XORAZM VILOYAT PROKURATURASI


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Telegram


Xorazm viloyati prokuraturasining rasmiy Telegram kanali
Телефон: 62-22-777-28
Манзил: 220100, Urganch shahri, Xonqa köchasi, 24-uy

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Telegram
Статистика
Фильтр публикаций


ШОВОТ ТУМАНИДА ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ПРОФИЛАКТИКАСИ КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН КОМПЛЕКС ТАДБИРЛАР ТАШКИЛ ҚИЛИНДИ.
туман прокуратураси ташаббуси билан "Пайшанба - ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни" муносабати билан Шовот туманида комплекс тадбирлар ташкил қилинди. Тадбирда вилоят прокуратураси, туман ИИБ ва ҳамкор ташкилотлар иштирокида эрталабки йўриқнома ташкил қилиниб, мутасадди идора ҳамда ташкилотларга амалга ошириладиган ишлар юзасидан топшириқ ва кўрсатмалар берилди.


✅Боғот тумани "Тозабозор" маҳалласида “Пайшанба - ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни” тадбири ўтказилди.
✅Боғот тумани прокуратураси ташаббуси билан ўтказилган тадбирда, ички ишлар тизимининг соҳавий хизмат ходимлари, маҳалла ҳамда ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирок этишди.
✅Тадбир давомида, ҳуқуқбузарлик содир этишга мойил бўлган, муқаддам судланган ва пробация ҳисобида турувчи шахслар билан сайёр қабул ва профилактика суҳбат ўтказилди.
✅Шу билан бирга, “Профилактика куни” доирасида меҳнат ярмаркалари, қайта тикланувчи энергия ресурслари ҳамда энергия тежамкорлигини оширувчи ускуналар кўргазмаси, ёшлар ўртасида спорт мусобақалари, аҳолини бепул тиббий кўрикдан ўтказиш каби қатор тадбирлар ташкил қилинди.


Хива туманида "Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни" муносабати билан криминоген вазияти оғир худуд тоифасидаги "Кумеп" маҳалласида хукукбузарлик ва жиноятчиликка қарши курашиш борасида комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида сектор рахбарлари томонидан эрталабги йўриқнома утказилди.

✅Шунингдек, тадбир давомида, миграциядан қайтган фуқаролар ва уларнинг оила аъзоларини тиббий кўрикдан ўтказилиши ташкил этилди, ишсиз фуқаролар бандлигини таъминлаш мақсадида меҳнат ярмаркаси ташкил этилиб,  уларга йўлланмалар берилди, тадбиркорлик қилиш истагида бўлган фуқароларга зарур тавсиялар берилди.

✅Бундан ташқари, пробация назоратидаги шахслар билан суҳбатлашилиб, уларни бандлигини таьминлаш ва муаммоларини хал этиш чоралари кўрилди.

✅Шу каби, тадбир давомида энергия тежамкор воситалардан фойдаланиш, ис газидан захарланишни олдини олиш буйича семинар кургазма хам ташкил этилиб, ахолига тушунтиришлар берилди.



Показано 4 последних публикаций.