Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#Назар
МАРКАЗИЙ ОСИЁ ЕТАКЧИЛАРИ ОСТОНАДА. ЎЗИ НИМА ГАП?
🇰🇿 Остонада иккинчи "Марказий Осиё — Германия" саммити бўлиб ўтди.
🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 сентябрь куни Остона шаҳрида иккинчи “Марказий Осиё — Германия” саммитида иштирок этди.
Учрашувда минтақанинг беш мамлакати президентлари ҳамда Германия канцлери Олаф Шольц қатнашди.
➖ Биринчи саммит қачон ўтказилган эди?
“Марказий Осиё – Германия” форматидаги биринчи саммит ўтган йилнинг 29 сентябрь куни Берлин шаҳрида ўтказилган эди.
➖ Нималар муҳокама қилинди?
✔️ Марказий Осиё мамлакатлари ва Германия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада чуқурлаштириш масалалари кўриб чиқилди. Инвестиция ва “яшил” энергетика, транспорт ва логистика алоқалари соҳаларида шерикликни ривожлантириш, шунингдек, таълим ва маданий дастурларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
✔️ Ўзбекистон Президенти Марказий Осиёнинг Германия билан ҳар томонлама ҳамкорлигини янада ривожлантириш мақсадида бир қатор янги ташаббус ва таклифларни илгари сурди.
✔️ Марказий Осиё — Германия” таҳлилий марказлари форумини таъсис этиш ва унинг биринчи учрашувини келгуси йили Хивада ўтказиш зарурлиги таъкидланди.
✔️ Давлат раҳбари энергетика вазирликлари, йирик корпорациялар, илмий ташкилотлар ва соҳа мутахассисларини жалб қилган ҳолда Марказий Осиё мамлакатларининг Германия билан Энергетика мулоқотини йўлга қўйишни таклиф қилди.
✔️ Германия билан терроризм, экстремизм ва кибержиноятчиликка қарши курашиш, ёшлар радикаллашувининг олдини олиш масалаларида яқин ҳамкорликни давом эттириш зарурлиги қайд этилди.
✔️ Шунингдек, санкциялар сиёсати Марказий Осиё мамлакатларга ҳаддан ташқари салбий таъсир кўрсатаётгани муҳокама қилинди.
➖ Ўзбекистонга оид қандай янгиликлар кутилмоқда?
✔️ Ўзбекистонлик бўлган 800 нафар ҳамшира Германияга ишга юборилади. Улар 2200 евро ойлик олади.
✔️ Германияни Марказий Осиё билан боғлайдиган муқобил транспорт йўлаклари ривожлантирилади.
✔️ Германиянинг дуал таълим тизимини Ўзбекистон ҳудудларида жорий этилиб, Германия олий таълим муассасаларининг факултетлари ва филиаллари очилади.
✔️ 2024 – 2026 йилларга мўлжалланган Технологик шериклик ва саноат кооперацияси дастури қабул қилинди.
✔️ Ўзбекистон ва Германия ўртасида меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида миграция тизими соддалаштирилади.
Yoshlar kundaligi