Бундай ҳикояларни бир марта эмас, бир неча марта эшитганман, ҳаммаси ҳар хил. Баъзида қоронғу тушмасидан кетишимга тўғри келарди. Бундай пайтларда ҳеч қандай қўрқувсиз уйга етиб олардим. Лекин кўз олдимда уларга кўринган ажиналар ликиллаб юрарди. Баъзи кунлари эса, қоронғу тушганида йўлга чиқардим ва қабристон тўғрисидан югуриб ўтиб кетишга ҳаракат қилардим. Кошкийди, мозорбувонинг узунлиги қисқа бўлса, нақ уч юз метрдан ортиқ. Бир нарса қилиб уйга етиб келардим. Лекин ўзимга ажина деган нарса бирор марта ҳам кўринмаган.
Биз болалар кундуз кунлари ҳам қабристонга киргани қўрқардик, лекин қишлоқ марказида яшайдиган Аширали қўйларини ҳайдаб қабрлар устида сакраб, ўйнаб юриб қўйларини боқарди. Ҳамма қабристонни мозорбуво деб атаганлиги учун болалар Аширалини мозорбувонинг боласи дейишарди. Мозорбувонинг катта кўча томонидаги пахса ёки кесакли деворларни бузиб, айрим тадбиркорлар пастак-пастак қилиб устахона, дўкон, сартарошхона, этикдўзхона, ошхона, яна бошқа нима балолар, қуриб олишганди. Бу бинолар яхши суратда ишларини давом эттиришарди, лекин улар жуда хунук тарзда қурилган бўлиб, орқа томони қабрлардан иборат эди. Янги девор қурилиши муносабати билан тадбиркорчаларнинг шу уйчалари бузилди. Уларнинг ичида иккита-учтаси қаршилик ҳам қилишди, лекин кўпчиликнинг фикрини қабул қилишга мажбур бўлишди. Деворлар битганидан сўнг атрофга чирой кирди. Масжид биноси учун жой торроқ эди, пала-партиш қурилган тадбиркорлар уйчалари бузилганидан сўнг, қабристон ҳовлиси шу томонга кенгайди ва катта қилиб янги масжид биноси қурилди. Янги девор билан йўл орасига пиёдалар йўлкаси асфалтланди. Ариққа бетон новлар қўйилди. Йўл четига қатор қилиб арча ва бошқа салқин берувчи дарахтлар экилди. Ҳонақохга иккита металл дарвоза ўрнатилди. Қурилган айвон сатҳи жуда катта, унинг икки томонига узун-узун қилиб бинолар қурилди. Аввал ҳовли ўртасида ҳовуз бор эди. Уни қурбақачопонлар босиб олган, қурбақалар вақиллаб сакраб юрарди. Шу ҳовуз бетонлаштирилди. Ҳовли ичига артезиан суви олиб кирилди. Қачон қараманг ҳовуз сув билан тўла туради. Ҳовузнинг атрофидаги толлар катта-катта бўлиб қолди. Ҳомийлар томонидан кичикроқ айвон қурилиб, у ернинг бир томонига учта ўчоқ қилинди, ҳар бир ўчоқнинг устига қозонлар қўйилди. Бу ерда қишлоқ аҳолиси оила-оила бўлиб чиқиб, овқатлар тайёрлашади, қуръонлар ўқишади. Улар бунинг отини “ис” деб аташади. Ҳар йили баҳорнинг бошида қишлоқ аҳолиси шу ҳовлида дарвишона ўтказишади.
Давоми бор...
Ҳамид ШОДИБОЕВ,
2025 йил.