Вилоят прокурорининг ўринбосари Х.Норқобилов томонидан Янгибозор туманида "Камбағалликдан фаровонлик сари" Дастури ижроси ҳамда бандлик, миграциядан қайтганларни иш билан таъмилаш масалалари танқидий муҳокама қилинди.
Йиғилишда ҳокимлик, камбағал оилаларга бириктирилган раҳбарлар ҳамда бошқа масъул ташкилотлар иштирок этди.
Туманда камбағал оилалар билан ишлаш аҳволи бириктирилган раҳбарлар томонидан оилаларга кўрсатилаётган ёрдамлар натижадорлиги таҳлил қилиниб, масъулларга мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича аниқ кўрсатмалар берилди.
Шунингдек, тумандаги мавжуд ишсизларни иш билан таъминлаш ва миграциядан қайтган фуқаролар билан ишлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш масалаларига алоҳида тўхталиб ўтилди.
Йиғилиш сўнгида ҳудудни камбағалликдан ва ишсизликдан ҳоли ҳудудга айлантириш бўйича ишчи гуруҳларга аниқ кўрсатмалар берилиб, ижроси назоратга олинди.