🔰 Хоразм вилоятида ҳар "Пайшанба" Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни доирасида жиноятчиликни жиловлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга қаратилган кенг қамровли профилактик тадбирлар олиб борилмоқда.
🔹Шу мақсадда Хоразм вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари Т.К.Нурметов ва вилоят прокурорининг ўринбосари Х.Р.Норқабиловлар раҳбарлигида Урганч шаҳарда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари билан ҳамкорликда ҳудудда хавфсиз муҳитни яратиш ва криминоген вазиятни яхшилаш борасида эрталабки саф йўриқномалари ўтказилди.
🔹Маҳаллабай жиноятчиликни жиловлаш, маҳаллаларда жамоатчилик назоратини йўлга қўйиш, бунда маҳалла еттилиги аъзоларининг масъулиятини ошириш, ҳудудларда содир этилган жиноятларни сабабларини аниқлаш ёшлар ва аёлларни қийнаб келаётган муаммоларга ечим топиш, уларнинг бандлигини таъминлаш мақсадида масъулларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берилди.
🔹Тадбир давомида пробация ҳисобида турган шахслар билан учрашилиб, профилактик суҳбатлар ўтказилди ҳамда мавжуд муаммоларни ҳал қилиш бўйича масъуллар белгиланди.
🔹Шунингдек, электр энергиясини тежовчи ускуналарини ўрнатиш бўйича семинар ташкил қилиниб, унда иштирок этган тадбиркор ва фуқароларга электр энергиясини тежаш ва ундан оқилона фойдаланиш ҳамда муқобил энергия манбаларини жорий этиш бўйича маьлумотлар ва тушунтиришлар берилди.
🔹Шу каби, тадбир давомида фуқаролик паспортини олиш ёшига етган 5 нафар фуқароларга Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик паспорти берилиши таъминланди.
🔹Худди шу каби, тадбир жараёнида ўқувчи ёшларларни спортга жалб қилиш ва уларни ватанпарварлик рухида тарбиялаш мақсадида спорт мусобақалари ташкил қилиниб, ғолиблар эсталик совға ва китоб жамланмалари билан тақдирландилар.
🔹Бундан ташқари, фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш ва бандлигини таъминлаш мақсадида, бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ҳамда арзонлаштирилган озиқ-овқат ярмаркаси ва тиббий кўрик ташкил этилди.
🔹Шу билан бирга, вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари Т.К.Нурметов ва ўринбосар Х.Р.Норқабиловлар шаҳардаги ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар хабар олиб, уларнинг фарзандларига совға-саломлар берилди.
🔹Бу борада амалий тадбирлар вилоятнинг барча ҳудудларда давом этмоқда.