Фильтр публикаций


Давоми
...хабар қилишнинг имкони бўлса, боин талоқ боинга қўшилмайди. Масалан, “сен боинсан, боинсан ёки сен боинсан, сени бир боин талоқ қилдим”, каби гапларда (иккинчи айтилган) талоқ тушмайди, чунки бу хабар беришдир, уни янгидан айтилган талоқ қилишга зарурат йўқ...” (“Дуррул мухтор” китоби).
   Бу ўринда саволга кўра жавоб бўлди, лекин ҳар бир талоқ масаласи жонли мажлисда эр-хотин иштирокида кўриб чиқилади. Шунинг учун талоқ масаласида саволи бўлган оилалар расмий имом домлалар ҳузурига бориб, ҳолатни баён қилиб саволларига жавоб олишлари керак. Акс ҳолда кўп тушунмовчиликлар келиб чиқади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.


ХОТИНИГА, СЕН МЕНГА ҲАРОМСАН, ДЕСА НИМА БЎЛАДИ?

CАВОЛ: Мен телефонда хотинимга 1 марта “Талоғингни бердим”, деб, сўнг 2 марта “Шу кундан бошлаб сен менга ҳаромсан” деб айтганман. Шунда 3 талоқ тушадими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай ҳолатда икки талоқ тушган ҳисобланади. Эр-хотин ярашмоқчи бўлсалар, (маҳр бериш билан бирга) қайтадан никоҳ ўқитишлари шарт бўлади.
   Телефон орқали бўлса ҳам хотинига “Талоғингни бердим”, деса, бу билан бир ражъий талоқ тушади. Агар ундан кейин: “Шу кундан бошлаб сен менга ҳаромсан”, деса, бунда боин талоқ тушади ва ушбу ибора икки маротаба такрорланган бўлсада, иккинчиси ҳисобга олинмайди. Уни аввалгисидан хабар бериш деб саналади. Бу ҳақда Аллома Ҳаскафий раҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар:
) لَا ) يَلْحَقُ الْبَائِنُ ( الْبَائِنُ ) إذَا أَمْكَنَ جَعْلُهُ إخْبَارًا عَنْ الْأَوَّلِ : كَأَنْتِ بَائِنٌ بَائِنٌ ، أَوْ أَبَنْتُكِ بِتَطْلِيقَةٍ فَلَا يَقَعُ لِأَنَّهُ إخْبَارٌ فَلَا ضَرُورَةَ فِي جَعْلِهِ إنْشَاءً
   “Агар аввалгисидан хабар қилишнинг


Давоми
...баъзан мени хурсанд қиласиз, баъзан эса асабимни бузасиз!»
Бу суҳбатдан сўнг эр ўйланиб қолди: «Ростдан ҳам эр-хотин муносабати қурбонликлар устида қуриладими ва бу қурбонликлар қадрланадими?»

Жамиятимизда аёл оиланинг асосий тиргакларидан бири ҳисобланади. У кечалари уйқусиз қоладиган она, овқат тайёрлайдиган, болаларини ўқитадиган, тарбиялайдиган, уйни тозалайдиган, ғамхўрлик қиладиган ва қўллаб-қувватлайдиган аёлдир. У ҳаётнинг барча оғирликларини жимгина ўз елкасида кўтаради ва чарчоққа қарамай, табассум қилиб яшайди.

Шунга қарамай, бордию оила аъзоларидан бири муваффақиятсизликка учраса, бармоқлар дарҳол аёлга қаратилади:
— Боланинг ўқиши орқага қолса, «Она қаерда?» дейишади.
— Боланинг хулқи ёмон бўлса, «Она уни тарбияламабди!» дейишади.
— Эрнинг ҳаётидан қониқмаганлигида, «Хотин етарли эътибор бермабди!» дейишади.
— Уй тартибсиз бўлса, «Она ўз вазифасини бажармабди!» дейишади.

Аммо ҳақиқат шуки, аёл отилади улкан рол ўйнайди. У ҳақиқий мактаб, ҳатто ундан ҳам устундир. У — жароҳатни даволовчи шифокор, қадриятларни сингдирувчи мураббий, маслаҳат берувчи маслаҳатчи ва каттаю кичикка ғамхўрлик қилувчи меҳрибон инсон.
У ҳаёт ҳикматини сақлайдиган кутубхона, меҳр-муҳаббатни беғараз бахш этадиган юрак, оиланинг суянчиғи бўлган қўллаб-қувватловчи устундир.
Шунинг учун, каттаю кичик масъулиятларни зиммасига олган, ўз тинчлиги ва бахт-саодатидан бошқалар учун воз кечадиган, барча қийинчиликларга қарамай атрофидаги инсонларга хурсандлик улашадиган аёлга чуқур ҳурмат билан эътибор қаратмоқ лозим.

Эй аёл, табассум қил ва ўзинг билан фахрлан. Чунки сен авлодларни тарбияловчи, дунёдаги куч ва муҳаббат манбаисан.


Аёл қадри

Эр ўз аёлидан сўради:
«Эркак уйланганда нима йўқотади ва нима топади?»
Аёли табассум билан жавоб берди:
«Эркак ўз ёлғизлигини, кичик қарорларни мустақил қабул қилиш эркинлигини ва янги масъулиятлари ҳақида ўйламасдан ҳаракат қилиш қобилиятини йўқотади. Бунга жавобан эса, ҳаётидаги шерикни, фарзандларининг онасини ва ҳаётда илиқлик уфуриб турган уйни топади».
Эр кулиб сўради: «Унда бахт-саодатчи?»
Аёли табассум билан жавоб берди: «Бахт-саодат, азизим, бу ўзимиз яратадиган нарса. Агар никоҳ биз учун мажбуриятларни, хурсандликни ва муваффақиятни бўлишишни англатса, биз бахтли бўламиз. Аммо агар биз унга йўқотиш сифатида қарасак, доимо норозилик ҳиссини туямиз».

Эр унинг сўзларини мулоҳаза қилиб, яна сўради: «Сен мени кўпроқ севасанми ёки болаларингни?»
Аёли иккиланмай жавоб берди: «Болаларимни.»
Эр ажабланиб сўради: «Нега?»
Аёли жавоб берди: «Чунки улар менинг бир бўлагим, қоним ва жоним.»
Эр кулиб: «Унда мен-чи?»
Аёли кулиб жавоб берди: «Сиз эса бу турмушимдаги шериксан, баъзан мени


Ҳаётда асқотадиган 50та зарур қоида

1. Ҳеч қачон бирор киши билан ўтирган ҳолда қўл бериб сўрашманг.

2. Музокарада ҳеч қачон биринчи бўлиб таклифни берманг.

3. Агар сизга сир айтилган бўлса, уни сақлай билинг.

4. Агар бировнинг машинасини миниб туриш учун олган бўлсангиз, қайтараётганингизда бакини ёқилғига тўлдириб қўйишни унутманг.

5. Бирон ишни қилсангиз иштиёқ билан қилинг, бўлмаса умуман у ишга қўл урманг.

6. Қўл бериб кўришганда маҳкам тутинг ва суҳбатдошингизнинг кўзига қаранг.

7. Якка ҳолда сафарга чиқиб кўринг.

8. Қайғуга ботган пайтингизда сизга хурсандчилик бағишлаган одамни ҳечам йўқотманг.

9. Ҳаётингизни узайтирмоқчи бўлсангиз, маслаҳат олишдан тортинманг.

10. Ўқиш ёки ишхонада янги келган одам билан бирга овқатланинг.

11. Ғазабда хат ёзсангиз тугатгандан сўнг, ўқиб чиқинг, ўчиринг ва қайта ёзинг.

12. Овқатланиш вақтида иш, сиёсат ёки дин ҳақида гаплашманг.

13. Мақсадларингизни ёзиб қўйинг ва уларга эришинг.

14. Ўз фикрингизни ҳимоя қилинг, лекин ўзгаларга ҳурматли ва бағрикенг бўлинг.

15. Яқинларингизга қўнғироқ қилинг ва уларни зиёрат қилинг.

16. Ҳеч нарсадан афсусланманг, ҳаммасидан сабоқ олинг.

17. Обрў ва вафо сизнинг шахсингизда бўлиши керак.

18. Қарзга пул берманг, агар қайтарилмаслигини билсангиз.

19. Бирон нарсага ишонинг.

20. Эрталаб уйқудан уйғонганда ётоғингизни йиғинг.

21. Ҳаммомда ювинаётганда қўшиқ айтманг.

22. Ўсимлик парвариш қилинг ёки боғ яратинг.

23. Имконият пайдо бўлганда осмонни кузатинг.

24. Қобилиятларингизни аниқлаб, улардан фойдаланинг.

25. Қилаётган ишингизни сева билинг, ёки уни тарк этинг.

26. Ёрдам керак бўлганда ёрдам сўрашдан тортинманг.

27. Кимгадир кичик бўлса ҳам бир қадриятни ўргатинг.

28. Сизга ёрдам кўрсатган одамга миннатдорчилик билдиринг.

29. Қўшниларингизга меҳрибон бўлинг.

30. Бирон кишининг бир кунини саодатли қилинг — шунда сизга ҳам хурсандлик бағишлайди.

31. Ўз нафсингиз билан беллашинг.

32. Йилда ҳеч бўлмаганда бир марта соғлигингизни тиббий муолажа қилдиринг.

33. Соғлигингизга эътиборли бўлинг.

34. Ҳар доим табассум билан салом беринг.

35. Тез ўйланг, лекин секин сўзланг.

36. Оғзингиз овқатга тўла ҳолда гапирманг.

37. Оёқ кийимингизни тоза тутинг, тирноқларингизни олинг ва ҳар доим кўринишингизни озода сақланг.

38. Ўзингиз билмайдиган масалаларда фикр билдирманг.

39. Ҳеч қачон ҳеч кимга ёмон муомала қилманг.

40. Ҳаётда гўёки умрингизни охирги кунидек яшанг.

41. Хотиржам бўлиш имконини берадиган фурсатни ҳеч қачон қўлдан берманг.

42. Ҳар қандай кишининг меҳнатини тан олинг.

43. Камтар бўлинг.

44. Ўз илдизларингизни ҳеч қачон унутманг.

45. Имкон туғилганда саёҳатга чиқинг.

46. Қўрқувдан воз кечинг.

47. Ғойибона сизни ҳимоя қилган одамни йўқотманг.

48. Ҳеч қачон таслим бўлмасдан ўз муваффақиятингизни қидиринг.

49. Адолатли бўлинг; сизнинг ёрдамингизга муҳтож бўлганларни ҳимоя қилинг.

50. Ялғизлик онларидан завқланишни ўрганинг.


Агар муваффақиятга эришмоқчи бўлсангиз:
1. Мансаб ҳақида ўйламанг, асосий мақсадингиз орқага қайтмаслик бўлсин.

Агар муваффақиятга эришмоқчи бўлсангиз:
2. Вақтни беҳуда сарфламанг, вақт жуда қадрли, умрингиз эса, чекланган. (Тартибли бўлинг): намозингиз, уйқингиз, эрталаб туришингиз, ишингиз, овқатланишингиз, учрашувларингиз ва машғулотларингизни режалаштиринг.

Агар муваффақиятга эришмоқчи бўлсангиз:
3. Мўъжиза кутиб ўтирманг, имкониятлар ўз-ўзидан юзага келмайди. Имкониятларни сиз яратасиз.

Агар муваффақиятга эришмоқчи бўлсангиз:
4. Машғулотлар оғирлигидан ёки овқатнинг таъмидан ёш болалардек шикоят қилманг. Ўзингиздан сабрли ва мослашувчанлик қобилиятига эга шахсият яратинг. Ҳар қандай қийинчиликларга мослашинг ва уларни енгиб ўтинг.

Агар муваффақиятга эришмоқчи бўлсангиз:
5. Йиқилгандан кейин қайтадан туришни давом эттиринг. Сиз ўйлаганингиздан кўра кучлироқсиз. Озуқа, уйқу, машғулотлар, ёрқин табассум, ғажиб ташлайдиган тишларингизни намоён қиладиган кулишингиз, ўзингизга ишонч ва ҳечан букилмайдиган қадлингиз – буларнинг барчаси сизда мавжуд. Сиз – муваффақият учун яратилган қаҳрамонсиз.
6. Одамлар билан ҳаддан ташқари кўп аралашишдан эҳтиёт бўлинг. Бу ижтимоий зеҳнингизни ошириши, одамлар билан мулоқот қилиш малакасини пайдо қилиши мумкин, аммо ақлингиз янгича ғоялар яратишга қодир бўлмай қолади. Шунинг учун одамлар билан аралашинг, аммо меъёрда.
7. Бирор кишини ўзингизга ўрнак қилишдан эҳтиёт бўлинг. Бу сизнинг ақлингизни тўлиқ бузиб ташлайди. Фақат ўзингизни ўзингизга ўрнак қилинг. Сиз табиатан ақлсиз қилиб яратилган эмассиз, балки ақлингизни бировга тақлид қилишга йўналтиришингиз – уни зое кетказиш демакдир.
8. Чуқур муносабатлардан узоқ бўлинг. Ҳеч кимни ҳаётингизда асосий ўринга қўйманг. Хоҳлаганингизча яқин бўлинг, аммо бир куни уларсиз қолишингиз мумкинлигини доим эсда тутинг.
9. Бошқалар сиздан ким бўлишингизни хоҳлаётган бўлса, ўшандай бўлишдан сақланинг. Ҳеч нарсани ўзгартирманг, ўзингизни ва ҳаётингизни ўзингиз яхши кўрадиган тарзда яшанг.


🕊Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ.🕊

Бугун 18 декабрь 2024 йил, 17 Жумодул охира 1446 хижрий сана.
🌼
Яхши инсонларнинг Сиз учун қилган дуолари ижобатдир, иншааллоҳ. Сиз бехабар 🕊ҳаққингизга қилинган 🤲🏻дуолар кўп бўлсин!!!
❄️❄️❄️
Хайрли тонг! Яратган кунингизни файзу
баракотга тўлдирсин!!!
❄️❄️❄️
Бугунги кунингиз эсда қоладиган ажойиб кун бўлишни тилаб қоламиз!!!


Сен ўзингни сираям ёмон, гуноҳкор инсонлар билан муқояса этма (солиштирма) гин ки, ўзингни "Авлиё" деб билиб қоласан!

Яхши, солиҳ инсонлар билан муқояса эт (солиштир) гин ки, хатоларингни кўрасан!

Мавлоно Румий


Репост из: Muslim.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

📹 НЕЪМАТЛАР ИЧРА ЯРАТИЛДИК
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

#muftiy_minbari@muslimuzportal

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


#mutolaa #dard #qalb
💚ҚАЛБДА ДАРД БЎЛСА...

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

💬 Мен падари бузрукворим раҳматуллоҳи алайҳдан эшитганман: «Шайх Абдулқодир Жийлоний раҳматуллоҳи алайҳнинг бир ўғиллари бор эди. Уни ҳазрат қаергадир илм таҳсил қилиш учун юбордилар. У олим бўлиб қайтди. Шайх Абдулқодир Жийлоний раҳматуллоҳи алайҳнинг хос мажлислари бўлар эди. Мажлисга ҳазратга яқин кишилар келарди. Ҳазрат уларга насиҳат қилиб турардилар. Ўғиллари келганида, ҳазрат унга, биродар, сен буткул янги илм ҳосил қилиб келгансан, бугун уларга сен ваъз қил, дедилар. У жудаям тетик эди. Ҳазратнинг таклифини бажонудил қабул қилди. Мажлис бошланди. У ваъз айтди. Одамлар тинглайвердилар, тинглайвердилар. Лекин таъсирланмадилар. Оддий бир олимнинг гапини эшитдилар.

💬Шундан кейин ҳазрат ташриф буюрдилар ва ўтириб, бор-йўғи шундай бир жумла айтдилар: «Биродар, биз бугун рўза тутишни ирода қилгандик. Кечаси саҳарликда ичамиз деб сут ҳам сақлаб қўйган эдик. Лекин тақдирни қарангки, мушук сутни ичиб кетди ва биз рўза тута олмадик».

🤲 Бор-йўғи шу гапни айтдилар. Ҳамма йиғлай бошлади. Гаплари қаттиқ таъсир қилди, мажлис аҳли ҳўнг-ҳўнг йиғлади. Кейин ҳазрат ўғилларига бундай дедилар: «Қара, сен соатлаб ваъз қилдинг. Уларга ҳеч нарса қилмади. Мен бор-йўғи бир оғиз гапирдим, одамларнинг қалбларига катта таъсир этди. Сен илм ўрганиб келдинг. Лекин энди қалб дардини пайдо қил, қалбингни Аллоҳга қайтаришга (яъни боғлашга) ҳаракат қил. Кейин сенинг бир сўзинг, хоҳу фасоҳатли, балоғатли бўлсин-бўлмасин, чала-чулпа бўлсин фарқи йўқ, одамларнинг қалбларига кўп таъсир қилади».

«Насиҳатлар гулдастаси» китоби


🕋ИСЛОМ – КЕЧИРИМЛИ ДИН

Саҳобалардан Каъб ибн Молик ва шериклари розияллоҳу анҳум Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам билан Табук юришига боришдан ҳеч қандай сабабсиз қолиб кетишди. Бу катта жиноят эди. Шунинг учун Пайғамбаримиз алайҳиссалом Каъб ибн Молик ва яна икки кишидан қаттиқ ранжийдилар. Уларнинг ҳукмини Аллоҳга ҳавола этиб, асҳобга улар билан сўзлашмасликни буюрадилар.
Каъб ва унинг икки биродари салкам икки ой бутун  Мадина аҳлининг таъна-маломатлари ва нафрати остида яшашга мажбур бўлади. Ниҳоят, Аллоҳ таолодан ваҳий нозил бўлиб, уларнинг гуноҳи кечирилгани, тавбалари қабул бўлгани эълон этилади. Шунда уларнинг биродарлари қанчалик қувонишади.  Бири отлиқ, бири пиёда бўлган икки биродари бу муждани Каъбга етказишга ошиқишади. Қаршисидан чиққанлар эса худди ўз жиноятлари авф этилгандай уни кўкракларига босишар, табассум ила табриклашар эди.


ШУАЙБ алайҳиссаломнинг дуоси

بِسْمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِيمِ
رَبَّنَا افْتَحْ بَيْنَنَا وَبَيْنَ قَوْمِنَا بِالْحَقِّ وَأَنتَ خَيْرُ الْفَاتِحِينَ
Ўқилиши: «Роббанафтаҳ байнана ва байна қовмина билҳаққи ва анта хойрул фатиҳийн».

🔶Маъноси: «Эй Раббимиз! Биз билан қавмимиз ўртасида ҳаққоний ҳукм қил! Сен ҳукм қилувчиларнинг яхшисидирсан».

Аъроф сураси, 89-оят.


БИР ЖИНСДАГИ ҲАЙВОНЛАРНИ ЎЗАРО АЙРИБОШЛАШ

CАВОЛ: Қўйни қўйга ёки эчкини эчкига айрибошлашда бир тараф қўшимча маблағ олса жоизми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, нақд савдода бир жинсдаги икки ҳайвонни ўзаро айрибошлаш ва бирининг устига қўшимча маблағ олиш дуруст.

Аммо бир жинсдаги ҳайвонларни айрибошлашда насия савдо дуруст эмас. Уларнинг савдоси фақат нақд кўринишда бўлади ("Дурарул ҳукком" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.


АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РАҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРАКОТУХ!

Бугун 17 декабрь 2024 йил, 16 Жумодул охира 1446 хижрий сана, сешанба
.

Гўзал тонг, хайрли дийдор, нурафшон кўз нури, тинчлик ва соғлик, мустаҳкам иймон... борига беҳисоб шукур...

Бошланган янги кунингиз бахтли-саодатли онларга тўлиб, қалбингиздаги қувонч юзингизда акс этсин.

Инсонни гўзал қилган юзидир,
юзни гўзал қилган кўздир.
Инсонни инсон қилган оғзидан чиққан сўздир...
Яъни амали билан бир хил бу́лган су́зидир...
Чин инсонийлик сизни асло тарк этмасин.

КУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ЎТСИН!


Репост из: Muslim.uz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#muftiy_minbari

📹 УЛУҒ ХИСЛАТ
🎤 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

🎬YouTube |🚀Telegram |📷Instagram |🔵Facebook

#muftiy_minbari@muslimuzportal

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook


Бир киши олимдан сўради:

- Мен ўзимнинг солиҳ ёки солиҳ эмаслигимни қаердан билсам бўлади?

Олим унга жавоб берди:

- Ота-онангни дуо қилиш ёки қилмаслигингдан билсанг бўлади.

Агар ота-онангни доим дуода эсласанг демак солиҳ инсонсан.

Агар уларни дуоларингда эсламасанг демак солиҳ инсон эмассан!


ГУВОҲЛАРСИЗ ЎҚИЛГАН НИКОҲНИНГ ҲУКМИ

CАВОЛ: Гувоҳларсиз никоҳдан ўтганмиз. Шу никоҳимиз тўғри бўлганми? Агар нотўғри бўлган бўлса, нима йўл тутишимиз керак?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Никоҳда гувоҳларнинг бўлиши шартдир. Бу ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
لَا نِكَاحَ إلَّا بِشُهُودٍ
“Никоҳ фақат гувоҳлар билан дуруст бўлади” (Имом Байҳақий ривояти).
Шунга кўра, агар никоҳ гувоҳларсиз, яъни камида икки эркак ёки бир эркак ва икки аёлнинг гувоҳлигисиз ўқилган бўлса, уни гувоҳлар ҳузурида қайтадан ўқиш лозим бўлади.
فِي مَآلِ الْفَتَاوَى لَوْ تَزَوَّجَ بِغَيْرِ شُهُودٍ ثُمَّ أَخْبَرَ الشُّهُودَ عَلَى وَجْهِ الْخَبَرِ لَا يَجُوزُ إلَّا أَنْ يُجَدِّدَ عَقْدًا بِحَضْرَتِهِمْ .
“Маолил-Фатово китобида ёзилишича, бир киши гувоҳларсиз никоҳланса, сўнг гувоҳларга бу ҳақида хабар берса, дуруст бўлмайди. Фақат никоҳни гувоҳлар ҳузурида янгидан ўқитса, шундагина никоҳи дуруст бўлади” (“Ал-Баҳр ар-Роиқ” китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.


ИСТИҒФОРДАН КЕЙИН ҚАНДАЙ ДУО ҚИЛИНАДИ?

CАВОЛ: 100 марта астағфируллоҳ айтгандан кейин қандай дуо қилинади?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Истиғфор, шу каби салавот ва тасбеҳлардан кейин муайян бир дуони ўқиш буюрилмаган. Лекин дуо айни ибодат саналади. Уни ҳар қандай муносиб ҳолатларда қилиш жоиз. Жумладан, савобли амаллар: намоз, рўза, зикру тасбеҳлар каби ибодатлардан кейин дуо қилинса, ижобатга яқин бўлади. Истаса ушбу зикру тасбеҳларининг савобини кимгадир бағишлайди.
   Демак, истиғфор ва зикру тасбеҳлардан кейин дуо қилиш шарт эмас, лекин дуо қилмоқчи бўлса, бунга монеълик йўқ. Дуо қилгани учун алоҳида савоб олади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази.


ШАЙТОНДАН ҲИМОЯЛАНИШ ДУОСИ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи ва саллам қачон масжидга кирсалар:

أَعُوذُ بِاللهِ العَظِيمِ وَبِوَجْهِهِ الكَرِيْمِ وَسُلْطَانِهِ القَديمِ مِنَ الشَّيْطَانِ الرَّجِيمِ
«Аъузу биллаҳил ъазийм ва биважҳиҳил карийм ва султониҳил қодийм минаш шайтонир рожийм», дер эдилар. Агар мана шу дуо ўқилса, шайтон: «Бошқа кунларда ҳам мендан муҳофаза қилинди», деб айтади» (Абу Довуд ривояти).

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китоби


Репост из: Muslim.uz
#xabar #fatvo #ulamolar
🗣ДУНЁ УЛАМОЛАРИ ФАТВО БЕРИШДА ЭҲТИЁТ БЎЛИШГА ЧАҚИРДИ

🌙 Шу йилнинг 15-16 декабрь кунлари Қоҳира шаҳрида халқаро фатво куни муносабати билан “Фатво ва маънавий хавфсизликни ҳимоя қилиш” мавзуси бўйича илк анжуман ўтказилди. Унда дунёнинг турли мамлакатларидан 100 дан зиёд уламо ва фатво мутахассислари қатнашди.


⏺Конференциянинг асосий мақсади турли ғоявий таҳдидлардан муҳофазаланиш учун биргаликда ҳаракат қилиш ва жамиятларда тинчликни мустаҳкамлаш саналади.

☪️Мазкур анжуманда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков ва Фатво маркази мутахассиси Ҳабибуллоҳ домла Жўрабоев иштирок этди.

😄Халқаро анжуманда Ҳомиджон домла мавзу доирасида маъруза қилиб, унда, жумладан, фатволар ислом оламида нақадар аҳамиятли экани, нотўғри фатволар мусулмонлар ўртасида бўлинишга олиб келаётгани, бу эса мўътадилликка асосланган Ислом руҳига зидлиги, бу борада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Фатвога журъатли бўлганларингиз дўзаҳга журъатли бўлганингиздир", деганлари, саҳобалар эса фатво беришда жуда эҳтиёткор бўлганлари, улар хатога йўл қўйишдан қўрқиб фатво беришдан сақланганлари, шу боис, бу улуғ вазифада туриш қатъий шарт-шароитларни тақозо этиши, уларнинг энг муҳими билим ва малакани чуқурлаштириш, воқеликни англаш, ҳавойи нафслардан холи бўлиш лозимлигини алоҳида таъкидладилар.


💬Шунингдек, Ҳомиджон домла мазкур йўналишдаги муаммоларнинг олдини олиш мақсадида, фиқҳий академиялар ва диний идораларнинг ҳамкорлигини кучайтириш, уларни илмий салоҳият ва катта тажрибага эга бўлган малакали олимлардан иборат мутахассислар билан таъминлаш зарурлиги, шунингдек, замон ўзгаришларига ҳамнафас, мустаҳкам илмий асосга эга оқилона фатво маданиятини кенг ёйиш борасидаги саъй-ҳаракатларни бирлаштириш муҳимлигини қайд этдилар.


✅ Маъруза давомида мамлакатимиздаги диний-маърифий соҳада, жумладан, фатво йўналишида амалга оширилаётган ишлар, хусусан, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Марказий Осиёда ягона Фатво маркази ташкил этилгани, унда 20 нафар уламо фаолият юритаётгани, кейинги йилларда қардош халқлар Диний идоралари ва Туркий давлатлар уламолари билан яқин ҳамкорлик қилинаётгани ҳақида маълумот бердилар.

✍️ Анжуман якунида тегишли қарор ва тавсиялар қабул қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠🔠

  🌙 Муфтий ҳазрат: Имомлар жамиятда ҳар доим намуна бўлиши керак

    🤝 Имом ва ҳожилар эзгу ишда ҳамкор

Ҳожиларимиз фидойиликлари ўз самарасини бермоқда

🕌 Самарқанд туманида сайёр йиғилиш ва унинг доирасида учрашув ва маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтди
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖

🌐 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

Показано 20 последних публикаций.