Қишлоқ хўжалигида сув ва энергия ресурсларидан унумли фойдаланиш бўйича вазифалар белгиланди
Президентимиз раислигида қишлоқ хўжалигида сув ва энергия ресурсларидан унумли фойдаланиш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда мен ҳам қатнашдим.
Йиғилишда давлатимиз раҳбари дунёда бир вақтлар чўл бўлган ҳудудларда ёғингарчилик кўпайиб, бошқа жойларда қурғоқчилик кенгайиб бораётган шароитда мамлакатимизда сув тежовчи технологияларни жорий қилиш ва каналларни бетонлаш бўйича танланган йўл тўғри бўлганини алоҳида таъкидлаб ўтди.
Соҳада амалга оширилган ишлар билан бир қаторда ҳали қилинадиган ишлар кўплиги кўрсатиб ўтилди. Хусусан, ариқлар ва каналларни тўлиқ босқичма-босқич бетонлаб бориш, кластер ва фермер хўжаликларига сув тежовчи технологияларни жалб қилиш, каналларда сув йўқотишларни олдини олиш мақсадида 800 миллиард сўм ажратилиши кўсатиб ўтилди.
Умуман, мутасаддилар олдига фермер ва кластерлар билан биргаликда 1 апрелгача 15 минг километр ички ариқларни бетон қопламага ўтказиш, сув тежовчи технологиялар учун 700 миллиард сўм субсидия, 2,5 триллион сўм кредит ажратилиши белгиланди.
Йиғилишда 2025 йил сув хўжалигида “Насослар самарадорлигини ошириш йили” бўлиши таъкидланди. Унга кўра, хусусий шериклик асосида тежамкор насос ва қуёш панелларини ўрнатиб, 20 фоиз электрни тежаш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди.
Яна бир муҳим масала электр харажати учун субсидияни насосларни янгилаш ва қуёш панеллари ўрнатишга боғлаш кераклиги ва бунинг учун ҳар йили 1000 тадан фермерни янги тизимга ўтказиш муҳимлиги таъкидланди.
Давлатимиз раҳбарининг сув ресурларидан оқилона фойдаланиш борасидаги таклиф ва ташаббусларини ЎзЛиДеП тўлиқ қўллаб-қувватлайди. Партиямиз сайловолди дастурида ҳам бу борада аниқ вазифлар кўзда тутилган бўлиб, сув хўжалигида давлат-хусусий шериклик ва аутсорсинг асосларини жорий этиш ҳамда беш йил ичида барча экин майдонларида сув тежайдиган технологиялардан тўлиқ фойдаланиш зарурлиги назарда тутилган.
@a_xaitov