АЁЛИНГНИ АВАЙЛА
Хўрлик ёши бўлади тахир,
Уруш, жанжал кимга ҳам керак,
Ўзни суймоқ худбинлик ахир,
Аёлингни авайла, эркак.
Кўзларига кўз ёш тўлмасин,
Дилда меҳр боғи сўлмасин,
Ўттизида ўтин бўлмасин,
Аёлингни авайла, эркак.
Шароб сархуш, шер қилар кимни,
Кимни тўнғиз, кимларни жинни,
Ожиз урар билгин хотинни,
Аёлингни авайла, эркак.
Кимда ҳаққинг, кимда қарзинг бор,
Ўзинг билган ҳаёт тарзинг бор,
Фариштангдан нима арзинг бор,
Аёлингни авайла, эркак.
У яхши дўст, у азиз сирдош,
Сирларингни қилмайди ҳеч фош,
Сенинг учун бир умр йўлдош,
Аёлингни авайла, эркак.
Алвон гуллар шонасидир у,
Дуру, маржон донасидир у,
Болаларинг онасидир у,
Аёлингни авайла, эркак.
Элда ёруғ юзинг учун сен,
Эрман деган сўзинг учун сен,
Билсанг фақат ўзинг учун сен,
Аёлингни авайла, эркак.
✍Хуршид Карим
Аёлларни асраб авайланг... ҳурматли эркаклар👇
@Xurshid_Karim
Хўрлик ёши бўлади тахир,
Уруш, жанжал кимга ҳам керак,
Ўзни суймоқ худбинлик ахир,
Аёлингни авайла, эркак.
Кўзларига кўз ёш тўлмасин,
Дилда меҳр боғи сўлмасин,
Ўттизида ўтин бўлмасин,
Аёлингни авайла, эркак.
Шароб сархуш, шер қилар кимни,
Кимни тўнғиз, кимларни жинни,
Ожиз урар билгин хотинни,
Аёлингни авайла, эркак.
Кимда ҳаққинг, кимда қарзинг бор,
Ўзинг билган ҳаёт тарзинг бор,
Фариштангдан нима арзинг бор,
Аёлингни авайла, эркак.
У яхши дўст, у азиз сирдош,
Сирларингни қилмайди ҳеч фош,
Сенинг учун бир умр йўлдош,
Аёлингни авайла, эркак.
Алвон гуллар шонасидир у,
Дуру, маржон донасидир у,
Болаларинг онасидир у,
Аёлингни авайла, эркак.
Элда ёруғ юзинг учун сен,
Эрман деган сўзинг учун сен,
Билсанг фақат ўзинг учун сен,
Аёлингни авайла, эркак.
✍Хуршид Карим
Аёлларни асраб авайланг... ҳурматли эркаклар👇
@Xurshid_Karim