#Буюклар_бисотидан
19. “Аллоҳ таолога нисбатан яхши гумонда бўл. Ундан умидингни узма“ дейишади.
Шу борада бир ҳикоя келтираман. Шояд манфаатли бўлса...
Оғир касаллик билан оғриган қизча уйнинг деразасидан кўчадаги дарахтга назар соларкан, уни юпатиш учун кўнгил кўтарувчи ҳар хил сўзларни айтаётган опасига “Мен барибир тузалмайман. Умрим кам қолди. Билишимча, шу дарахтнинг охирги барги тўкилганда мен ҳам ўлсам керак“ деди. Бу гапдан кўнгли оғриган меҳрибон опаси унга: “Синглим, яхши ният қилайлик. Ҳали ҳаммаси яхши бўлади. Ёмон ният қилма“ дейишига қарамасдан қизча дарахтдан кўзини узмади. Куз фасли бўлгани учун дарахтларнинг барглари тўкиларди. Дераза ёнидаги дарахтнинг ҳам барглари кундан кунга камаярди. Қизчанинг қулоғига у ёқ - бу ёқдан кирган маълумотлар унинг ажали охирги барг тўкилиши билан келишига ишонтирганди. Мана ўша кун ҳам келди. Дарахтнинг ҳамма барги тўкилди. Фақат биттагина барг қолди. У ҳеч тушмасди. Опаси эса уни ҳар куни ҳаётга қизиқтирарди. Шу тарзда кунлар ўтди. Ҳар кун деразадан кўча томон қараган қизча баргни кўриб хотиржам бўлар ва секинлик билан кучга кирарди. Унинг оёқларига қувват қайтиб юра бошлади. Бир неча ҳафтадан сўнг тузалиб ўзи бемалол юрадиган ҳолга етди. Бир куни опаси билан дарахт олдига борди ва унда қолган ягона баргга қаради. Не кўз билан кўрсинки у барг сунъий эди. Синглисининг умиди узилмаслиги учун опа илиб қўйган эди у баргни...
Азизлар! Биргина баргга умидини боғлаган инсон шу даражада яхшиликларга эришса, оламларнинг соҳиби бўлмиш Аллоҳ таолога умид боғлаган инсоннинг даражаси нақадар юксак бўларкин а? Раббимизга умидимизни мустаҳкам боғлаб ҳаракатдан чарчамайлик! Ҳаммаси яхши бўлади.
✍️Устоз Улуғбек Бухорий
@abdumalikbuxoriy