nasafziyo.uz I Расмий


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Религия


ЎМИ Қашқадарё вилоят вакиллигининг ижтимоий тармоқдаги расмий саҳифалари:
Internet 🌐 www.nasafziyo.uz
Telegram👉 t.me/nasafziyo
Instagram📷 nasafziyo.uz
Facebook ➡️ https://www.facebook.com/nasafziyouz.qashqadaryo
Youtube 📽 Nasafziyo.uz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Религия
Статистика
Фильтр публикаций


Ибн Абу Ҳотим раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

Салим ибн Мужоҳиднинг шундай деганларини эшитганман: агар Вакиъ, Ибн Уяйна ва Ибн Муборак ҳаёт бўлганларида, Муҳаммад ибн Исмоил Бухорийга муҳтож бўлган бўлар эдилар.


📮@nasafziyo


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Хайрли тонг!

❄️Кунингиз барокатли бўлсин!🌨

«Ва Роббингизнинг «Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман. Агар куфр келтирсангиз, албатта, азобим шиддатлидир», деб эълон қилганини ҳам эсланг»
«Иброҳим сураси», 7-оят.

Каналга аъзо бўлинг:
👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA


🌙 ШАЪБОН ОЙИНИНГ РЎЗАСИ

Оиша онамиз розияллоҳу анҳо айтадилар: "Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бирон ойда шаъбондагидан кўп рўза тутмас эдилар. Зотан, у зот алайҳиссалом шаъбоннинг ҳаммасида рўза тутар эдилар" (Имом Бухорий ривояти).

САҲАРЛИК-ИФТОРЛИК ВАҚТИ:

Қашқадарё вақти билан

3 февраль – душанба

Саҳарлик вақти (оғиз ёпиш): 06:15
🤲 Ифторлик вақти: (оғиз очиш) 18:04


ҚАНДАЙ НИЯТ ҚИЛИНАДИ?

🤲 Нияти: Холис Аллоҳ учун Шаъбон ойининг рўзасини тутишни ният қилдим.


ЎМИ Қашқадарё вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати

https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
https://taplink.cc/nasafziyo.uz

📲
https://t.me/nasafziyo?boost




Baroat kechasi qanday kecha?
Опрос
  •   Do'zaxdan ozod bo'lish kechasi
  •   Duolar ijobat bo'ladigan kecha
  •   Taqdirlar belgilanadigan kecha
  •   Barcha javob to'g'ri
2086 голосов


Имом Ибн Ҳиббон раҳимаҳуллоҳ Самарқандда қози бўлиб, дин фиқҳини яхши билган, ҳадис ҳофизларидан бири эди. У тиб, астрономия ва турли фанларда билимли бўлиб, «Саҳиҳ», «Тарих» ва «Заиф ровийлар» китобларини ёзган.
Ибн ал-Саманий: «Абу Ҳотам ўз даврининг имоми бўлган. У Шош ва Искандария ўртасида илм талаб қилиб сафар қилган.»

Ибн Ҳиббон 354 ҳижрий йили (965 милодий йили) шоввол ойининг саккизинчи жума куни вафот этди.

Ибн Ҳиббон бутун ислом оламида ҳурматга сазовор бўлган буюк муҳаддис ва фақиҳ эди. Унинг илмдаги юксак даражаси ва қолдирган асарлари Ислом илмларининг ривожига улкан ҳисса қўшди.

📮@nasafziyo


Имом Ибн Ҳиббон ҳақида уламоларнинг таърифлари (давоми)

Ҳадисшунослик ва тарих соҳасида буюк мақомга эга бўлган Имом Ибн Ҳиббон ҳақида замондошлари ва кейинги аср олимлари юксак баҳо берганлар. Унинг илм-фан борасидаги фаолияти ва ютуқлари кўпчилик томонидан эътироф этилган.

Абу Саъид Абдурраҳмон ибн Аҳмад ал-Идрисий: «Абу Ҳотам ал-Бустий (Ибн Ҳиббон) фиқҳ олимларидан, ҳадис ҳофизларидан ва турли шаҳарларда машҳур бўлган олимлардан бири эди. У тиб, астрономия ва турли илмларда билимли бўлиб, «Саҳиҳ», «Тарих», «Заиф ровийлар» ва бошқа машҳур китобларни ёзган. Самарқандда одамларга фиқҳ ўргатган, кейин эса Бустга кўчиб ўтган.»
Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ал-Астрабозий: «Ибн Ҳиббон дин илмларида фақиҳ, ҳадис ҳофизи ва тиб, астрономия ҳамда турли илмларда билимли эди.»
Имом Заҳабий (Сийар аълам ан-нубало): «Имом, аллома, ҳофиз, мутахассис, Хуросон шайхи… У машҳур китоблар муаллифи эди.
Ибн Ҳиббон «Анвоъ» китобида: "Биз икки мингдан ортиқ шайхдан ҳадис ёзган бўлишимиз мумкин", – дейди. Мен айтаман: шундай ҳам бўлиши керак! Бу билан бирга у фиқҳ, араб тили ва бошқа фанларда ҳам юксак билим эгаси эди. Унинг «Саҳиҳ» асарида шундай дейилади: "Китобимизда фақат беш шартга эга бўлган ровийларнинг ҳадисларини қабул қиламиз:
1. Динида адолатли ва яхши хулқли бўлиши.
2. Ҳадис ривоят қилишда ростгўй бўлиши.
3. Ривоят қилаётган ҳадисни тушуниш ва унинг мазмунига ақли етиши.
4. Ҳадис маъноларини ўзгартириб юборишдан ҳоли бўлиши.
5. Тадлисдан (ҳадисни яширин ўзгартиришдан) холи бўлиши." Ушбу беш шартга эга бўлган ровийларни ҳадис ривоятида қабул қиламиз.»
Имом Заҳабий (Мизон ал-Иътидол): «Анвоъ» ва «Жарх ва таъдил» асарлари муаллифи бўлган. У замонасининг пешқадам олимларидан бири бўлиб, илмий сафарларини 300-йилда бошлаган, Абу Халифа, Насоий ва бошқа машҳур уламолардан ҳадис ривоят қилган. Шом, Ҳижоз, Миср, Ироқ, Жазира ва Хуросонда илм талаб қилган. Самарқандда қози бўлган. Тиб, астрономия, калом ва фиқҳни яхши билган. Ҳадис илмларида пешқадам олимлардан эди.»
Яқут ал-Ҳамавий (Муъжам ал-Булдан): «Ибн Ҳиббон кўп ҳадис ривоят қилган, кўп сафар қилган, кўп устозлардан илм олган, ҳадиснинг матнлари ва санадларини мукаммал тушунган. У ҳадис илмида бошқалар ожиз қолган билимларни очиб берган. Кимки унинг китобларини холисона ўрганса, бу одам илм денгизларига чўмганини англайди.»
Ибн Ҳажар ал-Асқалоний: «У замонасининг пешқадам уламоларидан бири бўлиб, 300-йил бошларида илм талаб қилган. Тиб, астрономия, калом ва фиқҳни яхши билган, ҳадис илмида етакчи олимлардан эди. У фанларнинг барчасини ўзлаштирган, зукко ва беқиёс хотирага эга олим эди.»
Имом Ҳоким (устози): «Абу Ҳотам ал-Бустий қози, у фиқҳ, тилшунослик, ҳадис ва ваъз илмининг улуғ уламоларидан эди. У ҳадис борасида шундай кўп асарлар ёзганки, унгача ҳеч ким бундай қилмаган.»
Жамолиддин ал-Иснавий: «У тилшунослик, ҳадис, фиқҳ ва ваъзда буюк олимлардан эди.»
Салоҳиддин ас-Сафадий: «У дин фиқҳини яхши билган, ҳадис ҳофизларидан бўлган, тиб, астрономия ва турли фанларда билимли олим эди.»
Ибн ал-Имод ал-Ҳанбали: «Олим, аллома, дарё каби билимга эга инсон. У ҳадис ва фиқҳда, тилшунослик, ваъз, тиб, астрономия ва каломда мукаммал билимли эди.»
Ибн ал-Асир: «У ўз асрининг етакчи олимларидан бири бўлган. У шундай китоблар ёздики, унгача ҳеч ким бундай асарлар ёзмаган.»
Ибн Касир: «У катта ҳофиз, машҳур муаллиф ва ижтиҳод қилувчи олим эди.»
Хатиб ал-Бағдодий: «Ибн Ҳиббон ишончли, обрўли ва фозил олим эди.»
Тожиддин ас-Субкий (Табақот аш-Шофеъийа ал-Кубро): «У буюк муҳаддис, «Анвоъ ва тақсимот», «Жарх ва таъдил», «Сиқот» ва бошқа асарлар муаллифи эди.
У Хуросон, Ироқ, Ҳижоз, Шом, Миср, Жазира ва бошқа ўлкаларда илм талаб қилган. «Тақсимлар ва анвоъ» китобида шундай дейди: "Биз Шош ва Искандария орасида минг шайхдан ҳадис ёздик."

Манба: https://t.me/tuhur
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
https://taplink.cc/nasafziyo.uz

📲
https://t.me/nasafziyo?boost


Ким бу тупроқ қадрин истар айламоқ тупроққа тенг,

Кўзига тупроқ билан урмоқни истайдир кўнгил.

Ул Ватан елканларини маърифат уммонида

Қиблаи имон сари бурмоқни истайдир кўнгил..

Эркин Воҳидов
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
https://taplink.cc/nasafziyo.uz

📲
https://t.me/nasafziyo?boost


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Ислом цивилизацияси марказида қадимий Қуръон нусхалари қандай сақланади?

Ислом цивилизацияси марказига уюштирилган медиа-тур давомида марказ ходими Азим Ғофуров қадимий Қуръон нусхаларини, жумладан, Усмон Мусҳафини янги бинога кўчириш ишлари ҳақида маълумот берди.

"Қуръон залида аждодларимизга тегишли ва бевосита юртимизга боғлиқ бўлган 114 та Қуръон нусхалари олиб келиниб, витриналарда намойиш қилинади. Китобларнинг нусхалари олиб келиниши кўзда тутилган асли эмас. Фондлар ҳам асил нусхани Ўзбекистонни мулки экан деб бериб юборса, нур устига нур лекин асосан уларнинг факсимил нусхалари олиб келинади. Уларга зарар етмайди", — деди у.

Марказда Қуръони карим зали, қўлёзмаларни тиклаш ва рақамлаштириш бўлимлари, 100 мингдан ортиқ тарихий асарларни ўз ичига олган кутубхона ташкил этилиши режалаштирилган. Ҳамма учун марказ очиқ, ҳатто шанба-якшанба кунлари ҳам келиб кўриш мумкин бўлади.

✍🏻Батафсил...

Манба: uzdiplomat.uz
Telegram | @nasafziyo
https://taplink.cc/nasafziyo.uz

📖
https://t.me/nasafziyo?boost


Ислом цивилизацияси маркази – Янги Ўзбекистоннинг маърифий салоҳияти рамзи

Президент Шавкат Мирзиёев 29 январь куни Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказида олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди. Қурилиш ишлари ва экспозиция билан танишиш жараёнида давлатимиз раҳбари марказ фаолиятини ташкил этиш, унинг маъно-мазмунини янада бойитиш ва такомиллаштириш юзасидан зарур кўрсатмалар берди.

Батафсил👉 https://uza.uz/posts/683984

https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | nasafziyo.uz
https://taplink.cc/nasafziyo.uz

📲
https://t.me/nasafziyo?boost


🕌 Динимизда саломатлик ва покликнинг аҳамияти

📖 “Икки буюк неъмат борки, кўп одамлар улар борасида алданиб қоладилар. Улар: сиҳат-саломатлик ва бўш вақтдир”. (Имом Бухорий ривояти).


🎤 Ҳомиджон домла Ишматбеков

⏱️ 22 дақ 💾 33 MБ

https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA


Имом Ибн Ҳиббоннинг илмий мероси ва таълифлари (давоми)

Имом Ибн Ҳиббон кўпгина шариат фанларида қатор асарлар ёзган, хусусан, ҳадис, фиқҳ, тарих ва бошқа соҳаларда. Унинг энг машҳур ва муҳим асарлари қуйидагилар:
1.«Саҳиҳ Ибн Ҳиббон» (المسند الصحيح على التقاسيم والأنواع) – бу асар Ибн Ҳиббон томонидан ҳадисларнинг мавзуларга кўра таснифланган ҳолда йиғилган тўпламидир.
2.«Китоб ас-Сиқот» (كتاب الثقات) – ушбу асар саҳиҳ ҳадисларни ривоят қилган ишончли ровийлар ҳақида маълумот берувчи катта биографик луғат ҳисобланади.
3.«Ал-Мажруҳийн» (المجروحين) – ҳадис илмида заиф ва ҳадислари рад этилган ровийлар ҳақида маълумотлар тўплами.
4.«Машоҳир уламои ал-амсор» (مشاهير علماء الأمصار) – мусулмон уламоларнинг биографиялари ҳақида маълумот берувчи китоб.
5.«Равзат ал-уқало ва нузҳат ал-фузало» (روضة العقلاء ونزهة الفضلاء) – ахлоқ ва хулқ-атвор масалаларига бағишланган асар.
6.«Ас-Сийра ан-набавийя ва ахбор ал-хулафо» (السيرة النبوية وأخبار الخلفاء) – Пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.) ва халифалар тарихи ҳақидаги асар.
7.«Тарих ас-сахаба аллазина рувия анҳум ал-ахбор» – саҳобалар ҳақида маълумот берувчи тарихий асар.
Бироқ, Ибн Ҳиббоннинг кўплаб асарлари вақт ўтиши билан йўқолган. У ўз китобларини талабаларга вақф қилиб қолдирган, аммо вақт ўтиши билан турли фитналар ва ноўрин сиёсий ўзгаришлар натижасида унинг китоблари йўқолиб кетган.

Имом Заҳабий ўзининг «Сийар аълам ан-нубало» асарида Ибн Ҳиббоннинг қуйидаги асарларини санаб ўтади:
8.«Тарих ас-Сиқот» – ишончли ровийлар тарихи.
9.«Иллал авҳом ал-муаррихин» – ҳадис ривоятларидаги хатолар ва уларнинг сабаблари ҳақида.
10.«Иллал маноқиб аз-Зуҳрий» – Имом аз-Зуҳрийнинг фазилатларига бағишланган 20 жилдли асар.
11.«Иллал ҳадис Молик» – Имом Моликнинг ҳадислари ҳақида 10 жилдли тадқиқот.
12.«Иллал ма аснада Абу Ҳанифа» – Имом Абу Ҳанифанинг ҳадислари ҳақида 10 жилдли китоб.
13.«Ма холафа фиҳий Суфён Шуъба» – Суфён ва Шуъбанинг ихтилофлари ҳақида асар.
14.«Ма инфарада биҳи аҳл ал-Мадина мин ас-сунан» – Мадина аҳлининг алоҳида ривоятлари ҳақида.
15.«Ма инфарада биҳи ал-Куфийюн» – Куфа аҳлидан келган ноёб ҳадислар.
16.«Ма инфарада биҳи Аҳл ал-Басра» – Басра аҳлидан келган ноёб ҳадислар.
17.«Ал-Куня» – ровийларнинг лақаблари ҳақида маълумотлар.
18.«Ал-Фасл ва-л-васл» – ҳадислар тўплами.
19.«Китоб ал-Муъжам ала ал-мудун» – шаҳарлар бўйича ҳадис ровийлари ҳақида маълумот берувчи китоб.
20.«Қабул ал-ахбор» – хабарларни қабул қилиш қоидалари.
21.«Анвоъ ал-улум ва авсофуҳо» – илм турлари ва уларнинг хусусиятлари.
22.«Ал-Ҳидоя ила илм ас-сунан» – суннатларни англаш ва уларнинг илмий таҳлили.
Бу асарларнинг кўпчилиги йўқолган бўлиб, фақат айримлари бизгача етиб келган.

Ибн Ҳиббон ўзига хос илмий салоҳиятга эга бўлган. У ҳақида Яқут ал-Ҳамавий шундай дейди: «Ким унинг асарларини холисона ўрганса, бу одам илм денгизларига чўмганини англайди.»
Ибн Ҳиббон ҳадис фанини шунчалик ривожлантирдики, у ҳақида: «У ҳадис илмидан бошқалар ожиз қолган билимларни суғуриб чиқарган», – дейишган.
Фиқҳда у буюк шофеъий олимларидан бири сифатида танилган ва бу соҳадаги чуқур билимлари туфайли бир қанча шаҳарларда қози лавозимида ишлаган. У Наса ва Самарқанд каби шаҳарларда қозилик қилган.
Ибн Ҳиббон араб тилини ҳам пухта ўрганган, унинг сарф-наҳв, маъно ва истилоҳларини чуқур тушунган. У ҳукм чиқаришда араб тилидаги қоидалардан ҳам фойдаланган. Масалан, у: «Араблар ўз тилларида бир нарсани маълум бир сон билан ифода этганлар, аммо бу сонни ҳақиқий чеклов сифатида эмас, балки умумий таъриф сифатида ишлатганлар», – деб ёзади.
У илмий қарашларида калом илми таъсирида бўлган. У ўз фикрларини аниқ тақсимотлар ва илмий методлар билан баён этган, унинг «Саҳиҳ» китобини мавзулар бўйича «Тақсимлар ва турлар» деб номлаши ҳам шу услубнинг натижаси эди.
Ибн Ҳиббон тиб ва астрономия соҳасида ҳам маълум даражада билимга эга бўлиб, бу ҳақда: «У тиб ва юлдузшуносликни яхши билган олим эди», – дейилади.
Бу барча соҳалардаги улуғ билимлари туфайли Ибн Ҳажар ал-Асқалоний унинг ҳақида шундай деган: «У фанларнинг барчасини ўзлаштирган, жуда зукко ва беқиёс хотирага эга олим эди.»

https://t.me/tuhur


Имом Ибн Ҳиббоннинг шогирдлари (давоми)

Имом Ибн Ҳиббондан кўплаб улуғ имомлар илм олган. Уларнинг энг машҳурлари қуйидагилар:
1. Абу Абдуллоҳ ал-Ҳоким ан-Нисобурий – ўз устози Ибн Ҳиббон каби саҳиҳ ҳадисларни жамлашга ҳаракат қилган. У машҳур "Ал-Мустадрак ала ас-Саҳиҳайн" асарини ёзган ва бошқа қимматли китоблар ҳам таълиф қилган.
2. Ибн Манда – ҳадис илмида йирик олимлардан бири.
3. Ад-Дорқутний – ҳадис танқидчиси ва машҳур муҳаддис.
4. Ал-Хаттабий – ҳадис ва фиқҳ олимларидан бири.
5. Ғанжар ал-Бухорий – Бухородан чиққан муҳаддис.
6. Абу Али Мансур ибн Абдуллоҳ ибн Холид аз-Зуҳалий ал-Холидий ал-Ҳаровой.
7. Абу Муоз Абдурраҳмон ибн Муҳаммад ибн Ризқуллоҳ.
8. Абу ал-Ҳасан Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Муҳаммад ибн Ҳорун аз-Зузаний.
9. Абу Умар Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Сулаймон ибн Ғайса ан-Навқотий.
Булардан ташқари яна кўплаб улуғ имомлар Ибн Ҳиббондан илм олганлар.

Имом Ибн Ҳиббон Нисобурда дарс бериб турган пайтда, уга нубувват ҳақида савол берлди. Шунда у: «Нубувват – илм ва амалдир»
– деб жавоб берган. Унинг мажлисида баъзи воизлар бор эди. Улар бу сўзни эшитиб, Ибн Ҳиббонни зиндиқлик ва нубувватни касб қилиб олиш мумкин деб ҳисоблашда айбладилар. Бу баҳс жамоатда катта ғавғо қўзғатди. Одамлар бу ҳақда турли фикрларга боришди. Ибн Ҳиббоннинг мухолифлари унинг устидан шикоятномалар ёзиб, зиндиқликда айблашди ва уни ўлдириш ҳақида ҳукм чиқардилар. Бу масала ҳатто халифага ҳам етказилди. Халифа уни текшириб, агар бу тўғри бўлса, қатл этишга буюрди.
Кўп тортишувлардан кейин Ибн Ҳиббон бегуноҳлиги исботланди, лекин унга Нисобурдан чиқиб кетиш мажбурияти юклатилди. У Сижистонга борди, аммо у ерда ҳам айбловлар ва ёлғонлар уни таъқиб қилди. Сижистонда Яҳё ибн Аммор деган воиз унга қарши чиқиб, одамларни унга қарши қўзғатди. Шу сабабли, Ибн Ҳиббон Сижистонни ҳам тарк этишга мажбур бўлди ва ўз ватани Бустга қайтди. У ўша ерда қолиб, умрининг охиригача яшади.

Ибн Ҳиббон бидъатчи ва зиндиқликда айбланган. Ҳатто баъзи уламолар уни ёлғончи деб ҳам аташган.
Эътиборлиси, уни танқид қилганлар орасида Абу ал-Фазл Аҳмад ибн Али ас-Сулаймоний ал-Бухорий ҳам бор. У Ибн Ҳиббон ҳақида шундай деган: «У ёлғончи эди». Бу гапга қарши Имом аз-Заҳабий жавоб бериб: «Мен ас-Сулаймонийнинг бир китобини ўқиб чиқдим. Унда у кўплаб буюк уламоларни ёмонлаган. Унинг ноўрин гапларига эътибор бериш керак эмас» – деб унинг танқидларини рад этган.
Ҳақиқат шуки, Ибн Ҳиббон ҳадис илмида катта олим бўлиб, ҳадис ровийларини танқид қилишда, заиф ва кучли ҳадисларни ажратишда жуда улкан ҳисса қўшган. Шунинг учун унинг шахсига бўлган ҳужумлар таъсирсиз қолган.

Имом Ибн Ҳиббон Аллоҳ таоло учун чегара (ҳад) ва томон (жиҳат) борлигини рад этган. Бу ҳақда у "ас-Сиқот" (Ишончли ровийлар) асарининг муқаддимасида аниқ айтган. Бу эътиқоди туфайли баъзи уламолар унга қарши чиқишган. Унга қарши чиққанлар орасида Яҳё ибн Аммор ҳам бор эди. Абу Исмоил ал-Ҳаровой Яҳё ибн Аммордан сўраган: «Сен Ибн Ҳиббонни кўрганмисан?» У жавоб берган:
«Албатта! Биз уни Сижистондан ҳайдаганмиз!» Яҳё ибн Аммор шундай давом этган: «У жуда кўп илмга эга эди, лекин динда у қийинчиликка тушган. У Сижистонга келди ва Аллоҳга чегара (ҳад) йўқлигини айтди. Биз уни шунинг учун Сижистондан ҳайдадик!»

https://t.me/tuhur


Имом Ибн Ҳиббоннинг шайхлари (давоми)

Имом Ибн Ҳиббон ўзининг "Саҳиҳ" асарининг муқаддимасида шундай дейди: «Биз икки мингдан ортиқ шайхдан ҳадис ёздик...»
У Ислом халифалигининг кенг ҳудудларини зиёрат қилган ва борган ҳар бир шаҳрида шайхлардан таълим олган ҳамда ҳадис ривоят қилган. Энг машҳур устозлари қуйидагилардир:
1. Абу Абдурраҳмон Насаий – машҳур "Сунан ан-Насаий" асарининг муаллифи, ундан Фустот (Миср) шаҳрида ҳадис эшитган.
2. Аҳмад ибн Умайр ибн Жусоа ал-Димашқий – ундан Шом (Дамашқ) шаҳрида ҳадис эшитган.
3. Жаъфар ибн Аҳмад ибн Осим ал-Ансорий ал-Димашқий – Дамашқда ҳадис олган.
4. Али ибн Саид ал-Аскарий – Самирада ҳадис олган.
5. Абу Абдурраҳмон Абдуллоҳ ибн Маҳмуд ибн Сулаймон – Марв шаҳрида ҳадис олган.
6. Аҳмад ибн Довуд ибн Маҳсин ибн Ҳилол ал-Масисий – Ҳалаб шаҳрида ҳадис олган.
7. Муҳаммад ибн Аби ал-Муофа ас-Сайдовий – Сайдо шаҳрида ҳадис олган.
8. Жаъфар ибн Муҳаммад ал-Ҳамадоний – Сур шаҳрида ҳадис олган.
9. Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ибн ал-Фазл ал-Калои ар-Роҳиб – Ҳимс шаҳрида ҳадис олган.
10. Шайхул-Ислом Абу Яъло ал-Мувсилиӣ – Мувсил шаҳридаги буюк муҳаддис, унинг ҳадислари энг юксак иснодли саналган. Ундан 1174 та ҳадис ривоят қилган.
11. Ҳасан ибн Суфён ан-Насавий – Насо шаҳрида ҳадис олган. У ҳақида имом Ҳоким: "У ўз даврининг Хуросондаги энг улуғ муҳаддиси эди." – деб айтган.
12. Абу Аббос Муҳаммад ибн Ҳасан ибн Қутайба ал-Аскалоний – Рамла шаҳрида ҳадис олган.
13. Абу Халифа ал-Фазл ибн Ҳаббоб ал-Басрий – Басра шаҳрида ҳадис олган.
14. Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ал-Мутталиби ан-Нисобурий – Нисобурда ҳадис олган.
15. Абу Ҳафс Умар ибн Бужайр ал-Ҳамадоний ас-Самарқандий – Самарқандда ҳадис олган.
16. Абу Муҳаммад Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Салм ал-Фирёбий – ундан 313 та ҳадис ривоят қилган.
17. Абу Бакр ибн Хузайма – ундан 301 та ҳадис ривоят қилган.
18. Абу Бакр Умар ибн Саъид ибн Аҳмад ат-Тойий ал-Манбажий – ундан 281 та ҳадис ривоят қилган.
19. Абу Исҳоқ Имрон ибн Мусо ибн Мажошиъ ал-Журжоний ас-Сахтияний – Журжон шаҳрида ҳадис олган.
20. Шайхул-Ислом Абу Аббос Муҳаммад ибн Исҳоқ ас-Сароҷ ан-Нисобурий – Нисобурда ҳадис олган.
21. Абу Уруба ал-Ҳусайн ибн Муҳаммад ас-Салмий ал-Ҳароний – Ҳаронда ҳадис олган.
22. Ҳусайн ибн Идрис ибн Муборак, Абу Али ал-Ҳаровой – 136 та ҳадис ривоят қилган.
23. Абу Абдуллоҳ Муҳаммад ибн Абдурраҳмон ас-Сомий ал-Ҳаровой – 112 та ҳадис ривоят қилган.
24. Абу Жаъфар Муҳаммад ибн Аҳмад ан-Насавий ар-Риёний – 99 та ҳадис ривоят қилган.
25. Абу Али ал-Ҳусайн ибн Абдуллоҳ ал-Қаттон ар-Раққий – Раққа шаҳрида ҳадис олган.
26. Абу Ҳусайн Муҳаммад ибн Абдуллоҳ ар-Розий – 91 та ҳадис ривоят қилган.
27. Абдон ибн Аҳмад ал-Жаволиқий ал-Аҳвозий – 73 та ҳадис ривоят қилган.
28. Шайхул-Ислом Абу Жаъфар Аҳмад ибн Яҳё ат-Тустарий – 75 та ҳадис ривоят қилган.
29. Абу Абдуллоҳ Аҳмад ибн Ҳасан ал-Боғдодий ас-Суфий – 70 та ҳадис ривоят қилган.
30. Исҳоқ ибн Иброҳим ал-Бастий – 69 та ҳадис ривоят қилган.

Бу шайхлардан ташқари Ибн Ҳиббон яна кўплаб уламолардан таълим олган.
Шунингдек, у шайхлари ҳақида маълумот жамлаган "Ал-Муъжам ала ал-Мудун" (шаҳарлар бўйича шайхлари тўғрисидаги луғат) асарини ёзган, лекин бу китоб бизгача етиб келмаган. У сафар ва илм излаш ҳақида ҳам китоб ёзган, аммо бу асар ҳам йўқолган.

https://t.me/tuhur


Имом Ибн Ҳиббон раҳимаҳуллоҳ

Имом Ибн Ҳиббон Бустий (270–354 ҳижрий / 884–965 милодий) – машҳур муҳаддис, ҳадис илми ва жарҳ-таъдил соҳасидаги йирик олим, муҳаддис, тарихчи, қози ва Хуросоннинг шайхларидан бири ҳисобланади.

Тўлиқ исми ва насаби: Абу Ҳотим Муҳаммад ибн Ҳиббон ибн Аҳмад ибн Ҳиббон ибн Муоз ибн Маъбад ибн Саҳийд ёки бошқа ривоятларга кўра, ибн Маъбад ибн Ҳадийя ибн Мурра ибн Саъд ибн Язид ибн Мурра ибн Зайд ибн Абдуллоҳ ибн Дорам ибн Молик ибн Ҳанзала ибн Молик ибн Зайд ибн Манот ибн Тамим ибн Мурр ибн Адд ибн Тобиха ибн Иляс ибн Музор ибн Низар ибн Маъд ибн Аднон, ат-Тамимий, Доримий Бустий.
"Тамимий" нисбаси – машҳур араб қабиласи Тамимга мансублигини билдириб, у Тамим ибн Мурга бориб тақалади. Насаби Аднонгача етиб боради, шу сабабли у асл жиҳатидан араб бўлиб, Афғонистонда туғилган.
Манбалар бир овоздан Имом Ибн Ҳиббон Буст шаҳрида туғилганини тасдиқлайдилар. Бу шаҳар бугунги кунда Афғонистон пойтахти Кобулга қарашли бўлиб, Ҳирот ва Ғазна ўртасида жойлашган. Бироқ, аниқ туғилган йили белгиланмаган. Лекин, олимларнинг сўзларидан келиб чиқиб, у 270–279 ҳижрий йиллар оралиғида туғилган, умри тахминан 80 йилни ташкил этган.

Имом Ибн Ҳиббон Буст шаҳрида вояга етди ва болалик ҳамда ёшлигининг илк йилларини шу ерда ўтказди. Кейинроқ у илм излаб сафарга чиқди ва умрининг охирида яна Бустга қайтиб, шу ерда вафот этди.
Ибн Ҳиббон ҳадис ва фиқҳ фанларида мутахассис бўлиб, унинг ижтиҳод даражасига етганлиги таъкидланади. Имом Ибн Касир (774 ҳ. в.) шундай деган: "У улкан муҳаддис ва мустақил мужтаҳидлардан бири эди, кўплаб юртларга сафар қилиб, кўпчилик шайхлардан ҳадис эшитган..."
Имом Ибн Ҳиббон муҳаддисларнинг фақат санадга эътибор қаратганига танқидий ёндашган ва фақиҳларнинг фақат матнга эътибор бериб, санадни четга суриб қўйганини ҳам тўғри деб билмаган. У ўзининг "Саҳиҳи"нинг муқаддимасида бу масалага тўхталиб, ҳадис илмида ўзгача ёндашувга эга бўлган. Унинг фикрича, ҳадис матнидаги зиёдалар (қўшимчалар) ишончли бўлиши учун муҳаддиснинг фақиҳ бўлиши шарт.

Имом Ибн Ҳиббон илм излаб қарийб 40 йил давомида турли ўлкаларга сафар қилган. Бу сафарлари унинг илмий салоҳиятининг ошишида муҳим аҳамият касб этди. Унинг ўзи шундай деган: "Биз 2000 дан ортиқ шайхлардан ҳадис ёздик, Испижабдан Александриягача сафар қилдик."
Испижаб – бу ўша даврда ислом сарҳадларидан бири бўлиб, Турк қабилалари билан чегарадош эди. Ал-Мақдисий (380ҳ.вафот этган)нинг айтишича, у ерда 1700 га яқин "рибот" (ҳимоя постлари) бўлиб, уларни Марв ва Бухоро каби шаҳарлар молиялаштирар эди. Ибн Ҳиббон Александрияга ҳам сафар қилиб, ўша вақтда мавжуд бўлган исломий илм марказларидан баҳраманд бўлган.
Таниқли муҳаддис ва муҳаққиқ шайх Шуайб Арнаут Ибн Ҳиббоннинг "Саҳиҳ"и таҳқиқининг муқаддимасида илмий сафари ҳақида шундай дейди: "У ўша даврда илм олиш мумкин бўлган энг узоқ манзилларгача сафар қилиб, улкан ҳадис меросини жамлади. Унинг бу иши ҳақиқий илмга бўлган юқори ҳиммати ва интилишини кўрсатади."

https://t.me/tuhur

https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!
🌨 Хайрли тонг! 🌨


Барча ишларда ёрдам сўралувчи дуо: "Я ҳаййу я қоййуум, бироҳматика астағийс, аслиҳ лий ша‘ний куллаҳ, ва лаа такилний ила нафсий торфата ъайн".

Маъноси: Эй (доимо) тирик, эй (доимо) қоим турувчи зот. Сенинг раҳматинг ила ёрдам сўрайман, менинг барча аҳволимни яхшила ва мени кўз очиб юмгунчалик фурсатга ҳам ўз нафсимга топшириб қўйма.
❄️@nasafziyo




Иброҳим ибн Адҳам раҳимаҳуллоҳ: “Зуҳд уч синфга бўлинади:

Фарз зуҳд, фазилатли зуҳд ва саломат зуҳд.
Фарз зуҳд: ҳаромдан сақланиш, зуҳд қилиш.
Фазилатли зуҳд: ҳалолдан тийилиш, зуҳд қилиш. (Яъни, ҳалолдан фойдаланишда мўътадил бўлиш).
Саломат зуҳд: шубҳалардан ўзини узоқ тутиш, зуҳд қилиш”, деди.


“Таҳзибил камаали фий асмааир рижаали” асаридан.

📖📚@nasafziyo


Ҳақиқий ҳис қила оладиган лаззат нима биласизми?
– Она – дея чақирганингда – келдингми? – болам? – дея янграган овоздир.

Агар камбағал бўлмайин десангиз!
https://t.me/joinchat/AAAAAFLbtImNQqKWruwBuA

📲
https://t.me/nasafziyo?boost

Показано 20 последних публикаций.