#Даҳонинг_болалиги
БИРИНЧИ АМЕРИКАЛИК
"Вақт – бу пул"- у.
💸 Сиз уни яхши биласиз. Унинг сурати билан тўқнаш келмаганлар кам топилади. Ахир, унинг кенг, ялтироқ пешонаси, олд томондан тўкила бошлаган фатила сочлари, ним табассуми не-не эшикларни очмаган дейсиз. Ҳа, унинг сурати туширилган қоғоз орқасидан қанчадан-қанча муаммолар ечилади, қанчадан-қанча муаммолар келиб чиқади.
🗓 У 1706 йилнинг 17 январида АҚШда туғилди. Совун ва шам тайёрлаш билан кун кечирадиган отасининг икки хотини бўлиб, болакай 17 фарзанднинг ўнинчиси эди.
📜Ёзиш ва ўқишни эрта ўрганди. 8 ёшида мактабга чиқди ва атиги икки йилгина таҳсил олди холос. Таълим тўлови қашшоқ отасининг чўнтагига тўғри келмасди.
Кундузи отасига ёрдам берар, тунларни дўстлари ва танишларидан вақтинча қарзга олиб турган китобларни ўқиш билан бедор ўтказарди.
✍️12 ёшида акасининг босмахонасига шогирд тушди. Мақолалар ёзиб, муҳаррирлик қилди. Америкада шахсий нашриёт бизнесини ташкил этди.
❗️У отаси истагандек руҳоний бўлмади. Жисмоний меҳнатни суймасди. Ишдан ўзини олиши ота-онасини доим ғазаблантирган. Журналист бўлишига оиласи мутлақ қарши бўлди.
💡23 ёшида металл пуллардан воз кечиб, қоғоз пул ишлаб чиқарди.
🔎 У ғалатироқ бўлган, доим юрган йўлида нимадир қилар, ҳеч тинч туролмас эди. Физикага қизиқиб қолгач ихтиролар устида ишлади ва биринчи бўлиб яшин қайтаргични ихтиро қилди. Ундан сўнг турли электр ихтиролари билан дунёга донг таратди.
📑 У Америка мустақиллиги учун курашиб, унинг конституцияси муаллифларидан бирига айланди. Одамлар уни биринчи америкалик деб аташди.
📌 84 ёшида вафот этди. Америка икки ой мотам тутди. Унинг қабр тошига шундай битилган еди: “У осмондан яшинни, золимлардан эса салтанат ҳассасини олиб қўйди”
🇺🇸 XVIII аср Америкаси у каби ҳар томонлама қобилиятли ва сермаҳсул одам кўрмади. Ёзувчи, сиёсатшунос, иқтисодчи, ихтирочи, олим, дипломат бўлган бу даҳо...
Франклин эди... Бенжамин Франклин...
Yoshlar kundaligi