ТЎРТЛИКЛАР
Умр деганлари ўткинчи бир йўл,
Бу йўлда мудрама, доим ҳушёр бўл,
Дунёда абадий яшайман десанг,
Ватан учун яша, ватан учун ўл !
####################
Мазлумнинг устидан кулма эй нодон,
Сен қандай муслимсан, қандайин инсон,
Бир ёнинг жаҳаннам, бир ёнинг жаннат,
Чап елккангда шайтон, ўнгида Раҳмон.
#####################
Шайтонга қўл берма, ошини тотма,
Ўзингни жаҳаннам ўтига отма,
Совдогар бўлсанг гар молингни сотгин,
Ҳеч қачон имону орингни сотма.
######################
Ҳар кимнинг бошига қўнсин бахт қуши,
Кимга бахт йўлламоқ оллоҳнинг иши,
Муқаддас аталмиш оила қўрғони,
Оиладан йироқда бахт топмас киши.
######################
Ширин сўз ўксиган кўнгилга даво,
Эзгулик мисоли мусаффо ҳаво,
Яхшилик қилишни ҳушламасанг гар,
Ҳеч кимга ёмонлик кўрмагин раво.
######################
Кимгадир бахт эрур битта бурда нон,
Кимдир бойлик ичра бахтсиздир ҳар он,
Кимнидир йиғлатиб бахт топсанг,билки,
Дунёда сен асли энг бахтсиз инсон.
######################
🖋Хуршид Карим
@Xurshid_Karim
Умр деганлари ўткинчи бир йўл,
Бу йўлда мудрама, доим ҳушёр бўл,
Дунёда абадий яшайман десанг,
Ватан учун яша, ватан учун ўл !
####################
Мазлумнинг устидан кулма эй нодон,
Сен қандай муслимсан, қандайин инсон,
Бир ёнинг жаҳаннам, бир ёнинг жаннат,
Чап елккангда шайтон, ўнгида Раҳмон.
#####################
Шайтонга қўл берма, ошини тотма,
Ўзингни жаҳаннам ўтига отма,
Совдогар бўлсанг гар молингни сотгин,
Ҳеч қачон имону орингни сотма.
######################
Ҳар кимнинг бошига қўнсин бахт қуши,
Кимга бахт йўлламоқ оллоҳнинг иши,
Муқаддас аталмиш оила қўрғони,
Оиладан йироқда бахт топмас киши.
######################
Ширин сўз ўксиган кўнгилга даво,
Эзгулик мисоли мусаффо ҳаво,
Яхшилик қилишни ҳушламасанг гар,
Ҳеч кимга ёмонлик кўрмагин раво.
######################
Кимгадир бахт эрур битта бурда нон,
Кимдир бойлик ичра бахтсиздир ҳар он,
Кимнидир йиғлатиб бахт топсанг,билки,
Дунёда сен асли энг бахтсиз инсон.
######################
🖋Хуршид Карим
@Xurshid_Karim