❗️Эндиликда сертификати йўқ чет тили ўқитувчилари ишдан бўшатиладими?
Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 19 майдаги "Хорижий тилларни ўрганишни оммалаштиришни самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига мувофиқ, 2025/2026-ўқув йилига қадар умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим муассасаларида фаолият юритаётган барча хорижий тиллар ўқитувчилари камида Б2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлиши лозимлиги белгиланган.
Демак 2025/2026-ўқув йилига қадар мактабларнинг чет тили ўқитувчилари ўз фанлари бўйича камида Б2 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро сертификат олишлари талаб этилади.
Шунга кўра, агар чет тили ўқитувчилари 2025/2026-ўқув йили бошлангунича чет тили сертификатини олмаса, улар билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилиниши мумкин.
Бунда иш берувчи улар билан тузилган меҳнат шартномасини Меҳнат кодексининг 161-моддаси иккинчи қисми билан (ходимнинг малакаси етарли бўлмаганлиги сабабли эгаллаб турган лавозимига ёки бажараётган ишига мувофиқ эмаслиги) бекор қилиши мумкин бўлади.
📩 Юристга савол юбориш
☎️ Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈