Ана сизга жарима
Мурод аканинг эскириб қолган “Нексия” машинаси бор. У авваллари Самарқанд вилоятига сандиқ, жавон олиб бориб турарди. Самарқанд вилоятининг иккита-учта туманларида одамлар уни таниб қолишган. Шунинг учун у ҳар сафар борганида ўша ердаги одамларникига кириб, ўз уйида ўтиргандай бўларди. Кира солиб, сўридаги тўшак устига ёстиқни қўйиб, суяниб ётарди.
Яқинда у тенгдош дўстларига:
- Кетдик Самарқандга, маза қилиб айланиб келамиз, - деб таклиф киритибди. Шунда ўртоқлари:
- Сенинг машинангдами? – деб сўрашибди.
- Бўлмасамчи, бошқа машинада борармидик.
- Машинани ўзинг ҳайдайсанми?
- Йўқ, энди ўзимга ишонмай қўйдим, ахир етмишдан ўтдик-ку, - дебди у.
- Машинани унда ким ҳайдайди?
- Сен, сен ҳайдайсан, мен ёнингда ўтираман.
- Рахмат ўртоқ, мен сендан баттарман.
- Қўшним Ўлмасбойга айтаман, у ҳайдайди, ёш йигит, чарчамайди, - дебди Мурод ака.
Хуллас шу куни у Ўлмас билан гаплашибди. У рози бўлибди. Шофёрнинг ёнига Мурод ака ўтирибди, орқадаги ўриндиққа учта ўртоқлар жойлашибди. Улар йўлга тушишибди. Ўлмас машинани ҳайдаб кетаётганида уни бошқа машина қувиб ўтибди. Ўлмас ёш эмасми, газни босибди. Ўша қувиб ўтган машинадан ўтиб кетибди. Ёнида ўтирган Мурод ака, унинг орқасидаги ўртоқлари:
- Ҳой, секинроқ юр, жарима келади, - дейишса, у парво ҳам қилмабди. Самарқандгача шу тарзда кетишибди. Мурод аканинг танишларининг уйига киришибди. Мурод аканинг дарровда сўрига ёнбошлаб олиб, “тезроқ чойни олиб кел” дейиши ўртоқларини ажаблантирибди. Улар шу уйда ётиб қолишибди. Энди кексачилик, кечаси уларнинг ҳаммаси бирин-кетин уйқудан туриб ташқарига чиқиб келаверишибди. Шу ҳикояни айтиб бераётган ака:
- Кечаси билан туриб ташқарига чиқишимизга ўзимиз куламиз, - дейди, - баъзида ҳожатхонани талашиб қоламиз.
Шундай қилиб улар уч кун Самарқанд вилоятида меҳмон бўлишибди. Сўнгра уйга қайтишибди. Йўлда келишда иккита жойда машина бузилибди. Уни анча пулга тузатишибди, албатта машинанинг эгаси ҳисобидан. Уйга етиб келишибди. Шу куниёқ, Мурод акага бир миллион олти юз минг сўмлик жарима келибди. Ҳаммаси тезлик ҳисобига бўлибди. У Ўлмасга:
- Сенга секин юр десак гапга кирмадинг. Мана сенга жарима, - деб жарима суммасини айтибди. Ўлмас:
- Нега энди мен тўлайман, ахир машина сизники-ку, - деб жаримадан ўзини олиб қочибди.
Мурод ака жарима тўлайдиган жойга бориб, бир миллион икки юз минг сўм тўлаб келибди. Муддатидан олдинги тўлов шунча бўлар экан. Буни Ўлмасга айтганида у Мурод акага юз минг сўм берибди.