❗️Тадқиқот: Юқори қон босими асоратларини табиий йўл билан камайтириш мумкин
🩺 Гипертония — дунёда ногиронликни келтириб чиқарувчи асосий омиллардан бири. Хусусан, юқори қон босими юрак ва буйраклар фаолиятига салбий таъсир кўрсатиб, беморларда эрта ўлим хавфини ошириши мумкин.
🔬 АҚШнинг Техас университети олимлари ана шу асоратларни табиий йўл билан камайтириш бўйича изланишлар олиб борди. Тадқиқот беш йил давом этди.
📊 Кузатувлар учун гипертония ва микроальбуминурия (пешобда оқсил моддаси ва қон плазмасида кератинин концентрациясининг қисман ошиши)дан азият чекувчи 153 нафар кўнгилли жалб қилинди.
🫗Иштирокчилар уч гуруҳга бўлинди. Биринчи тоифа вакиллари кунига икки-тўрт стакандан ишқорли моддаларга бой мева-сабзавотлар шарбатларини истеъмол қилиб борди.
💊 🥙 Иккинчи гуруҳ қатнашчилари ҳар куни тўрт-беш таблеткадан озуқа содаси (натрий бикарбонат) қабул қилди. Учинчи гуруҳ иштирокчилари шифокорлар тавсияга кўра, стандарт овқатланиш рациони бўйича таомланишда давом этди.
🍎🥗 Якунда кўп миқдорда мева-сабзавот истеъмол қилган беморларда буйраклар фаолияти яхшиланиши кузатилди.
‼️Қолаверса, тадқиқотчилар бундай рацион гипертония билан оғриган беморларда юрак-қон-томир ва сурункали буйрак касалликларидан ўлим хавфини сезиларли даражада камайтиради, деган хулосага келишди.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Матбуот хизмати.
@ssvuz | @ssvmatbuotkotibi | Facebook | Instagram