ЙИҒЛАМАЙМАН
Йиғламайман, йиғлагани ёшим йўқдир,
Ноҳақликка эгилажак бошим йўқдир,
Отаверинг майли менга тошингизни,
Мени сизга отадиган тошим йўқдир.
Ҳанжар уринг севги тўла дилимга сиз,
Зулмат сочинг офтобга лиқ кунимга сиз,
Чоҳлар қазинг майли юрар йўлимга сиз,
Мени сизга отадиган тошим йўқдир.
Бу дунёда тўлмайди ҳеч савоб -ҳалта,
Эзгуликни чопиб ташланг мана болта,
Ёмонликни қайтаришга қўлим калта,
Мени сизга отадиган тошим йўқдир.
Қачонгача кўз чиқариб,қош қўясиз,
Ғийбат қорин тўйдирдими,сиз тўясиз,
Асраб қўйинг қабрингизда бош қўясиз,
Мени сизга отадиган тошим йўқдир.
Ҳасад, ҳасдан ёнган дилда тиним йўқдир,
Ғаразгўйнинг ишида ҳеч унум йўқдир.
Мени ёв деб билганларга айтар сўзим,
Мени сизга қоладиган куним йўқдир.
Хуршид Карим
@Xurshid_Karim
Йиғламайман, йиғлагани ёшим йўқдир,
Ноҳақликка эгилажак бошим йўқдир,
Отаверинг майли менга тошингизни,
Мени сизга отадиган тошим йўқдир.
Ҳанжар уринг севги тўла дилимга сиз,
Зулмат сочинг офтобга лиқ кунимга сиз,
Чоҳлар қазинг майли юрар йўлимга сиз,
Мени сизга отадиган тошим йўқдир.
Бу дунёда тўлмайди ҳеч савоб -ҳалта,
Эзгуликни чопиб ташланг мана болта,
Ёмонликни қайтаришга қўлим калта,
Мени сизга отадиган тошим йўқдир.
Қачонгача кўз чиқариб,қош қўясиз,
Ғийбат қорин тўйдирдими,сиз тўясиз,
Асраб қўйинг қабрингизда бош қўясиз,
Мени сизга отадиган тошим йўқдир.
Ҳасад, ҳасдан ёнган дилда тиним йўқдир,
Ғаразгўйнинг ишида ҳеч унум йўқдир.
Мени ёв деб билганларга айтар сўзим,
Мени сизга қоладиган куним йўқдир.
Хуршид Карим
@Xurshid_Karim