❓Савол: Мен ҳарбий хизматни ўтаган жойимда хотинимни ишга жойлаштириш имкони бўлмади. Ушбу давр хотинимнинг иш стажига қўшиб ҳисобланиши мумкинми?
🔰 “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуннинг 37-моддасига мувофиқ, офицерлар таркибидан бўлган шахсларнинг, прапоршчикларнинг, мичманларнинг ва муддатдан ташқари хизмат ҳарбий хизматчиларининг хотинлари, уларни ишга жойлаштириш имконияти бўлмаган жойларда эрлари билан яшаган вақт, лекин 10 йилдан ошмаган давр иш стажига қўшиб ҳисобланади.
❇️ Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг 64-бандига кўра:
🔹Офицерлар таркибидан бўлган шахсларнинг, прапоршчикларнинг, мичманларнинг ва муддатдан ташқари хизмат ҳарбий хизматчиларнинг хотинлари, уларни ишга жойлаштириш имконияти бўлмаган жойларда эрлари билан яшаган вақти маълумотномалар билан тасдиқланади.
🔹Хизмат Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ўталган ҳолларда ушбу маълумотнома мазкур Низомга 8-иловага мувофиқ шакл бўйича Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг ҳудудий органи томонидан берилади, хизмат чет элда ўталган тақдирда эса — ушбу Низомга 9-иловага мувофиқ шакл бўйича ҳарбий хизмат ўталган жой бўйича юқори ҳарбий қисмлар, муассасалар, ҳарбий-ўқув (ўқув) муассасалари командирлари (бошлиқлари) томонидан берилади.
❗️Таъкидлаш жоизки, ҳарбий хизматчининг хотини ишга жойлаша олмаган вақт давомида Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида ишсиз сифатида ҳисобга турган бўлиши лозим.
🔆 Юқоридагиларга кўра айтиш мумкинки, агарда ҳарбий хизматчининг хотини у билан бирга яшаган ҳудудда ишга жойлаша олмаган ва Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказида ишсиз сифатида ҳисобда турган бўлса, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг ҳудудий органи томонидан берилган маълумотномага мувофиқ, унинг ишга жойлаша олмаган даври иш стажига қўшиб ҳисобланади (10 йилдан ошмаган даври).
Каналга кириш: 👉👉👉 @Yurist_harbiy
Саволлар учун: 👉👉👉
@harbiy_yuristga_savol_bot