Репост из: Jurnalistlar.uz
#Китоб_тақдимоти📚
⚡️⚡️ “Олтин қаламли журналистлар” китоби тақдимоти
Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси томонидан нашр этилган “Олтин қаламли журналистлар” китоби тақдимоти ўтказилди.
Тадбирда ОАВ вакиллари, газета ва журналлар бош муҳаррирлари, мазкур китобдан материаллари жой олган устоз журналистлар, медиа соҳа йўналишида таълим олаётган талабалар иштирок этди.
Тақдимотни Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси в.б. Холмурод Салимов кириш сўзи билан очди ва тадбирни олиб борди. У давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2022 йил 27 июндаги “Оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ва журналистика соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалар ижроси доирасида Уюшма томонидан минг нусхада чоп этилган “Олтин қаламли журналистлар” китобини нашрга тайёрлаш жараёнлари ҳақида батафсил маълумот бераркан, китобга 50 нафарга яқин устоз журналистларнинг публицистика, журналистик суриштирув, очерк, фельетон каби 8 та жанр бўйича энг сара материаллари киритилганини айтиб ўтди.
🖥 Батафсил: Ўзбек (кирилл) | Oʻzbek (lotin)
✅ Бизни кузатиб боринг
Telegram | YouTube | Instagram |Facebook