#ҚАСД
Марямхон Райҳонани бироз пардоз ҳам қилиб қўйибди.
Райҳонани елкалари узра шаршарадек ёйилган жингалаклашиб кетган сочлари ва қилинган пардози шу даражада гўзаллаштириб юборган эди-ки, Али унга боқиб ҳатто ўзининг ортидан палатага кирган Марямхонни ҳам сезмай қолди .
- Биз опам билан сизнинг ишдан келишингизни байрам қилиб кутиб олишга келишиб олдик . Қалай , чиройли бўлибмизми ?
Али Марямхонга ўгирилди :
- Ҳой қиз ! Мени туни билан касалхонада ўтириб чиқишимни ҳоҳлаяпсизми ? Уйга қандай кетаман энди ? Кетсам ҳам туни билан рашк қилиб ухламасдан чиқсам керак .
Марямхон кулимсиради:
- Хавотир олманг, ака . Бугун ўзим шу ерда навбатчилик қиламан. Ҳозир ўқишдан таътилдаман- ку, шунга вақтим бемалол . Ҳозир эса сизларни ёлғиз қолдираман. Опамнинг сизга айтадиган сўзлари йиғилиб қолган , - Марямхон шундай деб Райҳонага гап ташлади , - тўғрими , опажон ?!
Марямхон чиқиб кетгач Али Райҳонанинг ёнига яқинлашиб стулга чўкди . Унинг чап қўлини кафтлари орасига олди :
- Жаннат гулим... - деди Али овози товланиб,- шунчалик хушрўй бўлиб кетибсан - киии... Сени ҳатто сенга боққан кўзларимдан ҳам қизғаниб кетяпман...
Палатанинг қия очиқ эшиги ёнида турган Марямхон Алининг бу сўзларини тинглаб кўзлари ёшланди ... Томоғига тиқилган ҳавони қилт этиб ютди- ю , аста у ердан узоқлашди...
* * *
Сешанба куни Марямхон дадасидан Райҳонага қайта текширув тайинланганини эшитиб:
- Мен текширувда ҳам қатнашай ?! Жон дадажон , сизларга ҳалақит бермайман?! - дея ялиниб - ёлвориб туриб олди ва бу сафар ҳам отасига сўзини ўтказди.
Али Райҳонанинг қайта тиббий текширувдан ўтказилиши ҳақида хабарни эрталаб эшитган эди. Марямхон эса уни хотиржам қилиб "Ака, текширув натижаси ҳақида биринчи бўлиб ўзим сизга хабар бераман" дея уни ҳотиржам қилиб ишга кузатиб қўйган эди
Кундузги соат ўн иккиларда Алининг қўл телефони жиринглади..
Али телефон экранига қараб чақирувчи "Марямхон" эканини билиб ҳаяжонланиб кетди.
- Алло , Марямхон , эшитаман, - деди Али мумкин қадар ўзини босишга ҳаракат қилиб
- Акааа... - Марямхоннинг овози йиғламсираганга ўхшаб эшитилди ...
- Нима бўлди , Марямхон ?! Тинчликми ?! - Алининг юраги ҳовлиқиб кетди,- гапиринг...
- Акаааа , сизни кўрмасам бўлмайди , илтимос ... Мен касалхонадан ташқарига чиқиб сизни кутиб тураман... Сизга кечиктириб бўлмайдиган муҳим гапим бор...- деди Марямхон қисқа- қисқа нафас олиб муддаосини аранг тушунтирар экан...
- Синглим , илтимос , юрагимни ёрманг ... - Алининг ҳам сўзлари ғўлдираб чиқа бошлади.
- Ака, бу телефонда айтиладиган гап эмааас...
#давоми_бор /124
Муаллиф: Хазонрезги
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g