БАРОАТ КЕЧАСИ. 13- Февралдан 14-Февралга ўтар кеча. 2025-йил.
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
“Қачон Шаъбондан ўн бешинчи кеча бўлса, унинг кечасини бедор ўтказинг, кундузи рўзасини тутинг. Чунки ўшанда Аллоҳ қуёш ботиши пайтида дунё осмонига тушади ва:
“Қани, истиғфор айтувчи борми? Мен уни мағфират қиламан.
Қани ризқ сўрагувчи борми? Унга ризқ бераман.
Қани, балога учраган борми? Унга офият бераман.
Қани шу, шу (дейди) то субҳи киргунича”, дедилар”
(Ибн Можа).

«Жаброил алайҳиссалом менинг олдимга келиб, айтди:
«Бу Шаъбоннинг ўн бешинчи кечасидир. Аллоҳ таоло бу кечада кўп одамларни Дўзахдан озод қилади. Уларнинг адади Калб қабиласи қўйларининг жунларидан ҳам зиёда бўлади. Фақат бу кечада Аллоҳ таолога ширк келтирган, гиначи ва қариндошлик алоқаларини узувчи, изорини (манманлик билан) тўпиғидан пастга тушириб юрувчи, ота-онасига оқ бўлувчи ва хамр ичувчи кишиларга раҳмат назари билан қарамайди».