Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Танқид #Санъат
РАЙҲОНМИСИЗ, ЖАМБУЛМИСИЗ, ДУМБУЛМИСИЗ?
➖ Нега айрим шоу-бизнес вакиллари аския қилмоқчи бўлаверади? Ё одамларни шу қадар кулдиргиси келадими? Кулдирсанг, тўғри кулдир, нима қиласан емаган гаплар билан ўзингнинг ва қолганларнинг асабини қитиқлаб?
😐 Эмишки, эндиликда Жамбулвой деган қўшиқчининг қўшиғини айтган санъаткорлар 70 млн.дан 300 млн сўмгача жаримага тортилар экан.
❗️ Ўзи бу Жамбулиддин то шу "Кабутар" қўшиғи чиққунича, бир неча йўналишда саксон саккизталаб муаллифлик қўшиқларини чиқарган. Шуларнинг бирортасиям емаган. Пайти келиб, битта қўшиғи озгина тортиб қолганига ота гўри қозихонами энди? Қаердан шунча кибр?
📌 Халқ билан ҳазиллашиб бўлмайди. Кўряпмиз, отасининг қўшиғига қоровуллик қилмоқчи бўлганларнинг эл ичра қанчалик сазойи бўлаётганини. Наҳот шулар ҳам Жамбулга дарс бўлмаган бўлса?
✅ Энг қизиғи, ўша маълум ва машҳур "Кабутар" қўшиғи ҳам Жамбулнинг ўзиники эмас. Тожикистонлик Набовар Чаноровнинг қўшиғини шунчаки, сўзлари ўзгартирилган шакли, холос. Аммо хонанданинг бу қўшиқни куйлаганлар устидан қилаётган дийдиёси оламни бузгудек. Ўзи бир ўғри ҳолида, яна тунларни бедор ўтказиб, шу қўшиқни чиқарган одам бўлиб гапирмаса-да энди.
Yoshlar kundaligi

📎 Видеода Жамбулнинг хархашалари ва қўшиқнинг оригиналини бирлаштирдик.
Yoshlar kundaligi