Бугун Рақобат қўмитасининг ушбу хабарини ўқиб қолдим. “MO'JIZA HONEYMOON” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулот рекламасида беморлар шифо топаётганлиги кўрсатилганлиги дори воситалари ҳисобланиб, даволаш хоссаларига эга деган таассуротни уйғотиб, уларни қўллаш натижасида одамлар даволанганлигига, уларни аҳволи яхшиланганлигига доир муайян ҳолларга ҳаволаларни ўз ичига олганлиги аниқланган.
Юқоридаги ҳолат юзасидан ҳудудий бошқарма Махсус комиссияси томонидан “MO'JIZA HONEYMOON” МЧЖга нисбатан “Реклама тўғрисида”ги Қонун талаблари бузилиши юзасидан иш қўзғатилиб, молиявий жарима қўллаш хақида қарор қабул қилинди. Қўмита тўғри йўлда. Негалигини тушунтираман.
Қўмитанинг асосий вазифаси — соғлом рақобатни таъминлаш. Бу йўлда носоғлом рақобатнинг ҳар қандай турига қарши курашади. Реклама қонунчилигида тақиқланган ҳар қандай ҳолатга қарши туриши керак. Биламизки, охирги вақтлар содда одамларнинг диний ҳиссиётларидан фойдаланиб бойиш ҳолатлариям кўпайди. Дин арконларига пул берсангиз, аксар маҳсулотларни аслича бўлмаганидек даражада мақташданам қайтмаяпти. Арабистонда арзимаган суммага берадиган ёғни ўзимизга олиб келиб ўн баробар қимматга сотаётган дин тужжорлариям талайгина. Буларга қаршиям яхшироқ курашиш керак.
👉 @Zafarbek_Solijonov