Репост из: Мижозлар учун!
Тажрибангизни арзон баҳоламанг
Бир куни катта кеманинг двигатели ишдан чиқиб қолади. Уни таъмирлаш учун қанча мутахассислар чақирилмасин, ҳеч ким уни қайта ишга тушира олмайди. Охирида 40 йилдан зиёд тажрибага эга бўлган муҳандис-механикни чақиришади.
Муҳандис кема моторини диққат билан текшириб чиқади. Барча жойини кўриб бўлгач, кичик болғачасини олади ва керакли жойларга аниқ зарба беради.
Двигатель дарҳол ишга тушади!
Орадан етти кун ўтиб, муҳандис иш ҳақи учун $20,000 миқдорида ҳисоб тақдим этади.
– Нима?! – ҳайрон бўлади кема эгаси. – Ахир сиз деярли ҳеч нарса қилмадингиз. Бизга тақдим этилган ҳисоб бўйича батафсил ҳисобот беринг.
Муҳандис шундай деб жавоб қайтаради:
Болғача билан уриш: $2
Қаерга, қандай қилиб уришни билиш: $19,998
Орттирилган шахсий билимлартва тажрибанинг қадрини билиш зарур. Улар фақат йиллар давомида орттирилган машаққат, қийинчилик ва ҳатто кўз ёшлар орқали ҳосил бўлади.
Агар мен бир ишни 30 дақиқада бажарсам, демак буни шундай қисқа вақт ичида амалга ошириш 20 йиллик тажрибаларим эвазига бўлади. Сиз менинг дақиқаларимга эмас, йилларимга ҳақ тўлайсиз.
Ўзингизнинг билимингиз ва меҳнатингизни арзонга баҳоламанг. Чунки сиз ишлаган ҳар бир кун – ҳаётингизнинг бир кунидир.