#Қутлов
Бугун устоз журналист Муқаддас Абдусаматованинг таваллуд куниМуқаддас Абдусаматова 1941 йил 28 апрелда Тошкент шаҳрида туғилган. Тошкент давлат университети филология факультетини тамомлаган.
Муқаддас Абдусаматова чорак асрдан зиёд “Туркистон” ҳозирги “Ёшлар овози” газетасининг адабиёт ва санъат бўлими мудири лавозимида самарали меҳнат қилган. Унинг “Оналик бахти”, “Меҳр булоғи”, “Умр лаҳзалари”, “Фазилатим фозилалигим” каби китоблари адабиёт ихлосмандлари маънавий мулкига айланган.
Муқаддас Абдусаматова 1985 йили “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими” фахрий унвони билан тақдирланган. Ҳамон ижод қилиб келаётган ижодкор 2024 йилда “Энг улуғ энг азиз” танлови республика босқичи ғолиби бўлди.
💐
Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси устоз журналист Муқаддас Абдусаматовани таваллуд айёми билан қутлаб, устозга сиҳат-саломатлик, узоқ умр, ижодий фаолиятида улкан муваффақиятлар тилайди.✅ Бизни кузатиб боринг
Telegram |
YouTube |
Instagram |
Facebook