#Буюклар\_бисотидан
14. Бир зарбул масалда қуйидагича ривоят келган:
“Ўрмонда низомлар ўзгариб, ишлар аввалгидан бошқача бўла бошлади. Ҳар бир соҳанинг асл эгалари қолиб у борада жоҳиллар валдирайдиган бўлиб кетибди. Шундай кунларнинг бирида, ҳолатдан норози оҳулар, майдонни ўзининг хунук овози билан тўлдириб юрган эшакни меҳмонга чақиришибди. Оҳулар унинг олдига бир боғ хашак ташлаб у ёқ бу ёқдан сўз бошлашаётганда эшак “Мен хашак емайман, арпа еб ўрганганман“ дея юзини буриштириб бурнини тепага кўтарибди.
Шунда оҳуларнинг каттаси унга қараб: “Биз сенинг арпа ейишингни биламиз. Аммо, бизда ҳозир арпа йўқ. Хашакни емасанг ҳам айтмоқчи бўлган гапимизни эшит. Сен ақлинг етмайдиган масалаларингга аралашма. Ҳамма нарса ҳақида ўз фикрингни айтавериб ўрмонни фасод қиляпсан. Сен эшаксан, эшак. Сени арпа билан таъминлаб турган тўнғизнинг гапига кираверма. У сенинг калтафаҳмлигингдан фойдаланмоқда. Агар “Йўқ, менга ким арпа берса унинг хизматида бўламан“ деб ҳанграйверсанг, начора, қулоқларимизни кар қилиб юришга мажбурмиз. Огоҳ бўл, сенинг аҳмоқлигингдан фойдаланишяпти холос“ деган экан.
Бу ҳикояни эшитганимда дунёнинг қаерларидандир бошқарилаётган оқимлар вакиллари кўз олдимга келди. Ўзлари жоҳил бўлатуриб дин ҳақида гапираётганлар, илмсиз ҳолда фақатгина пул топиш учун ўқув муассасалари очиб олганлар, ақлсиз бўлиб ақл ўргатадиган уддабуронлар ва ҳоказоларни эсладим...
Сизчи???
✍Устоз Улуғбек Бухорий