Рақамли технологиялар ёрдамида ЙПХ фаолиятида коррупция омили камайдиЎзбекистонда коррупция хавфи юқори бўлган соҳалардан бири бу – йўл ҳаракат хавфсизлиги ҳисобланар эди. Бироқ сўнгги йилларда ушбу йўналишда таъсирчан механизмлар жорий этилиши натижасида коррупциявий ҳолатларга барҳам берилди.
Жумладан:
биринчидан, ГАИ ходимлари боди-камерада хизмат ўташи амалиёти жорий этилди. Бу амалиёт халқимиз томонидан хурсандчилик билан қабул қилинганлиги эслаш ўринли;
иккинчидан, шаффофлик таъминланди, яъни «қўл радари» ва қоғоз протоколдан буткул воз кечилди. Бу амалиёт «ГАИ» ходимлари фаолиятини замонавийлаштириш, рақамли технологиялар имкониятидан фойдаланишга замин ҳозирлаб берди;
учинчидан, чиройли авторақамлар аукционда сотилиши жорий этилди.
Бу эса, авторақамларни илгаридагидек фақат таниши борлар эмас, аксинча оддий фуқаролар ҳам сотиб олишига имконият берди.
Бир сўз билан айтганда, мазкур янги ва самарали амалиётлар натижасида коррупция омиллари кескин камайди
Web sayt | 📷Instagram | 📱Telegram | 📺YouTubе