бошқа кишилар ўқиб қўйса ҳам жоиздир” ("Раддул муҳтор" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Ёмғир – Аллоҳ таолонинг фазли, раҳмати ва баракоти саналади.У ёғаётган пайтда Аллоҳ таолонинг файзу футуҳидан умид қилинади.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда ёмғир сувини – муборак сув деб номлаган:

وَنَزَّلْنَا مِنَ السَّمَاءِ مَاءً مُبَارَكًا فَأَنْبَتْنَا بِهِ جَنَّاتٍ وَحَبَّ الْحَصِيدِ

“Биз осмондан муборак сув (ёмғир) ёғдириб, у билан боғларни ва ўриб олинадиган донларни ундирдик” (Қоф сураси, 9-оят).

Шунинг учун ҳам Расули Акрам алайҳиссалом ёмғир ёғган пайтида дуо қилишга тарғиб қилганлар.

سهل بن سعد مرفوعًا إلى النبي صلى الله عليه وسلم: «ثنتان ما تردان: الدعاء عند النداء وتحت المطر» رواه أبو داود.

Саҳл ибн Саъд разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Икки нарса қайтарилмайди: азон пайтидаги ва ёмғир остидаги дуо” деганлар (Имом Абу Довуд ривоятлари).

Шу билан бирга Пайғамбаримиз алайҳиссалом ёмғир ёғганда:

اللَّهُمَّ صَيِّباً نَافِعاً

яъни, “Парвардигоро, фойдали ёмғир қил!” деб дуо қилишлари муборак одатлари бўлган.Валлоҳу аълам.


Жигарни қуритадиган ичимлик

Сўнгги пайтларда ёшлар орасида энергетик ичимликлар ичиш одат тусига кирди. Шифокорлар тетиклаштирувчи бундай ичимлик­ларни соғлик учун жуда хавфли эканини таъ­кидлашмоқда.

Энергетик ичимликлар 1960 йили Япо­нияда тиббиётда дори воситаси сифатида кашф қилинган. Дастлаб инсон саломатлиги учун зарарсиз деб ҳисобланган ичимлик аста-секин оммалашиб, тижоратга айланиб кетди. Сўнгра унинг таркибига бир қанча кимёвий моддалар қўшилди.

2014 йилга келиб Жаҳон соғлиқни сақ­лаш ташкилоти дунёда вояга етмаган ўс­мирларнинг энергетик ичимликни кўп ис­теъмол қилиши хавфли эканини эълон қилди. Шу сабабдан кўп мамлакатларда бу ичимликка тақиқ қўйилди.

Саломатлик учун асо­сий хавфлар шакар ва ко­феин миқдорининг юқори­лигидир. Энергетик­ларда эса, кофеин 100 ml учун 30–50 mg бўлади. Баъзиларида 100 mgгача ошиши мумкин. Бу оддий қаҳва (12 mg)дан 8 баравар кўп. Энергетик ичимликларни мунтазам истеъмол қилиш тушкунликка тушиш эҳтимолини оширади.

“Энергетик ичимликларни мунтазам ра­вишда истеъмол қилиш юрак хуружини оширади, асаб тизимини сусайтиради ва гиёҳвандликка олиб келиши мумкин. Бундан ташқари, қон босимини кўтариш хавфи бор. Масалан, битта идишдаги энергетик ичимликда 27 чой қошиқ шакар бор. Агар сиз бу ичимликларни ичсангиз, келажакда қандли диабет ва бошқа оғир касалликларга дуч келишингиз муқаррар”, дейди мутахассислар.

Айрим ишлаб чиқарувчилар бу ичимликларга ҳайвонлар аминокислоталарига ўхшаш бўлган таурин моддасини қўшади. Бу модда юрак мушакларининг ишлаш жараёнини тезлаштиради.

Энергетик ичимликлар таркибида шакар миқдори меъёридан анча юқори. Шу боис бир шиша энергетик ичимлик ичган киши жигари қаттиқ зўриқади. Энергетик ичимликларни мунтазам ичиш жигар қу­ришига олиб келади.




НАМОЗХОННИНГ ОЛДИДАН АЁЛ КИШИНИНГ ЎТИШИ
#намоз

❓1237-CАВОЛ: Намоз ўқиётган кишининг олд томонидан аёл киши ўтса, намози бузиладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намозхон олдидан ҳар қандай инсон ёки ҳайвоннинг ўтиши унинг намозини бузмайди. Бу мавзуда Имом Бурҳониддин Марғилоний раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар:
وَإِنْ مَرَّتْ امْرَأَةٌ بَيْن يَدَيْ الْمُصَلِّي لَمْ تَقْطَعْ صَلَاتَهُ
“Аёл киши намозхон олдидан ўтса, унинг намозини бузмайди” (“Ҳидоя” китоби).
Баъзи кишилар қуйидаги ҳадисни далил қилиб, аёл киши намоз ўқиётган эркакнинг олдидан ўтса, унинг намози бузилади дейишади:
Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қачонки бирингиз намозга турса, унинг ҳузурида эгарнинг суянчиғига ўхшаш нарса бўлса, сутра қилиб олади. Қачонки, унинг олдида эгарнинг суянчиғига ўхшаш нарса бўлмаса, унинг намозини эшак, аёл киши ва қора ит кесади», дедилар...”. (Имом Муслим ривоят қилган).
Лекин биргина ҳадиснинг ўзини ушлаб, бошқа ҳадисларни ўрганиб чиқмасдан ҳукм чиқариш катта хато ҳисобланади. “Саҳиҳи Муслим”нинг машҳур шориҳларидан бири Имом Нававий раҳимаҳуллоҳ “Ал-Минҳож шарҳи саҳиҳи Муслим ибн Ҳажжож” китобида юқоридаги ҳадисни шарҳлаб бундай деганлар:
“Имом Молик, Абу Ҳанифа ва Шофеий розияллоҳу анҳум ҳамда салаф ва халаф уламоларнинг жумҳури: “Ҳадисларда зикр қилинган тоифадагиларнинг намозхоннинг олдидан ўтиши билан унинг намози бузилмайди”, дейишган. Юқорида айтилган ҳадисдан намозхоннинг қалби олдидан ўтаётган мазкур нарсаларга машғул бўлиши туфайли унинг савоби камайиши ирода қилинган, намози бузилиши эмас”.
Қолаверса, “Саҳиҳи Муслим”нинг ўзида юқоридаги ҳадисларнинг кетидан қуйидаги ҳадислар келган:
عن عائشة وذُكر عندها: ما يقطع الصلاة الكلب والحمار والمرأة، فقالت عائشة قد شبهتمونا بالحمير والكلاب، والله لقد رأيت رسول الله صلى الله عليه وسلم وإني على السرير بينه وبين القبلة مضجعة فتبدو لي الحاجة فأكره أن أجلس فأوذي رسول الله صلى الله عليه وسلم فأنسل من عند رجليه رواه مسلم
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “У кишининг ҳузурларида намозни кесадиган нарсалар зикр қилинди. “Намозни ит, эшак ва аёл киши кесади”, дедилар. Бас, у киши: «Батаҳқиқ, бизларни эшаклар ва итларга ўхшатдингиз. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз ўқиётганларида мен у киши билан қибланинг орасида бўлганим бор. Мен сўри устида ёнбошлаб ётар эдим. Агар бирор ҳожатим чиқиб қолса, у кишига юзланишни ёқтирмай, секин сурилиб чиқиб кетар эдим”, дедилар”.
Фақиҳларнинг бу мавзудаги, намозхонни олдидан аёл киши ўтиши намозни бузмайди, деган гаплари юқорида келган ҳадисларнинг хулосаси ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.




Репост из: nasafziyo.uz I Расмий
#Намоз_вақтлари
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ 

03.02.2025 йил ҳолатида

🕋 Бомдод 06:50;
🕋 Пешин 13:00;
🕋 Аср 16:25;
🕋 Шом 18:10;
🕋 Хуфтон 19:40.

📖«Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят).

🗝"Жаннатнинг калити намоз, намознинг калити таҳоратдир". (Ҳадис).

عَنْ أَبِي حُمَيْدٍ أَوْ أَبِي أُسَيْدٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «إِذَا دَخَلَ أَحَدُكُمُ الْمَسْجِدَ فَلْيُسَلِّمْ عَلَى النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم، ثُمَّ لِيَقُلِ: اللَّهُمَّ افْتَحْ لِي أَبْوَابَ رَحْمَتِكَ، فَإِذَا خَرَجَ فَلْيَقُلِ: اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ مِنْ فَضْلِكَ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ.

«Набий алайҳис-салом: «Қачон сизлардан бирортангиз масжидга кирса, Набий алайҳис-саломга салом берсин. Сўнгра: «Аллоҳумма ифтаҳ лий абваба роҳматика», – десин. Чиқаётганида: «Аллоҳумма инний асъалука мин фазлика», – десин», – дедилар».

Улашинг
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz


Италияда 93 ёшли қария касалликдан тузалибди. Унга нафас берувчи мосламанинг ҳеч бўлмаса бир куни учун ҳақ тўлашини сўрашибди. Шунда чол йиғлаб юборибди. Шифокор чолни тинчлантирмоқчи бўлибди, лекин чол пулидан йиғламаётганини айтибди. Қариянинг жавоби эса шифокорни ҳайратга солибди:

"Мен тўлашим керак бўлган пул учун йиғламаяпман. Мен бунинг ҳаммасини тўлашим мумкин. Мен шундан йиғлайманки, мени 93 йилдан буён Худо нафаслантиради, лекин бирор марта бу учун ҳақ тўламаганман. Сиз бўлса бир кунлик нафаслантириш учун 5000 € сўраяпсиз. Тасаввур қиляпсизми, Яратганга қанча тўлашим кераклигини. Мен бу учун унга шукрона ҳам қилмаган эканман


НАФЛ НАМОЗЛАРНИ ЖАҲРИЙ ЎҚИШ МУМКИНМИ?
#намоз

❓1236-CАВОЛ: Нафл намозларни овоз чиқариб ўқисак бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар нафл намозни кундузи ўқисангиз, махфий ўқийсиз. Кечаси ўқисангиз, жаҳрий ёки махфий ўқиш борасида ихтиёрли бўласиз. Агар ён-атрофда ухлаётган ёки бошқа иш билан машғул бўлаётганларга халал бермасангиз, жаҳрий ўқисангиз бўлади. Имом Бурҳониддин Марғилоний бу борада бундай деган:
وَفِي التَّطَوُّعِ بِالنَّهَارِ يُخَافِتُ وَفِي اللَّيْلِ يَتَخَيَّرُ اعْتِبَارًا بِالْفَرْضِ فِي حَقِّ الْمُنْفَرِدِ ، وَهَذَا لِأَنَّهُ مُكَمِّلٌ لَهُ فَيَكُونُ تَبَعًا
“Кундузги нафл намозда махфий қироат қилади. Кечасидаги нафл намозда махфий ёки жаҳрий қироат қилишда ихтиёрли бўлади. Бу ҳукм фарз намозни ёлғиз ўқиётган кишига қиёслаб олинган. Чунки нафл намозлар фарз намозларни тўлдирувчи ҳисобланади. Демак, ҳукмда у билан бир хил бўлади” (“Ҳидоя” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.




"Бир киши Хасан Басрий олдида:

"Мен ширинлик емайман, чунки унинг шукрини қоим қила олмасликдан қўрқаман" деди.

Ҳасан Басрий : "Бу аҳмоқ экан, совуқ сув шукрини адо қила олар эканми нима?! дедилар


Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барoкaтуҳ.

Бугун ЖУМА
—31 январь 2025
—1 шаъбон 1446.
Шаъбон ойининг  1-жумаси барчамизга муборак бўлсин!


🤲 Аллоҳим, ШАЪБОН ойини бизларга барака ва иймон, саломатлик ва Ислом ойи қилгин! Барчамизни Рамазон ойига эсон-омон етиб боришни насиб қилгин!
«Аллоҳумма, солли ва саллим ъала набийина Муҳаммад»


Репост из: nasafziyo.uz I Расмий
#Намоз_вақтлари
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ 

27.01.2025 йил ҳолатида

🕋 Бомдод 06:55;
🕋 Пешин 13:00;
🕋 Аср 16:15;
🕋 Шом 18:00;
🕋 Хуфтон 19:30.

📖«Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят).

🗝"Жаннатнинг калити намоз, намознинг калити таҳоратдир". (Ҳадис).

عَنْ أَبِي حُمَيْدٍ أَوْ أَبِي أُسَيْدٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «إِذَا دَخَلَ أَحَدُكُمُ الْمَسْجِدَ فَلْيُسَلِّمْ عَلَى النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم، ثُمَّ لِيَقُلِ: اللَّهُمَّ افْتَحْ لِي أَبْوَابَ رَحْمَتِكَ، فَإِذَا خَرَجَ فَلْيَقُلِ: اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ مِنْ فَضْلِكَ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ وَالنَّسَائِيُّ.

«Набий алайҳис-салом: «Қачон сизлардан бирортангиз масжидга кирса, Набий алайҳис-саломга салом берсин. Сўнгра: «Аллоҳумма ифтаҳ лий абваба роҳматика», – десин. Чиқаётганида: «Аллоҳумма инний асъалука мин фазлика», – десин», – дедилар».

Улашинг
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
🛰 https://taplink.cc/nasafziyo.uz

Показано 20 последних публикаций.