#саволга_жавоб
ЎҚИТУВЧИЛАР НЕГА КАСАЛ БЎЛАДИ?
Шифокорлар ўқитувчиларни касбий касалликларга олиб борадиган бир нечта сабабларни қайд этишган:
1. Сўзлашишдаги ортиқча юк.
Инсон ҳар куни ўртача 16 мингта атрофида сўз ишлатар экан. Ўқитувчиларда эса бу кўрсаткич бир неча баробар кўп. Улар “Хайрли кун, болалар, дафтарларни оламиз” дейишдан бошлаб “Энди уй вазифасини ёзиб оламиз” дегунга қадар нормани ортиғи билан бажариб қўйишади. Ўқувчилар учун бу оддийгина товушдек туюлса-да, ўқитувчи учун жуда катта юк саналади.
2. Юқори даражадаги стресс ва руҳий босим.
Ўртача олганда, ҳар бир ўқитувчи кунига 4 соатдан дарс ўтади. Ҳар бир синфда ўртача 25 нафардан ўқувчи бўлади. Бу эса ўқитувчининг ҳар куни 100 нафар ўқувчи билан узлуксиз мулоқотда бўлишини англатади. Бунга педагогик кенгаш, ота-оналар йиғилиши ва тўгарак машғулотларини қўшадиган бўлсак, ўқитувчи ҳар куни қанчалик кўп стрессни бошдан кечириши ойдинлашади. Шунингдек, кун бўйи мулоқотда бўлган ҳар бир инсоннинг ўзига яраша ҳислари, кечинмалари, ўй-фикрлари бор ва ўқитувчи буларнинг ҳаммасини ўзига қабул қилиб олади. Ҳиссиётларнинг бундай оқимига кириб қолган ўқитувчи кун давомида қанчалик катта руҳий босим остида юришини тасаввур қилиш қийин эмас.
3. Гиподинамия ёки содда қилиб айтганда, кам ҳаракат қилиш.
“Уй-ўқитувчилар хонаси-синф хонаси-уй” ўртасидаги югур-югурлар кўп вақт олмайди. Ўқитувчининг кунлик асосий вақти дарсда тик туриш ёки стулда ўтириш билан ўтиб кетади. Шу боис оёқ қон томирларида муаммолар юзага келади.
4. Тоза ҳавонинг камлиги.
Тан олиш керакки, танаффус пайтида ўқитувчилар хонаси ёки синф хонасини шамоллатиш учун деразаларни ҳар доим ҳам очиб қўявермаймиз. Айрим ўқитувчилар елвизакдан қўрқадилар ёки ҳаво алмаштиришни шунчаки унутиб қўядилар. Натижада микроблар жамланган ва намлик пасайиб кетган диққинафас хонада ўтириб ишлашга тўғри келади.
5. Кўзларнинг мунтазам зўриқиши.
Дафтарларни тунги текшириш қанчалик кўп куч талаб этишини ўқитувчиларнинг ўзлари яхши биладилар. Телефон,компютерда узоқ термулиб ўтириш эса биринчи навбатда кўзларга салбий таъсир ўтказади. Шу боис 40 ёшга бориб-бормасдан аксарият ўқитувчиларнинг кўриш қобилияти пасайиб кетади ва кўзойнак тақишга тўғри келади.
ЎЗИМИЗНИ АСРАЙЛИК, УСТОЗЛАР...
Таътил кунлари ўзиз учун ҳам вақт топиб бир саёҳатларга чиқиб келинг ёки 10 кун санаторияда соғлигизни тиклаб олинг устозлар!!!
Муаллифга раҳмат
Каналга уланиш 👇:
https://t.me/joinchat/AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g