Ёшлигимдан фантастик асар деярли ўқимайман. Негаки фикримни бир четида «Ҳаётда барибир бўлмайдику бунақаси, нима қиламан эртакнамо нарсага вақтимни сарфлаб...» дердим. Икки кун вақтимни сарфлаб «Маймунлар сайёраси» романини юқори қизиқиш билан ўқиб чиқдим. Воқеалар инсонни ўзига чорлаб, бошқа бир ҳаётга олиб кетади. Китобни ўқиш мобайнида асардан ҳикматли сўзлар, ибратли воқеалар топмайсиз. Ерга ўхшаш ҳаёт бор бўлган бошқа сайёрага борган инсонлар, у жойда ҳар томонлама ривожланган, ўзини тилида гаплашадиган, онгли маймунлар яшашини билиб оладилар. Лекин у сайёрада одамлар худди маймундек ёввойи тарзда ҳаёт кечириб, уларни устида маймунлар ҳар хил тажрибалар ўткарадилар. Ердан борган инсонлар, маймунлар қафасига тушиб қолади ва уларни тилини ўрганиб, улар билан фикр алмашиб, хуллас бир амаллаб у сайёрдан қочишга муваффақ бўлади. Асарда инсон онггини, миясини ишлатмаса қанақа ҳайвонсифат ҳолатга тушиши, инсонлардаги хислатлар ҳар томонлама очиб берилган. Асарни фантастикага қизиқадиган китобхонларга тавсия қиламан
✍️Абдумалик Бухорий
@abdumalikbuxoriy
✍️Абдумалик Бухорий
@abdumalikbuxoriy