💝Хуршид Карим шеърлари💝


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Сиз бу каналда кўплаб хит қўшиқлар шеър муаллифи шоир Хуршид Карим шеърларидан баҳраманд бўласиз
Реклама учун 👇
@Xurshid_Karim_shoir
шоир билан боғланиш: 94 130 91 10
админ: @XURSHIDKarim
770005968

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


ПУЛ ОДАМНИ ЎЗГАРТИРАРКАН

Қалб кибрга тўлиб қоларкан,
Самимийлик сўлиб қоларкан,
Аҳмоқ даҳо бўлиб қоларкан,
Пул одамни ўзгартираркан.

Бой қиларкан ожиз бир қулни,
Ой қиларкан телба,думбулни,
Айираркан ота- ўғилни,
Пул одамни ўзгартираркан.

Ёв бўлар гоҳ яқин жўралар,
Нодонларга тўлар тўрилар,
Шерман дейди чиябўрилар,
Пул одамни ўзгартираркан.

Кўнгилни гард қилар экан у,
Соғни дардманд қилар экан у,
Қўрқоқни мард қилар экан у,
Пул одамни ўзгартираркан.

Дийдаларда тошдай қотган пул,
Елкага кўп ташвиш ортган пул,
Бир ҳовлига девор тортган пул,
Пул одамни ўзгартираркан.

Қалбга гумбаз ясар риёдан,
Тўсиб қўяр дилни зиёдан,
Ўзгармаган ўзга дунёдан,
Пул одамни ўзгартираркан.

Хуршид Карим





t.me/Xurshid_Karim


🔥🔥 ЎҚУВЧИЛАРИМГА

🌸🍃🌸🍃🌸🍃🌸
✍🏻Хуршид Карим
🍃🍃🍃🍃🍃
🎙Дилбаҳор


@Xurshid_Karim


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
📹 Aka-uka Farhodovlar - O'zbekman | Ака-ука Фарходовлар - Узбекман Хуршид Карим сўзи

t.me/Xurshid_Karim


АЛЛОҲ ПАНОҲИДА

Ақлингиз гуноҳу савобга етса,
Нафсингиз сиз учун бошини эгса,
Аллоҳ деб бошингиз саждага тегса,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.

Аллоҳга шак эрур шубҳа -ю гумон,
Ҳақ йўлдан тонмоқни гуноҳи ёмон,
Расулуллоҳ йўлин тутсангиз ҳар он,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.

Худо ризосидир, ота ризоси,
Меҳр ва муҳаббат умр пардози,
Агар сиз қилсангиз онангиз рози,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.

Ҳеч кимга ташламанг малолингизни,
Фарзандлар тотмасин заволингизни,
Ҳурматин қилсангиз аёлингизни,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.

Кимгадир омонлик тиладингизми,
Тоат -ла тун тонглар уладингизми,
Бир етим бошини силадингизми,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.

Аллоҳ паноҳида асрасин сизни,
Нурларга тўлдирсин бу ёруғ юзни,
Кутмоқда дўстларим қиёмат бизни,
Билингки сиз Аллоҳ паноҳидасиз.

🖋Хуршид Карим



𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | 💝Хуршид Карим шеърлари💝


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⛅️ Aссалому алайкум. Жума тонги муборак бўлсин 😊👍

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!

t.me/Xurshid_Karim


ЖИМ КУЛИБ ҚЎЙДИМ


Ғийбатимни қилса кимлар,
Яхшиликка йўйиб қўйдим,
Худо берар жазосин деб,
Индамасдан кулиб қўйдим.


Ким қасдма-қасд бу жонимга,
Ташна бўлса гар қонимга,
Суяниб мен имонимга
Индамай жим кулиб қўйдим.


Ғаним келса ханжар тираб,
Ожиз пайтим йўлим қараб,
Инсоф сўраб, инсоф сўраб,
Ўз ҳолига қўйиб қўйдим.


Ким сўраса жазоимни,
Топиб мингта хатойимни,
Аро солиб худойимни,
Индамасда кулиб қўйдим.


Кулиб кулиб очиб қучоқ,
Дўстим урса ортдан пичоқ,
Билмасликки олиб шу чоқ,
Индамасдан кулиб қўйдим.


Ишонганим бағрим тилса,
Яқинларим ёвлик қилса,
Оқибатдан юз бурмадим,
Индамасдан кулиб қўйдим.


Индамасдан кулиб қўйдим,
Яхшиликка йўйиб қўйдим,
Ҳаммасини жазосини,
Аллоҳимга қўйиб қўйдим.


Хуршид Карим




t.me/Xurshid_Karim


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Uyingdagi ayolingni sev!

✍️Xurshid_Karim
🎙Ramziddin_Egamberdiyev



t.me/Xurshid_Karim


🌏ДУНЁ


Мунғаясан бунча мискин,
Салобатинг қани дунё,
Жуда оддий кўринишинг,
Синоатинг қани дунё.


Тўлмас экан сира каминг,
Тугамайди ташвиш ғаминг,
Тиниминг йўқ бирор даминг,
Ҳаловатинг қани дунё.


Миннат қилар бугун зўринг,
Нодонларга қолди тўринг,
Бўриман дер чиябўринг,
Адолатинг қани дунё.


Йўқ топилмас яхшига кун,
Имон йиғлар дилда беун,
Ҳижоб ўрар чирой учун.
Ҳидоятинг қани дунё.


Меҳр қаҳат, юраклар тош,
Мазлумларинг кўтармас бош,
Етимларнинг кўзида ёш,
Иноятинг қани дунё.


Тунлар ўйнар шайтонлар,шўх,
Имонлига отарлар ўқ,
Гуноҳкоринг тавбаси йўқ,
Ибодатинг қани дунё.


Ҳар балога дучор ночор,
Қалби гирён, чекар озор,
Қонунга чап берар пулдор,
Адолатинг қани дунё.



Хуршид Kарим





t.me/Xurshid_Karim


НОМУС ЭГАР


Тўколмайди ҳаёт ёшини,
Ололмайди қўлда ошини,
Кулиб туриб йиғлайди гоҳо,
Номус эгар йигит бошини.


Чарчамайди рўзғор ишидан,
Қўрқмас довул, аёз қишидан,
Ўлмас душман санчган нишидан,
Номус эгар йигит бошини.


Синдирмайди уни ғам,фироқ,
Йиқитмайди ғаним қазган чоҳ,
Ҳаммасига чидайди бироқ,
Номус эгар йигит бошини.


Кундуз қуёш, тунда ойи бор,
Улфати бор оши, чойи бор,
Фақат битта нозик жойи бор,
Номус эгар йигит бошини.


Булутларни қучар ҳаёли,
Дардларга ҳеч келмас малоли,
Ор ҳаёли бўлсин аёли,
Номус эгар йигит бошини.


Мард йигитнинг шашти толмасин,
Кўнглига дард алам солмасин,
Номуссизга куни қолмасин,
Номус эгар йигит бошини.



Хуршид Карим


t.me/Xurshid_Karim


ДУОСИНИ ОЛИНГ

Ғаниматмиз умр ўтар елдай елиб
Дунёга бир синчков назар солинг дўстлар,
Олисдасиз уйингизга қайтиб келиб,
Отангизни дуосини олинг дўстлар.

Дерлар кимга вофо қилди дунё азал,
Узоқдаги буғдой нондан сомон афзал,
Йўлингизга маъюсгини боққан ўшал,
Отангизни дуосини олинг дўстлар.

Миллатимиз ўзбек эрур қўрғони кенг,
Имони кенг, даргоҳи кенг, осмони кенг,
Бу дунёда ҳеч нарса йўқ дуога тенг,
Отангизни дуосини олинг дўстлар.

Ота -она давлатларнинг тожи экан,
Ота- она умрларнинг ёзи экан,
Ота рози бўлса худо рози экан,
Отангизни дуосини олинг дўстлар.

Узоқ қолманг мақсади йўқ сафарларда,
Қайтмоққа йўл бордир ўша шаҳарларда,
Таҳоратга сув илитиб саҳарларда,
Отангизни дуосини олинг дўстлар.

Яратганнинг марҳамати билинг чексиз,
Сиз Темурсиз сиз Бобурсиз, Улуғбексиз,
Менинг учун жигар ака укадексиз,
Отангизни дуосини олинг дўстлар.

🖋 Хуршид Карим




t.me/Xurshid_Karim




СЕВМА ЮРАК


Бевафонинг ишқида
Кўксимни ўйма юрак,
Вафо йўқ гўзалларда,
Қўй энди севма юрак.


Кўзларимни зор қилиб,
Кенг дунёни тор қилиб,
Мажнундан ҳам хор қилиб,
Қўй энди севма юрак.


Учиб тилда болига,
Кўнгил қўйма холига,
Ким куяр аҳволима,
Қўй энди севма юрак.


Севги деб урма фарёд,
Ҳисларингни юлиб, от,
Кўксимда тош бўлиб қот,
Қўй энди севма юрак.


Шаҳло, шаҳло кўзларни,
Ойдин, сулув юзларни,
Зарни севар қизларни,
Қўй энди севма юрак.

Гўзалларда бор фириб,
Алдаб кетади кулиб,
Қадримни бир тийин қилиб,
Қўй энди севма юрак.


Дунё бевафо, бир кам,
Вафо қилмас сенга ҳам,
Раҳминг келсин менга ҳам,
Қўй энди севма юрак.

Бўлди бас севма юрак




t.me/Xurshid_Karim

1k 0 19 14 5

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram


ОТАМДЕК МЕҲРИБОН ЙЎҚ


Бошимда тоғ мисол қад кериб турган,
Отамдек соябон қалқон йўқ экан,
Юзидан жаннатлар уфуриб турган
Отамдек меҳрибон инсон йўқ экан.


Офтобли нигоҳи, кўзлари мискин,
Ҳикматли ибратли сўзлари мискин,
Борлиги дилимга беради таскин,
Отамдек меҳрибон инсон йўқ экан.


Болам деб ғам чеккан, болам деб сўлган,
Йўлларимда ҳар дам хавотир бўлган,
Ҳатто танбеҳлари меҳрга тўлган,
Отамдек меҳрибон инсон йўқ экан


Қўллари доимо бўлгай дуода,
Дуолари билан умрим зиёда,
Билдимки мен учун ёруғ дунёда,
Отамдек меҳрибон инсон йўқ экан.


Тоғ десам тоғлар ҳам чўкар сабрига,
Тиллолар тенг келмас унинг қадрига,
Аллоҳдан умрлар сўрай умрига,
Отамдек меҳрибон инсон йўқ экан.


Хуршид Карим




t.me/Xurshid_Karim


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#ХАЙРЛИ_ТОНГ

🌦 Aссалому алайкум. Пайшанба тонги муборак бўлсин 😊

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

Бошланган янги кун барчага омадли келсин!

t.me/Xurshid_Karim




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
@Chaqqon_Robot birinchi raqamli yuklovchi bot


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Танлаганим бойни танлади 😔🤕🫤☹️
Муаллиф: Хуршид Карим✍️✏️✒️📝📑🗞️📜📃📖📒📚
Ижрода: Умр Узоқ 🎤🎙️🎛️🎚️🎧🎵🔊💻🖥️🎬🎥🎞️


МУАЛЛИМ -ШОИР

Қирқта ҳунар эгаллайди эр дегани,
Менга икки касб юқса юқибдида,
Мени сира тинч қўмайди шеър дегани,
Муаллимдан шоир чиқса чиқибдида.

Хонтахтада бўзлаб қолар дафтарларим,
Чорлар мени томда оппоқ каптарларим,
Ёзмай десам ўкисинаман, кўнгил ярим,
Муаллимдан шоир чиқса чиқибдида.

Муҳаммадга илҳом берган кўм-кўк дала,
Чорлар мени адирларда алвон лола,
Конспект ҳам қолиб кетар гоҳо чала,
Муаллимдан шоир чиқса чиқибдида.

Қайнаб келар ич-ичимдан маҳзун байтим,
Бу ёлғончи дунёларга боққан пайтим,
Сизга нима оғирлигим тушар айтинг,
Муаллимдан шоир чиқса чиқибдида.

Кундузлари ўқитувчиман,шоирман тун,
Кундуз куни шодонману кечалар ҳун,
Диплом шартмас асли шоир бўлмоқ учун,
Муаллимдан шоир чиқса чиқибдида.

Қалбим илҳом парисила ҳуррам,мастман,
Ишқ аталмиш салтанатда бир чўп,ҳасман,
Машҳурликка даъво қилсам одаммасман,
Муаллимдан шоир чиқса чиқибдида.

✍Хуршид Карим

@Xurshid_Karim




t.me/Xurshid_Karim

1.6k 0 21 11 21

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
⛅️ Aссалому алайкум. Чоршанба тонги муборак бўлсин 😊👍

Соғ–саломат уйғотган Роббимизга хамдлар бўлсин!


t.me/Xurshid_Karim

Показано 20 последних публикаций.