Анвар Обиджоннинг
“ОЛТИАРИҚ ҲАНГОМАЛАРИ”
китобидан
Ўзини ишчи-деҳқон ҳукумати деб эълон қилган Шўро давлати бойларни синф сифатида тугатиб, мол-мулкини мусодара қилиб, бошларига қувғин ва қирғин офатини
ёғдирибди, 20-йилларнинг охирларида колхоз (русчадаги “коллективное хозяйство”, яъни “жамоа хўжалиги” сўзининг қисқаргани) тузиш бошланибди.
Яккахўжаликларни тугатиш, умумхўжаликларни ташкил этиш жараёни оғир кўчиб, ҳукумат фаоллари уйма-уй ташвиқот қилиб юрган даврлар экан. Раис Калтўпи
маҳалласидаги Рўзи тоғаникига кириб: “Биров ҳўкизи, биров қўш-омочи, биров қўй- сигири билан умумхўжаликка ёзиляпти, сиз ҳам бизга қўшилинг”, деб қистовга олибди. Рўзи тоға: “Менда битта кетмондан бошқа нарса йўқ”, деган экан, тезроқ аъзони кўпайтирмаса, ўзи ҳам ишсиз қолишидан чўчиган раис: “Бўпти, кетмон билан қабул қиламиз”, дебди. Бозори чаққонлигини сезган Рўзи тоға: “Манавиниям ёз, ука”, дея нарироқда раисга ғижиниб турган итини кўрсатибди..
- Ие, савет умумхўжалигида итга нима бор?” – деб ўқрайибди раис.
- Гапни охиригача эшит, - дебди Рўзи тоға. - “Сен буни “эчки” деб ёз. Итим ўлса, умумхўжалик мендан битта эчки қарздор бўлади.
Шундан кейин анча баҳс кетибди. Рўзи тоға “порага эчки бермасанг,
умумхўжалинингга кирмайман”, деб туриб олибди. Охири раис келишишга мажбур бўлиб, дафтарига ёза бошлабди: “Рўзи тоға ўн биринчи фейбролда умумхўжаликка аъзо бўлиб кирди. Ўртадаги мулкимизга қўшган ҳиссаси – бир дона сопли кетмон ва бир бош итга ўхшаган эчки...”