HARBIY YURIST


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Право


Мазкур канал ҳарбий хизматчиларнинг ҳуқуқий билимларини янада ошириб бориш ва уларнинг саволларига ҳуқуқий жиҳатдан жавоблар бериш учун ташкил этилган.
Мурожаат учун: @harbiy_yuristga_savol_bot

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Право
Статистика
Фильтр публикаций


Суд буйруғи қайси ҳолларда чиқарилади, уни бекор қилса бўладими?

🔰 Фуқаролик процессуал кодексига кўра, суд буйруғи низосиз талаблар бўйича суд муҳокамаси ўтказмасдан берилган суд ҳужжатидир. Суд буйруғи ижро ҳужжати кучига эга.
Суд буйруғи қуйидаги ҳолларда берилади, агар:
🔹талаб нотариал тасдиқланган битимга асосланган бўлса;
🔹 талаб ёзма битимга асосланган ва қарздор томонидан тан олинган бўлса;
🔹 коммунал хизматлар ёки алоқа хизматлари тўлови бўйича қазрдорликни тасдиқловчи ҳужжатларга асосланган ундириш тўғрисида талаб арз қилинган бўлса;
🔹 вояга етмаган болалар учун алиментлар ундириш тўғрисидаги, оталикни белгилаш билан ёки учинчи шахсларни жалб этиш зарурати билан боғлиқ бўлмаган талаб арз қилинган бўлса;
🔹 ҳисобланган, лекин ходимга тўланмаган иш ҳақини ва унга тенглаштирилган тўловларни ундириш ҳақида талаб арз қилинган бўлса;
🔹 фуқаролардан солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорликни ундириш тўғрисида талаб арз қилинган бўлса;
🔹 ижара шартномасида белгиланган ижара тўловлари муддатида тўланмаганлиги сабабли ушбу тўловларни ундириш тўғрисида талаб арз қилинган бўлса;
Олдинги таҳрирга қаранг.
🔹 кўп квартирали уйнинг жойлари мулкдорларидан мажбурий бадаллар ва тўловларни ундириш тўғрисида талаб арз қилинган бўлса;
🔹 ёзма битим мавжуд бўлган тақдирда, ундирувни қарздорнинг мажбуриятлари бажарилишининг таъминоти бўлган кўчар мол-мулкка қаратиш тўғрисида талаб арз қилинган бўлса.

🟢 Суд буйруғини бекор қилиш
Қарздор арз қилинган талабга қарши эътирозларини буйруқни берган судга суд буйруғининг кўчирма нусхасини олган кундан эътиборан ўн кунлик муддатда юборишга ҳақли. Бундай ҳолда судья суд буйруғини бекор қилиб, бу ҳақда ажрим чиқаради. Суд буйруғини бекор қилиш тўғрисидаги ажримда судья ундирувчи билдирган талаб даъво ишини юритиш тартибида тақдим этилиши мумкинлигини тушунтиради. Суд буйруғини бекор қилиш тўғрисидаги ажримнинг кўчирма нусхаси ажрим берилганидан кейин уч кундан кечиктирмай ундирувчига ва қарздорга имзо қўйдириб топширилади ёки уларга почта орқали ёхуд электрон ҳужжат тарзида юборилади.
❗️Қисқа
қилиб айтган
да, суд буйруғи низосиз ҳолатларда, яъни қарздорнинг қарзи мавжудлигини аниқ тасдиқловчи фактлар мавжуд бўлган ҳолатлардагина чиқарилади. Агар низоли ҳолат бўладиган бўлса, яъни, қарздор суд буйруғига ва ундирувчининг талабларига эътироз билдирса, бундай ҳолатда суд буйруғи бекор қилинади ва келгусида ундирувчи ушбу ҳолат бўйича судга даъво аризаси киритиши мумкин бўлади, яъни, бу низоли ҳолат иккала тарафнинг иштирокида судда кўриб чиқилади.

@Yurist_harbiy


❗️14 ЁШДАГИ БОЛАЛАР СОДИР ЭТГАН ЖИНОЯТИ УЧУН ШАХСАН ЎЗИ ЖАЗОГА ТОРТИЛАДИ !

✏️ Вояга етмаганлар жиноятчилиги сони ошиши дунё ҳамжамиятини жиддий ташвишга солаётган муаммолардан биридир.
Хусусан, Ўзбекистонда 2023 йилда вояга етмаганлар томонидан 3 мингдан ортиқ жиноятлар содир этилган бўлиб, шулардан, тахминан 65 фоизи мактаб ёшидаги болаларни ташкил этади.
Ушбу рақамлар вояга етмаганлар жиноятчилигининг олдини олиш йўналишдаги ишларга асло совуққонлик билан қараб бўлмаслигини кўрсатмоқда.
🔰 Таҳлил натижаларига кўра, вояга етмаганларнинг жиноятчига айланиб қолишига қуйидаги омиллар сабаб бўлиши мумкинлиги таъкидланмоқда:
🔹оила ва турмушдаги салбий таъсирлар ва ноқулай шароитлар;
🔹носоғлом турмуш тарз, ёмон хулқли шахслар билан алоқада бўлиш;
🔹“ўқимайдиган” вояга етмаган шахсларнинг “узоқ вақт мобайнида” муайян фойдали машғулот билан шуғулланмаганлиги;
🔹катта ёшдаги жиноятчилар томонидан турли “ғайриижтимоий хатти-ҳаракатлар”га вояга етмаганларни жалб қилиниши;
🔹“зўрлик ишлатиш” билан боғлиқ турли китобларни ва шафқатсиз видеофильмларни томоша қилиш;
🔹болалар руҳий ҳолатдаги айрим сифатлар, “оммавий маданият”нинг салбий таъсири;
🔹яқин қариндошлар томонидан вояга етмаганга нисбатан эътиборсизлик билан қараш;
🔹ота-онанинг вояга етмаган фарзандига нотўғри тарбия бериши;
🔹мактабда ўқув жараёнида вояга етмаганлар ўртасидаги келишмовчиликларнинг пайдо бўлиши;
🔹ўсмирнинг кайфияти ва руҳиятига таъсир кўрсатувчи ҳаётдаги муваффақиятсизликлар;
🔹маънавий ва ахлоқий мўлжалларнинг беқарорлиги, шахслар жиноий гуруҳи билан яқин алоқада бўлиш ёки муайян шароитда улар ўсмирга салбий таъсир кўрсатиши;
🔹вояга етмаган қизларнинг ёши катта қизлар билан тунги вақтда кўчаларга чиқишлари ва ҳ.к.

🖌Юқоридагиларга кўра, вояга етмаганларнинг, шу жумладан мактаб ёшидаги болаларнинг жиноятчи ёки жиноят қурбони бўлиб қолишини олдини олиш мақсадида, фуқаролар 14 ёшдан бошлаб жиноий жавобгарликка тортилиши мумкинлиги тўғрисида огоҳлантириб, улар билан тегишли профилактик тадбирларни ўтказиш мақсадга мувофиқ.

Хусусан, Жиноят кодексининг 17-моддасига кўра, жиноят содир этгунга қадар 14 ёшга тўлган шахслар Жиноят кодексининг қуйидаги моддаларида назарда тутилган жиноятлар учун жавобгарликка тортилиши белгиланган:
🔻97-модда (Қасддан одам ўлдириш);
🔻98-модда
(Кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида қасддан одам ўлдириш);
🔻104-модда
(Қасддан баданга оғир шикаст етказиш);
🔻105-модда
(Қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш);
🔻106-модда
(Кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолатида қасддан баданга оғир ёки ўртача оғир шикаст етказиш);
🔻118-модда
(Номусга тегиш);
🔻119-модда
(Жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш);
🔻126-1-модда
(Оилавий (маиший) зўравонлик);
🔻137-модда
(Одам ўғрилаш);
🔻164-модда
(Босқинчилик);
🔻165-модда
(Товламачилик);
🔻166-модда
(Талончилик);
🔻169-модда
(Ўғрилик);
🔻173-модда
(Мулкни қасддан нобуд қилиш ёки унга зарар етказиш);
🔻220-модда
(Озодликдан маҳрум қилиш жазосини ижро этиш муассасаларининг ишини издан чиқарувчи ҳаракатлар);
🔻222-модда
(Қамоқдан ёки қўриқлов остидаги сақлаш жойидан қочиш);
🔻247-модда
(Ўқотар қуролни, ўқ-дориларни, ўқотар қуролнинг асосий қисмларини, портловчи моддаларни, портлатиш воситаларини ёки портлатиш қурилмаларини қонунга хилоф равишда эгаллаш);
🔻252-модда
(Радиоактив материалларни қонунга хилоф равишда эгаллаш);
🔻263-модда
(Темир йўл, денгиз, дарё, ҳаво транспорти воситаси ёки алоқа йўлларини яроқсиз ҳолатга келтириш);
🔻267-модда
(Транспорт воситасини олиб қочиш);
🔻271-модда
(Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни қонунга хилоф равишда эгаллаш);
🔻277-модда
(Безорилик).

✅ Жиноят кодексининг бошқа моддаларида назарда тутилган жиноятлар учун – жиноят содир этгунга қадар 16 ёшга тўлган шахслар жавобгарликка тортилиши назарда тутилган (айрим моддалари бундан мустасно).

❗️ФАРЗАНДЛАРИМИЗ ТАҚДИРИГА БЕФАРҚ БЎЛМАЙЛИК !

@Yurist_harbiy


Меҳнат кодекси ҳарбий хизматчиларга нисбатан татбиқ этиладими

✅ Меҳнат кодексининг 11-моддасига мувофиқ, контракт бўйича ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларга, шунингдек ички ишлар ва божхона хизмати органларида, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизматида, Миллий гвардиясида хизмат ўтаётган ҳарбий хизматчиларга (ходимларга) ва уларга тенглаштирилган бошқа шахсларга нисбатан меҳнат тўғрисидаги қонунчиликнинг махсус қонунчиликка зид бўлмаган қисми татбиқ этилади.

@Yurist_harbiy


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
@Yurist_harbiy


20. 11. 2023 й. 29-сонли.pdf
12.7Мб
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг "Ҳарбий хизматни ўташ тартибига қарши жиноятларга оид ишларни кўриш бўйича суд амалиёти тўғрисида"ги Қарори (2023 йил 20 ноябрь, № 29)

@Yurist_harbiy


🔰 Қонунчиликка мувофиқ, қуйидаги ҳолларда ҳарбий хизматчини ҳарбий хизматда қолдириш ёки қолдирмаслик тўғрисидаги масала аттестация комиссиясининг қарорини кўриб чиққан ҳолда, ҳақиқий ҳарбий хизматдан бўшатиш ҳуқуқига эга мансабдор шахс томонидан ҳал қилинади:
🔹 контракт бўйича ҳарбий хизматчига нисбатан айблилиги тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб, терговга қадар текширув материаллари бўйича жиноий иш қўзғатиш рад этилганда;
🔹озодликдан (ҳарбий унвондан) маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазо чораларини ёки жазодан озод қилишни назарда тутувчи суд ҳукми қонуний кучга кирганда;
🔹 айблилиги тўғрисидаги масалани ҳал қилмай туриб жиноят иши тугатилганда;
🔹ярашилганлиги муносабати билан жиноий жавобгарликдан озод қилинган бўлса
.

@Yurist_harbiy


Фуқаронинг шахсий ҳаётига оид маълумотлар сир сақланиши лозимми

🔰 “Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида”ги Қонуннинг 13-моддасига мувофиқ:
🔹Шахснинг ахборот борасидаги хавфсизлиги унинг ахборотдан эркин фойдаланиши зарур шароитлари ва кафолатларини яратиш, шахсий ҳаётига тааллуқли сирларини сақлаш, ахборот воситасида қонунга хилоф равишда руҳий таъсир кўрсатилишидан ҳимоя қилиш йўли билан таъминланади.
🔹Жисмоний шахсларга тааллуқли шахсий маълумотлар махфий ахборот тоифасига киради.
🔹Жисмоний шахснинг розилигисиз унинг шахсий ҳаётига тааллуқли ахборотни, худди шунингдек шахсий ҳаётига тааллуқли сирини, ёзишмалар, телефондаги сўзлашувлар, почта, телеграф ва бошқа мулоқот сирларини бузувчи ахборотни тўплашга, сақлашга, қайта ишлашга, тарқатишга ва ундан фойдаланишга йўл қўйилмайди, қонунчиликда белгиланган ҳоллар бундан мустасно.
✅ Конституциянинг 31-моддасига кўра, ҳар бир инсон шахсий ҳаётининг дахлсизлиги, шахсий ва оилавий сирга эга бўлиш, ўз шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга.
❇️ Меҳнат кодексининг 175-моддасига асосан, меҳнатга оид муносабатлар сабабли иш берувчига тақдим этилган, ходимнинг, шунингдек унинг оила аъзоларининг ҳаётидаги фактлар, воқеалар ва ҳолатлар тўғрисидаги ахборот ходимнинг шахсга доир маълумотларидир. Ходимнинг шахсга доир маълумотлари тўғрисидаги ахборот махфий ахборот тоифасига тааллуқлидир.

@Yurist_harbiy


Ҳарбий ва муқобил хизмат нима?

🔰 Конституциянинг 64-моддасига мувофиқ, фуқаролар қонунда белгиланган тартибда ҳарбий ёки муқобил хизматни ўташга мажбурдирлар.

❇️ Ҳарбий хизматнинг қуйидаги турлари мавжуд:
🔹 муддатли ҳарбий хизмат;
🔹 сафарбарлик чақируви резервидаги ҳарбий хизмат;
🔹 контракт бўйича ҳарбий хизмат;
🔹 Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафида ҳарбий хизматни ўтаган резервчилар хизмати.


Муқобил хизмат фуқароларнинг умумий ҳарбий мажбуриятни бажаришининг чақирув бўйича ҳарбий хизмат ўрнига иқтисодиёт, ижтимоий соҳанинг турли тармоқларида кам малака талаб этиладиган (ёрдамчи) ишларни, шунингдек фалокатлар, ҳалокатлар, табиий офатлар ва бошқа фавқулодда вазиятлар оқибатларини бартараф этиш ишларини бажариш билан боғлиқ бўлган алоҳида туридир.
🔹 Ўн саккиз ёшдан йигирма етти ёшгача бўлган, ҳарбий рўйхатда турувчи ва хизматга чақирилиши лозим бўлган фуқаролар, агар улар диний таълимоти қурол-яроғдан фойдаланиш ва Қуролли Кучларда хизмат қилишга йўл қўймайдиган, рўйхатга олинган диний ташкилотлар ҳисобида турсалар, муқобил хизмат ҳуқуқига эга.
🔹 Муқобил хизматнинг муддати йигирма тўрт ойни, олий маълумотли фуқаролар учун эса ўн саккиз ойни ташкил этади.
🔹 Фуқаролар муқобил хизматни турар жойларидаги ёки мамлакатнинг бошқа минтақаларидаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларда ўтайдилар. Бундай корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг рўйхати, шунингдек муқобил хизматдаги хизматчилар шуғулланиши мумкин бўлган ишлар ва касбларнинг турлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
🔹 Муқобил хизматни ўтаётган фуқароларга иш ҳақининг саксон фоизи тўланади.
🔹 Муқобил хизматни ташкил этиш ва ўташ тартиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади.

@Yurist_harbiy


СССР қонунларининг Ўзбекистонда қўлланилиши

✅ Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 4 январдаги 481-XII-сон қарорининг 2-бандида "Белгилаб қўйилсинки, бундан буён Ўзбекистон Республикасининг тегишли қонун ҳужжатлари қабул қилингунга қадар унинг ҳудудида собиқ СССР қонунларининг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига зид келмайдиган қисмлари қўлланаверади" деб кўрсатилган.

@Yurist_harbiy


Ҳарбий таълим муассасаларига кириш тартибини белгиловчи ҳужжаталар

1.
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академияси бакалавриатининг кундузги таълим шаклига номзодларни танлаш ва ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисидаНИЗОМ

2. Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси бакалавриатига ўқишга қабул қилиш ва ўқитишни ташкил этиш тартиби тўғрисидаНИЗОМ.

3. Жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида профессионал кадрларни тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида Президентининг қарори

4. Амир Темур номидаги Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати академиясига бакалавриат таълим йўналиши бўйича кундузги таълим шаклида ўқишга номзодларни саралаб олиш ва қабул қилиш тартиби тўғрисидаНИЗОМ

5. Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқишга номзодларни саралаб олиш ва қабул қилиш, курсантларни ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш тартиби тўғрисидаНИЗОМ

6. Ўзбекистон Республикаси олий ҳарбий таълим муассасаларида ўқишга номзодларни саралаб олиш ва қабул қилиш, курсантларни ўқишдан четлаштириш ва қайта тиклаш тартиби тўғрисидаНИЗОМ

@Yurist_harbiy


1 декабрдан Ўзбекистонда муҳим сонлар:

▪️меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – ойига 1 050 000 сўм;
▪️базавий ҳисоблаш миқдори – 340 000 сўм;
▪️пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 372 минг сўм;
▪️ёшга доир энг кам пенсия миқдори – 725 минг сўм;
▪️меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга бериладиган ногиронлик нафақаси – 800 000 сўм бўлади.

@Yurist_harbiy


МГга тегишли моддалар.docx
74.5Кб
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг Миллий гвардияга тегишли бўлган моддалари

@Yurist_harbiy


Иш ҳақи тўғрисидаги маълумотномалар неччи кунда берилиши лозим?

🔰 Меҳнат кодексининг 117-моддасига мувофиқ, ходимнинг ёзма аризасига кўра иш берувчи ариза берилган кундан эътиборан уч иш кунидан кечиктирмай ходимга иш билан боғлиқ қуйидаги ҳужжатларни бериши шарт:
🔹ишга қабул қилиш тўғрисидаги ёки бошқа ишга ўтказиш ҳақидаги буйруқларнинг кўчирма нусхаларини;
🔹меҳнат дафтарчасидан ёхуд электрон меҳнат дафтарчасидан кўчирмаларни;
🔹иш ҳақи тўғрисидаги маълумотномаларни;
🔹ҳисобланган ҳамда ходим томонидан ҳақиқатан тўланган солиқлар ва йиғимлар ҳақидаги маълумотномаларни;
🔹мазкур иш берувчида ишлаш даври тўғрисидаги маълумотномаларни ва бошқаларни.


@Yurist_harbiy


Қимор ўйинларини реклама қилганлик учун қандай жавобгарлик белгиланган

🔰 Реклама тўғрисидаги қонуннинг 46-моддасига кўра, қимор ўйинлари ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар, шу жумладан телекоммуникация тармоқларидан, шунингдек Интернет жаҳон ахборот тармоғидан фойдаланган ҳолда ташкил этиладиган қимор ўйинлари ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинлар рекламасига йўл қўйилмайди.
Лотереялар рекламаси ҳар бир ҳолда вояга етмаганларнинг лотереяларда иштирок этишига йўл қўйилмаслиги тўғрисидаги огоҳлантириш билан бирга берилиши керак.
❗️Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 178 -1-моддасида "Фуқаролар ва мансабдор шахслар томонидан нотўғри реклама берганлик, ташқи рекламани жойлаштириш тартибига риоя қилмаганлик ёки аксилреклама беришдан бош тортганлик, худди шунингдек реклама қилиниши қонунчилик билан тақиқланган маҳсулотни реклама қилганлик — базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан етти бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлиши" белгиланган.

@Yurist_harbiy


Қимор ўйнаш ёки ташкил этиш учун қандай жавобгарлик белгиланган?

🔰 Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 191-моддасига кўра, қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларда қонунга хилоф равишда иштирок этганларга нисбатан қуйидаги жазолар қўлланилади:
🔹ана шу ўйинлар буюмлари, шунингдек ўйинга тикилган ҳамда ўйиндаги ютуқ бўлган пуллар, ашёлар ва бошқа қимматбаҳо буюмлар мусодара қилинади;
🔹базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваригача миқдорда жарима солинади.

✅ Жиноят кодексининг 278-моддасида, қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни қонунга хилоф равишда ташкил этиш ёки ўтказиш, шу жумладан ана шундай ўйинлар учун қиморхоналар ташкил этиш ёки уларни сақлаш учун – ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазолаш назарда тутилган.

❇️ Вазирлар Маҳкамасининг 2007 йил 16 августдаги 176-сон қарорига кўра, 2007 йил 1 сентябрдан бошлаб қуйидагилар тақиқланган:
🔸Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қимор ўйинларини ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни (шу жумладан тотализаторлар) ташкил этиш ва ўтказиш (тиражли, бир лаҳзали ва рақамли лотереялардан ташқари);
🔸қимор ўйинларини ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ва ўтказиш учун телекоммуникация тармоқларида, шу жумладан Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғи провайдерлари томонидан хизматлар кўрсатиш;
🔸Ўзбекистон Республикаси ҳудудига пул ютуғига эга бўлган ўйин автоматларини олиб кириш.


@Yurist_harbiy


❓Хизмат муддатини ўтаганлик учун тўланадиган ойлик фоизли устама тўлашда курсантлик даври ҳам инобатга олиниши керакми?

🔰 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 19 августдаги ПҚ–158-сон қарорининг 2-бандига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари офицерлари ва контракт бўйича хизмат қилаётган ҳарбий хизматчиларининг пул таъминотига белгиланган хизмат муддатини ўтаганлик учун ойлик фоизли устама ҳақ миқдорлари қуйидагича белгиланган: 3 йилдан 5 йилгача хизмат муддатини ўтаганда - 15 %; 5 йилдан 10 йилгача хизмат муддатини ўтаганда - 25 %; 10 йилдан 20 йилгача хизмат муддатини ўтаганда - 30 %; 20 йилдан ортиқ хизмат муддатини ўтаганда - 30%.
❗️Яъни, ушбу банднинг мазмунига кўра, мазкур устама ҳақ хизмат муддатини ўтаганлик учун берилади.
❇️Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомнинг 2, 14, 15, 18, 19, 21, 101-бандларига мувофиқ:
🔹олий ҳарбий таълим муассасаларининг курсантлари ўқишга қабул қилинган кундан эътиборан ҳақиқий ҳарбий хизматда бўлади;
🔹ҳарбий хизмат муддати ҳақиқий ҳарбий хизмат бошланган кундан эътиборан ҳисобланиши лозим;
🔹ҳарбий хизматнинг умумий давомийлигини ҳисоблашда ҳарбий хизматчининг ҳақиқий ҳарбий хизматда бўлган даврлари инобатга олинади.
❇️Шунингдек, “Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисидa”ги Қонуннинг 28-моддасида, олий ҳарбий таълим муассасаларида, шунингдек вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларнинг ўқиш ҳарбий хизматга тенглаштирилган таълим муассасаларида таҳсил олаётган фуқаролар курсант (тингловчи) тариқасида ҳарбий хизматда бўлиши белгиланган.
❇️Шу билан бирга, хориж тажрибаси (Россия Федерацияси, Украина, Қирғизистон ва ҳ.к.) ўрганиб чиқилганда, ушбу давлатларда курсантларнинг ўқиш муддати хизмат йилларга фоизли устама ҳақ тўлаш учун хизмат муддатига қўшиб ҳисобланиши маълум бўлди.
⛔️Бироқ, ҳозирги кунда айрим вазирлик ва идораларда хизмат йили учун фоизли устамаларнинг миқдорини белгилашда курсантларнинг ўқиш даври ҳисобга олинмаяпти (кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда).
❗️Юқоридагиларга кўра, қонун устуворлиги ва ижтимоий адолат принципларига риоя қилинишини таъминлаш, шунингдек, қонунчилик ҳужжатлари барча вазирлик ва идораларда бир хил талқин этилишига эришиш мақсадида, ҳарбий хизматчиларга хизмат йили учун фоизли устамаларнинг миқдорини белгилашда курсантларнинг ўқиш даври ҳам хизмат муддатига қўшиб ҳисобланишини амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг нормаларида аниқ кўрсатиб ўтиш масаласи тегишли вазирлик ва идоралар ҳамда назорат қилувчи органлар томонидан кўриб чиқилиши мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.

@Yurist_harbiy


Ҳарбий хизматчиларга белгиланган хизмат муддатини ўтаганлик учун тўланадиган ойлик фоизли устама (3 йилдан 5 йилгача — 15 %; 5 йилдан 10 йилгача — 25 %; 10 йилдан 20 йилгача — 30 %) тўлашда курсантлик даври ҳам инобатга олиниши керакми?
Опрос
  •   Ҳа, ПҚ-4447 бўйича инобатга олиниши лозим.
  •   Йўқ, инобатга олинмаслиги керак.
400 голосов


Ҳарбий хизматчилар пенсия таъминотининг қандай турлари бор?

🔰 Ҳарбий хизматчилар пенсия таъминотининг турлари:
🔹 белгиланган ҳарбий хизмат ўтаган йиллари мавжуд бўлган ҳарбий хизматчиларнинг хизмат муддати учун тайинланадиган умрбод пенсия;
🔹қонунда назарда тутилган ҳолларда ногирон бўлиб қолган бўлса – ногиронлик бўйича пенсия (ўталган ҳарбий хизмат муддатининг давомийлигидан қатъи назар тайинланади);
🔹ҳарбий хизматчилар ҳалок бўлса ёки вафот этса уларнинг оила аъзолари учун тайинланадиган – боқувчисини йўқотганлик пенсияси (ўталган ҳарбий хизмат муддатининг давомийлигидан қатъи назар тайинланади).

@Yurist_harbiy


🔥Қуйидагиларни назарда тутувчи Президент қарори лойиҳаси https://regulation.gov.uz/uz/d/87567 га жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилди:
🔹ҳарбий хизматчиларига турар жойни ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси тўлаш миқдорини 50 фоизга ошириш;
🔹ҳарбий хизматчиларга ва ҳарбий хизматдан резервга (истеъфога) бўшатилган (чиқарилган) фуқароларга турар жой сотиб олиш (қуриш) учун ипотека кредити олинишида уларнинг календарь ҳисобдаги ҳарбий хизмат муддатига мувофиқ дастлабки бадал миқдорини ошириш.

@Yurist_harbiy


"Ҳарбий хизматчилар мақоми ва уларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида" ги қонун лойиҳаси
https://regulation.gov.uz/uz/d/87514 га жамоатчилик муҳокамаси учун жойлаштирилди.
Муҳокама 2023 йил 14 ноябрь кунигача давом этади.

@Yurist_harbiy

Показано 20 последних публикаций.