ҲУРМАТЛИ ВАТАНДОШЛАР!
Ватан ҳимоячилари куни билан ҳамма-ҳаммаларингизни чин дилдан табриклаймиз. Авваламбор юртимиз тинч бўлсин! Соғ-саломат бўлиб, ўйлаган ва кўзлаган яхши ниятларимиз амалга ошсин. Ватанимиз тинчлиги учун курашаётган халқимиз омон бўлсин! Ватанимиз ҳимоячиларига соғлик, саломатлик, Ватанимизнинг асл фарзандлари бўлишларини тилаймиз.
Ватан ҳимоячиларига
Мардлар қўриқлайди азиз Ватанни
Сарҳадига тикиб жон билан танни.
Ҳеч қандай ёвуз куч буколмас асло
Қалбларда чақнаган ор-номус, шаънни.
Ёш авлод тўлдириб сафларимизни
Ватанга содиқлик онтин бердилар.
Фахр ила боқурлар само қаъридан,
Тўмарис, Широқу Мангубердилар.
Нотинч эл-юртлар кўп, ернинг юзида,
Кўзидан ёш оққан инсонлар бисёр.
Ватангадо бўлиб ўзин юртида
Ғанимлар жабридан тортарлар озор.
Минг шукур, шавкатли армиямиз шай,
Тўлиғдир йўллари шараф ва шонга
Ҳур Ватан боғидан гул узмоқ бўлган,
Қузғунлар кўзини олар нишонга.
Бор бўлсин халқимиз, ёшу қари-ю
Тинчликни неъмат деб билганлар бари –
Жавоҳирдек сержант, аскарларию
Фарҳоддек қўмондон – генераллари!
Зафар Назар,
2025 йил.