УЧРАШУВ
Болалигим билан учрашиб қолдим,
Уни мен танидим, танидим аниқ.
Уни жим кўтардим, елкага олдим,
Ҳис қилди танимни, кўзлари ёниқ.
Ҳис қилди, бир лаҳза ўтди ўнгидан,
Неки яшаганман -- барини билди.
Сакраб тушиб кетди елкамдан, сўнгра
Катта бўлмайман, деб хархаша қилди.
Ҳа, орзу йўллари тор келди мангу,
Болалигим, тенги йўқ зар-олтинда,
Бировлардан асло чўчимайману,
Уятлиғман фақат сенинг олдингда.
t.me/Xayrulla_Hamidov_adabiyot
Болалигим билан учрашиб қолдим,
Уни мен танидим, танидим аниқ.
Уни жим кўтардим, елкага олдим,
Ҳис қилди танимни, кўзлари ёниқ.
Ҳис қилди, бир лаҳза ўтди ўнгидан,
Неки яшаганман -- барини билди.
Сакраб тушиб кетди елкамдан, сўнгра
Катта бўлмайман, деб хархаша қилди.
Ҳа, орзу йўллари тор келди мангу,
Болалигим, тенги йўқ зар-олтинда,
Бировлардан асло чўчимайману,
Уятлиғман фақат сенинг олдингда.
t.me/Xayrulla_Hamidov_adabiyot