Xayrulla HAMIDOV ijodi /official


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: не указана


Расмий канал
Мавзулар: шеърлар, мақолалар, диний-маърифий рисолалар

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
не указана
Статистика
Фильтр публикаций


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Куз ҳақида шеърлар…

“Қақнус” кўрсатувидан

@Xayrulla_Hamidov_adabiyot


ДУНЁ

Камбағалнинг қайнат қозонин,
Ўртаҳолга берақол улов.
Дунё, дунё, бўйдоқ ҳолидан
Бир кунгина ҳол сўрсин биров.

Ҳажга бормоқ истар онахон...
Ўзинг бергил унга тасалли --
Каъба ичра мунглуғ қалбини
Боғлаб юбор ишқ риштаси-ла!

Кўзларида попукдек назар,
Қошларида баҳорий сурма –
Тўй кунида куйган қизларга
Куёвларни улашгин чирмаб!

Кўтарилсин миллатдан мискин,
Ғарибларнинг оҳию ғами.
Болаларнинг оғизларида
Тугамасин музқаймоқ таъми.

Аммо бир зот сўраса сендан
Молу давлат, боқмагил қиё –
Яхши шеърлар ёзиши учун
Шоирингни аяма, дунё!

@Xayrulla_Hamidov_adabiyot


ШАҲМАТ

Бу ўйин арзийди ўйнаб кўришга,
Аммо мажбур айлар ўйлаб кўришга –
Шоҳга аталса-да ўйиннинг номи,
У фақат яраркан қочиб юришга...

###

Йўллар гоҳи қора, гоҳида оқдир,
Бу ўйин қонуни ҳаддан зиёда,
Ва лекин тугагач бир бўлар тақдир –
Қутига солинар шоҳу пиёда!

@Xayrulla_Hamidov_adabiyot

14k 3 340 622

ОЛИМЛАР

Бекудурат, авомдан ўтиб,
Оҳламайди асл олимлар.
Амирларни зиёрат этиб,
Йўқламайди асл олимлар.

Учраса-да зулм қўшини,
Учирмайди зулм қушини.
Ҳаттоинки зулм ишини
Оқламайди асл олимлар.

Кўзи намлик туну тонгида,
Риё узоқ яшар онгида –
Одамларнинг кўзи ўнгида
Йиғламайди асл олимлар.

Инончи бор соний дунёга,
Боқмас даври оний дунёга.
Умидини фоний дунёга
Боғламайди асл олимлар.

Қалб озоддир. Дардга мубтало
Бўлмагайдир. Ётдир ҳар бало.
Мансаб, маркаб, яна бир бало...
Хоҳламайди асл олимлар.

Дерсиз, унда бу умр нечун,
Кўринг бунда забардаст кучин --
Сизу бизни уйғотмоқ учун
Ухламайди асл олимлар!

@Xayrulla_Hamidov_adabiyot


ЯХШИЯМКИ...

Буюкларнинг ҳолига боқсам,
Улар ҳеч-да ҳадик емасдир:
Яхшиямки ҳаёт ўлчови
Йиллар тузган ёшда эмасдир.

Гарчи қизғин яшаш иқболи,
Чеки йўқдир гарчи нолишнинг.
Яхшиямки, ўлгандан сўнг ҳам
Имкони бор яшаб қолишнинг.

Ер чарчаса, само энгашар,
Нур мисоли елади ёрдам.
Яхшиямки, бахт инъомига
Қўриқчимас бирорта одам.

Тугар, ҳа, ҳа, тугар гул сайли,
Тугар ҳатто башар ноласи.
Яхшиямки, соғинч туфайли
Йиғлаёлар одам боласи.

@Xayrulla_Hamidov_adabiyot


ҚОРА ҚУТИ

Самолёт самода сочилиб кетса,
Ё денгиз тубига шўнғир бўлса чин,
Қидириб қоламиз «қора қути»ни,
Ахир, унда мавжуд неки яширин.

Сайёра ҳам бугун учиб бормакда,
Қайси тайёрадан фарқи бор, ахир?
Унда ҳам не-неки синоат, сирлар,
«Қора қутилар»га нақадар оғир:

Уларнинг бариси бир кун тўпланар
Катта бир майдонда. Ҳамма тинглагай.
Умр бўйи топилмаган чистонлар
Ечимин кўрсатгай. Авом англагай.

Ҳали ҳеч туйғулар бўлмаган барбод,
Барисидан бир-бир четлаб ўтилар.
Ўҳҳў, нималарни тинглар одамзот
Ҳали тилга кирса ўша қутилар.

@Xayrulla_Hamidov_adabiyot


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Мусохон Нурматов хотирасига бағишланган кўрсатувдан парча…

@Xayrulla_Hamidov_adabiyot


Чанқасам — Зарафшоним, очқасам — Сиёб ноним👇

🗣шеърият

🚀 @Xayrulla_Hamidov_adabiyot


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Баъзи шеърлардан таъсирланиб тураман. Сизга ўша қаттиқ таъсирланганларимни илиниб турсам нима дейсизлар?!

@Xayrulla_Hamidov_adabiyot

40k 1 176 996

Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Мадина

@Xayrulla_Hamidov_adabiyot


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
Матназар Абдулҳакимнинг шедеври…

@Xayrulla_Hamidov_adabiyot


Қаердадир кетаётган жангларга ўхшаркан…

@Xayrulla_Hamidov_adabiyot


АНГЛАМОҚ

Ҳижрон дарвозаси абадан очиқ,
Дўстимга айланди қайғули қўшиқ.
Сенга муносиб ёр, муносиб ошиқ
Бўлолмаслигимни билиб қолдим мен.

Эргасигаёқми ё индинига
Сени эслайвердим... ё тавба, нега?
Юзиб қотиб кетган тошдек, чинига
Кулолмаслигимни билиб қолдим мен.

Булутга йўл олдим секин, чопмасдан,
Жазира қуёшга кўзим ёпмасдан...
Ўйладим, ҳасрато, сени топмасдан
Ўлолмаслигимни билиб қолдим мен.

Жиддий олмаяпсан аммо сўзимни,
Кўргинг йўқ жизғанак бўлган юзимни.
Сенсиз сени тугул, ҳатто ўзимни
Билолмаслигимни билиб қолдим мен.

@Xayrulla_Hamidov_adabiyot


ДУНЁ БУ

Деёлмаган ҳеч кимса ҳали:
“Ўладиган дунё эмас бу!”
Ҳар кимсанинг бордир ўз гали,
Қоладиган дунё эмас бу.

Умр онин шартида қайғу,
Шодлигию дардида – қайғу.
Ҳар туйғунинг ортида қайғу,
Куладиган дунё эмас бу!

Молу давлат ғулғула солар,
Cавол лекин: “Бунда не қолар?”
Берганини қайтариб олар,
Оладиган дунё эмас бу!

Яшир, дўстим, фоний ғазабни,
Боқий Кунга асра асабни!
Пўсткалласин айтайми гапни –
Бўладиган дунё эмас бу...

@Xayrulla_Hamidov_adabiyot


БУГУНИМИЗ

Кунлар қизиқ, бўлинар учга:
Кеча, бугун ҳамда эртага.
Бошқа бирон кунни, ишонинг,
Қўшолмаймиз асло ўртага.

Бир пайтлар ҳамма “кеча”лар
Бўлган “бугун”, бўлгай “эртага”.
Яна қанча келар “эрта”лар -
Қараб қолаверар ортига.

Табиатнинг ёвуз қонуни –
Тонг алмашар албат кечага.
Худди шундек не-не “эрта”лар
Айланади “бугун”, “кеча”га.

Дўстим, бунда ажабланиш не,
Ҳайрат нечук, ўйланмоқ нечун?
Ахир, бизнинг ҳайратимизга
Қараб турмас бирон битта кун.

Файзли ўтсин, нурафшон ўтсин,
Десак агар бу кунларимиз,
“Эрта”мизни тўғрилаб борсак,
Чиройлашар “бугун”ларимиз.

Чиройлашса “бугун”ларимиз,
“Кеча”миздан кўнглимиз тўлар.
“Бугун”идан кўнгли бут инсон
“Эрта”сига умидвор бўлар.

Инсон умри шу билан қизиқ,
Шу тугилган тугуни билан.
“Кеча” кетди, “эрта” келади,
Инсон яшар бугуни билан.

Ўнгламоқ шарт бугунимизни,
Бизга фақат дўст бугунимиз.
“Кеча” - ўтган, “эрта” келмасдан
“Бугун” бўлар сўнгги кунимиз...

@Xayrulla_Hamidov_adabiyot


БАҲОНА

Қалб – асли зим-зиё, қоронғу хона,
Маразлик яшайди ичда пинҳона.
Айблари очилиб қолгудек бўлса,
Инсон излай бошлар осон баҳона:

Кўплардан хатою айби сўралса,
Нетай, дер, қисматим шундай яралса...
Баҳоналар ичра ўйлаб қаралса,
“Тақдири азал” энг ёмон баҳона.

Ҳукмни билгувчи инсоннинг ўзи,
Тағин жим кулгувчи инсоннинг ўзи,
Ҳар ишни қилгувчи инсоннинг ўзи,
Айбни тўнкаш учун шайтон – баҳона!

Одамлар фитнанинг кўрсатиб кучин,
Самога термулиб дейдилар: “Нечун?”
Ердаги маъсият, фужурлар учун
Доимгидек мовий осмон – баҳона...

Ҳазрати инсоннинг пойида замон,
Ҳеч қачон ўзгармас, жойида замон...
Ўзимиз ўзгариб кетганмиз ёмон,
Ёмонлашга келса, замон – баҳона!

Инсон умри нима, қолса гар тугаб,
Ортиқчалик қилар ҳар қанақа гап.
Ўлим фариштаси – ҳақиқий сабаб,
Ўқ, қилич, ханжару камон – баҳона!

Хайрулло, ҳазир бўл, сароб ютмасин,
Қалбинг нақд хатарни ҳеч унутмасин.
Тағин, бир умрга алдаб ўтмасин
Оловга элтувчи ёлғон баҳона!

@Xayrulla_Hamidov_adabiyot


ҚИДИРАРЛАР

Одамлар турфа хил, гар лозим бўлса,
Ҳар ёна югуриб, зир қидирарлар.
Локин ўзларига даркор ўлмаса,
Нари борса уни бир қидирарлар.

Айримлар етарли ақл йўғидан,
Зарба еб чарчашар замон тиғидан.
Баъзилар ўзганинг чимилдиғидан
Дунёга яширин сир қидирарлар.

Худойим қисмаган бўлса сезгидан,
Оқил ўз айбини топар кўзгудан.
Жоҳиллар хатони излаб ўзгадан,
Тирноқ орасидан кир қидирарлар.

Нодонлар ўзгармас эллик ёшида,
Ҳикмат тополмаслар ориф қошида.
Солиҳлар бир маслак, йўлнинг бошида
Манзилга элтувчи пир қидирарлар.

Кимлар бор, хотиржам ошини ошаб,
Жим ўтиб кетарлар одамга ўхшаб.
Баъзилар мазмунсиз умрни яшаб,
Саҳро ўртасида қир қидирарлар.

Кўплар бу дунёга келиб-келмасдан,
Яшарлар ерни ҳеч писанд қилмасдан.
Аслини олганда, билиб-билмасдан
Ўзларига лойиқ ер қидирарлар.

@Xayrulla_Hamidov_adabiyot


Репост из: Otasiz
Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#10 OTAM MENI O‘LIMDAN SAQLAB QOLGAN | “Otasiz” podkast

“Otasiz”ning navbatdagi mehmoni shoira Farida Afro‘z bo‘ldi. Farida Afro‘z bilan otasi bilan o‘tgan eng yaxshi damlari, otasining bergan o‘gitlari, otasizlik qiyinchiliklari va sog‘inchi haqida suhbatlashdik.

YouTube: https://youtu.be/p_oRlZ4qL7U

InstagramFacebookXTelegram


РАУФ ПАРФИ

Замин оғир, само ғўр эди,
Қиқирларди орзу-муттаҳам.
Дунёга у сиғмоқчи бўлди,
Дунё торлик қилди жуда ҳам.

Пирпираган шамлар олдида
Парвонага ўхшаб яшади.
Унутилган ҳақнинг ёдида
Яшолмасдан яшаб яшади.

Юрагида асраб кўз ёшни,
Мақсадига жимгина етди:
Одамларга қандай яшашни
Яшолмасдан ўргатиб кетди.

@Xayrulla_Hamidov_adabiyot


Boshqalar undan olishadi, u esa shunchaki yozadi.

Shoir, yozuvchi, muallim -
𝘿𝙊𝙎𝙏𝙊𝙉 𝙍𝘼𝙓𝙄𝙈𝙊𝙑 endi
sizga juda yaqin.

Obuna bo’ling, mazza qiling!

https://t.me/dostonraximovs
https://t.me/dostonraximovs

Показано 20 последних публикаций.