Сифатли таълим – кичик қадамлар, катта натижалар
Янги Наманган туманидаги 71-мактабда вилоят миқёсида муҳим семинар бўлиб ўтди. “Сифатли таълим – кичик қадамлар, катта натижалар, ҳаммаси ўзимизга боғлиқ” мавзусига бағишланган тадбирда вилоятнинг турли туманларидан 40 дан ортиқ малакали ўқитувчилар иштирок этиб, методик тажриба алмашишди.
Семинарда нафақат инглиз тили, балки она тили ва адабиёт, кимё ҳамда рус тили фанларидан ҳам намунали дарслар ташкил этилди. Ўқитувчилар илғор педагогик ёндашувларни муҳокама қилиб, ўз тажрибаларини бойитиш имкониятига эга бўлишди.
Тадбирнинг бадиий қисми эса иштирокчиларда ўзгача таассурот қолдириб, семинарга файз ва кўтаринки руҳ бағишлади. Ушбу семинар сифатли таълимни ривожлантириш йўлида муҳим қадам бўлиб, ўқитувчилар учун илҳом манбаи бўлди.
Янги Наманган тумани ҳокимлиги ахборот хизмати
👉 Sayt | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Guruh