Агар болаларга Ватанни севишга ўргатишаётган бўлса, демак Ватан ўз болаларини севмайди
Мактабларда дарсдан олдин мадҳия куйлаш тўғрисидаги "ташаббус" ҳақида Ўзбекистон Республикасининг "Давлат мадҳияси тўғрисида"ги
Қонундан иқтибос келтириб ўтсак:
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси:
1️⃣ Ўзбекистон Республикаси Президенти лавозимига киришиш чоғида — у қасамёд қабул қилганидан сўнг;
2️⃣ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси сессияларининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ялпи мажлисларининг очилиши ҳамда ёпилиши чоғида;
3️⃣Ўзбекистон Республикасида нишонланадиган умуммиллий байрамларга бағишланган тантанали йиғилишлар ва мажлисларнинг очилиши чоғида;
4️⃣ давлат телевидение ва радиоэшиттириш компаниялари томонидан ҳар куни — кўрсатув ва эшиттиришлар бошланишидан аввал ва тугаганидан сўнг, кўрсатув ва эшиттиришлар кечаю кундуз олиб борилганида эса соат 6 да ва соат 24 да, янги йил кечасида — соат 24 да;
5️⃣ республика ҳаётидаги муҳим тарихий воқеаларни нишонлаш юзасидан, атоқли сиёсий, давлат, ҳарбий арбоблар, халқ қаҳрамонлари, фан, адабиёт ва санъат арбоблари шарафига ўрнатилган ҳайкаллар, шунингдек монументлар, ёдгорликлар ва бошқа иншоотларнинг очилиши чоғида;
6️⃣ давлат органлари, бошқа ташкилотлар томонидан ўтказиладиган маросимлар ва бошқа тантанали тадбирлар вақтида Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғини кўтариш чоғида;
7️⃣ расмий сафар билан Ўзбекистон Республикасига ташриф буюрган хорижий давлатлар давлат ва ҳукумат бошлиқларини кутиб олиш ва кузатиш чоғида — тегишли хорижий давлатнинг давлат мадҳияси ижро қилиб бўлинганидан кейин;
8️⃣ ҳарбий маросимларни ўтказиш вақтида — Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг умумҳарбий уставларига мувофиқ;
9️⃣
умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим муассасаларида — янги ўқув йили бошланиши ва ўқув йили тугаши маросимлари чоғида;
🔟 спорт майдонларида — Ўзбекистон Республикаси чемпионатларини, миллий терма командалар иштирокида халқаро спорт мусобақаларини ўтказиш вақтида ҳамда халқаро спорт мусобақаларининг Ўзбекистон Республикаси спорт терма командаларининг вакиллари бўлган ғолибларини мукофотлаш маросимларини ўтказиш вақтида;
1️⃣1️⃣ Ўзбекистон Республикаси Президенти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, халқ депутатлари Кенгашлари депутатлари сайловлари ёки референдум кунлари — овоз бериш ўтказиладиган биноларда соат 8.00 да ижро этилади.
(
3-модданинг 10-банди Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 4 сентябрдаги ЎРҚ-563-сонли Қонунига асосан 10 ва 11-бандлар билан алмаштирилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/563/3685-сон)
———————
Ватанпарварлик бу Ватанга муҳаббат, ҳар бир кишининг шахсий туйғуси, қараши. Ватан бу давлат ёки ҳокимият эмас. Ватан бу инсонни ҳаёт билан боғлаб турган қадриятлари мужассам бўлган макон. Шундай экан, одамларни болалигидан давлатга муҳаббат, ҳокимиятга муҳаббат руҳида тарбиялашни мақсад қилиш бу ватанпарварлик дейилмайди. Бу итоаткор ва ҳар қандай қарорларга рози бўлаверадиган мос кишиларни тарбиялаш. Ана шунинг учун ҳаётда муҳим қарор қабул қилиш керак бўлган пайтда бундай руҳда тарбияланган кишилар давлатга содиқлигини намоён этиб, Ватанга ҳиёнат қилишади. Ватан ва давлат деган нарсалар айнан эмас.
@Xorazm_yangiliklari_24_7