#Бу_муҳим
‼️ МАЙМУНЧЕЧАК. ДУНЁ ЯНГИ СИНОВГА ТАЙЁРМИ?
Дунё эбола, коронавирусдан кейин яна бир хавфли эпидемия остонасида турибди. Бу ҳақида ҳозиргача нималар маълум?
❓ Қандай касаллик?
Маймунчечак — юқумли бўлиб, юқори ҳарорат, лимфа тугунларининг катталашиши ва тошма билан характерланади.
🦠 Ўчоғи ва тарқалиши
Маймунчечак биринчи марта Даниядаги (1958) лаборатория маймунларида топилган. Одамда биринчи марта Конго Демократик Республикасида (1970) тўққиз ойлик болада қайд этилган. Ўтган асрнинг 70-80-йилларида вирус Африка қитъасида доимий касаллик сифатида тарқалган. 2022-2023 йилга келиб касаллик яна глобал аҳамият касб эта бошлади.
15 августда Швецияда касалликнинг биринчи ҳолати аниқланди. Бемор Африкадан келган. Куни кеча Покистон, Филиппин, АҚШ, Бразилия ва Канадада ҳам қайд этилган, Австралияда июнь ойи бошидан бери 93 та ҳолат қайд этилган. Бугун дунё мамлакатлари янги эпидемиянинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш учун курашмоқда.
🇺🇿 Ўзбекистон
Жойлардаги вирусология лабораториялари қайта тайёргарликдан ўтказиляпти. Маймунчечак касаллигини ташхислаш учун зарур бўладиган диагностика ва тест тизимларини олиб келиш юзасидан ишлар амалга оширилмоқда.
🇷🇺 Россия
Мамлакатда “Санитар қалқон” федерал лойиҳаси доирасида чегара пунктларида кучайтирилган санитария-карантин назорати олиб борилмоқда.
🇨🇳 Хитой
Ҳукумат эпидемия тарқалган мамлакатларга нисбатан чегара назоратини кучайтирди. Бошқа давлатдан келган сайёҳлар мамлакатга киришдан аввал икки босқични текширувдан ўтади
🇰🇿 Қозоғистон
Қозоғистон маймунчечакни аниқлаш учун ПСР тестларини сотиб олди. Яқин кунларда мамлакатга вирусга қарши кураш ва профилактика чораларини кучайтирувчи тестлар етказиб берилиши кутилмоқда.
😷 Жаҳон тиббиёт вакиллари ниқоб режимини тавсия қилмоқда. Ҳозирча вирусга қарши самарадорлиги исботланган дори йўқ.
Yoshlar kundaligi