Россиянинг Перм ўлкаси Оса туманида содир бўлган ЙТҲда уч нафар ўзбекистонлик вафот этди.
Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса 22-феврал куни куни соат 06:00 ларда Ўзбекистон давлат рақамига эга Лада Ларгус автомобили ва “Симаз” автобуси иштирокида содир бўлган. Автомобилда Ўзбекистон фуқаролари бўлган.
Оқибатда 3 нафар Ўзбекистон фуқароси — Э.Ф. ва Ж.А. воқеа жойида, О.А. эса оғир жароҳатлар сабабли касалхонада вафот этган.
Яна уч нафар ўзбекистонлик — С.Б., R.M. ва К.Ф. турли хил тан жароҳатлари билан Перм ўлкасининг Оса марказий туман шифохонасига жойлаштирилган ва ҳозирда тиббий муолажалар олмоқда.
Қайд этилишича, Ўзбекистоннинг Қозон шаҳридаги Бош консулхонаси томонидан ҳолат назоратга олинган бўлиб, вафот этган фуқаролар жасадларини ватанга тезкор равишда қайтариш ишлари якунланган.
Жабрланганларга эса тиббий муолажа кўрсатиб келинмоқда.
Web sayt | 📷Instagram | 📱Telegram | 📺YouTubе