Ўзбекистон қанча электр энергияси ишлаб чиқаряпти?
Ўтган 24 йил давомида Ўзбекистонда аҳолига етказиб берилаётган электр энергияси миқдори 4 баробарга ошибди. Бунда аҳоли сонининг ўсиши ва истеъмолчиларнинг кўпайиши асосий омил бўлган.
Агар инфографикага қарасак, 2016 йилда электро энергиянинг умумий қуввати 12 960 МBt бўлганини, 2024 йилга келиб 23 255 МBt эканини кўриш мумкин.
Рақамлар электр энергияси истеъмоли сўнгги 8 йилда 1,9 баробарга ошганини қайд этмоқда.
Шу билан бирга, электр таъминотидаги авариявий ўчишлар ҳам сезиларли даражада камайибди. 2022 йилда мамлакат бўйича 8 102 та фавқулодда ўчиш қайд этилган экан, 2023 йилда уларнинг сони 6 880 тага тушибди.
2024 йилнинг 19 декабрь ҳолатига кўра эса бу кўрсаткич 4 386 тани ташкил эган. Яъни, 2022 йилга нисбатан 3 716 тага ва 2023 йилга нисбатан 2 494 тага камайган.
👉 @Zafarbek_Solijonov