Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
IT-хизматлар экспорти ҳажми 10 миллион АҚШ долларига ошиши кутилмоқда
Рақамли технологиялар вазирлиги билан ҳамкорликда IT Park Uzbekistan томонидан ташкил этилган “Offshore Outsourcing Conference 2025”да 250 та компаниядан 280 нафар иштирокчи, шу жумладан 25 та давлатдан 39 та халқаро ташкилот иштирок этди.
Улар орасида 500 миллион доллардан 5,5 миллиард долларгача бўлган дунёнинг тўртта етакчи IT-хизматлар ва BPO компаниялари — “Tech Mahindra”, “Armatis, Netskope” ва “SBL” ҳам бор.
10 дан ортиқ компания Ўзбекистонда ўз ваколатхоналарини очиш ниятида эканлигини маълум қилди. Ҳозирда улар маҳаллий кадрлар салоҳияти ва офис бинолари вариантларини баҳоламоқда.
Икки компания — халқаро дастурий таъминот ишлаб чиқарувчиси “Midas Group” (Германия) ва IT-хизматларга ихтисослашган “TRON Enterprise Solution” (Руминия) тадбир давомида офислар очиш учун расмий ариза топширди.
Ушбу ташаббуслар натижасида камида 1000 та янги иш ўрни яратилиши, IT-хизматлар экспорти ҳажми 10 миллион АҚШ долларига ошиши кутилмоқда.
Реклама
👉 @Zafarbek_Solijonov