Хоразмда камбағалик 14,1 дан 11.9 қисқариб камбағаллик даражаси камайди
Ўзбекистонда 2024 йил якуни билан халқаро стандартлар асосида камбағаллик даражаси аниқланди. Бу ҳақда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги хабар берди.
Унга кўра, 2024 йилда Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 11 фоиздан 8,9 фоизга камайган (3,3 млн киши ёки 2023 йилга нисбатан 719 мингга камайган). Билдирилишича, ушбу натижа Жаҳон банки билан ҳамкорликда олиб борилган тадқиқотлар асосида аниқланган.
Камбағаллик даражаси энг юқори пасайишлар:
Бухоро вилоятида – 11,8 фоиздан 8,7 фоизгача;
Самарқанд вилоятида – 10,5 фоиздан 7,5 фоизгача;
Наманган вилоятида – 10,4 фоиздан 7,6 фоизгача;
Қорақалпоғистон Республикасида – 13,6 фоиздан 10,8 фоизгача қайд этилди.
"2024 йилда аҳоли бандлигини таъминлаш, тадбиркорликка жалб қилиш, томорқа ва деҳқончилик учун ажратилган ер майдонларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича кўрилган чоралар мамлакатда камбағаллик даражасини пасайтиришга катта ҳисса қўшди.
Бунинг натижасида 2024 йилда аҳолининг реал даромади 10,7 фоизга ўсиб, жон бошига ойига ўртача 2,1 млн сўмдан тўғри келди (йил бошида – 1,7 млн сўм)", дейилади хабарда.
Web sayt | 📷Instagram | 📱Telegram | 📺YouTubе

Жумладан, аҳоли даромадлари таркибида:
иш ҳақи – 42,6 фоиз (2023 йилда – 41,9 фоиз);
тадбиркорликдан даромадлар – 22,9 фоиз (21,4 фоиз);
пенсия, ижтимоий ёрдам ва субсидиялар – 18,2 фоиз (18,9 фоиз);
қишлоқ хўжалиги ва томорқадан даромадлар – 10,7 фоиз (9,8 фоиз);
хориждан пул ўтказмалар – 2,0 фоиз (3,1 фоиз);
бошқа даромадлар – 3,6 фоиз (4,9 фоиз)ни ташкил этган.