#Қонунчиликдаги_янгиликлар
⚡️Қарорга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 132-сон қарорига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди:
🏷 умумий ўрта ва ўрта махсус, касбий таълим ташкилотлари ошхоналарини тадбиркорлик субъектларига “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали танлов асосида ижарага бериш;
🏷 “online-ijara.uz” ахборот тизими орқали таълим ташкилотлари ошхоналарининг ҳисобини юритиш ва уларни ижарага бериш;
🏷 таълим ташкилотларида соғлом овқатланиш ташкил этилишини мониторинг ва назорат қилиш;
🏷 республика ижро этувчи ҳокимият органлари номларини қонунчилик ҳужжатларига мувофиқлаштириш.
✅ Қуйидаги талабларга жавоб берадиган ижарага олувчилар танловда иштирок этишлари мумкин:
🔸тадбиркорлик фаолиятини юритиш учун давлат рўйхатидан ўтган;
🔸умумий овқатланиш бўйича камида 6 ой давомида фаолият юритаётган;
🔸ошхона фаолияти йўналиши бўйича махсус жиҳозларга эга бўлган;
🔸шартнома ва суд ҳужжатлари бўйича зиммасида ижара ҳамда солиқ тўловларидан қарздорлиги мавжуд бўлмаган.
❗️Айрим таълим ташкилотлари ошхоналари тадбиркорларга “E-auksion” орқали ижарага бериладиҲукумат қарори билан (8-сон, 11.01.2025 й.) Вазирлар Маҳкамасининг қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.