Жамоатчилик фикрининг қизиғи бўлмай қолдими?
Фарғонадаги газ қуйиш шохобчасида содир бўлган портлаш билан боғлиқ ҳодиса юзасидан бугунги кунга қадар ҳам республика даражасидаги бирорта идора расмийсининг муносабатига кўзимиз тушмади.
Бизга етиб келаётган ва ижтимоий тармоқларга сиздирилган маълумотларга ишонилса, ўша куни аслида жиддий оқибатларни келтириб чиқарган фавқулодда ҳолат содир бўлган. Бироқ расмийлар бу ҳолатни негадир хаспушлашга уринаётгандай таассурот ҳали сақланиб турибди.
Нега илгарилари қилингани каби бу сафар ҳам республика даражасида комиссия тузилиб, текшириш бошланмади. Бизнинг фикримизча, мазкур ҳолатни вилоят даражасидаги комиссия ўрганиб чиқиши нотўғри.
Чунки комиссияга киритилган аксарият ташкилот вакиллари ушбу АЁҚШни қуришга, унинг фаолият олиб боришига рухсат бериш жараёнида иштирок этганларнинг ўзи. Айнан ўзлари бўлмаса ҳам уларнинг ҳамкасблари иштирок этишгани аниқ.
Қарға қарғанинг кўзини чўқимайди деб мақол бежизга айтилмагани эса аниқ.
Бизни бу воқеа бўйича яна бир ажаблантирган жиҳати шуки, содир бўлган фавқулодда ҳолат юзасидан расмий маълумот бераётган Фарғона вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг матбуот котиби дастлабки видеомурожаатида аланга ўчирилганлиги, пропан келтирган техника сақлаб қолинганлигини хабар қилиб, у ердаги одамларга қандай ёрдам кўрсатилганлигини бир оғиз ҳам гапирмади.
Навбатдаги видео мурожаатида эса хурсанд кайфиятда, халққа икки марталаб салом бергани ҳолда эгасининг розилиги билан АЁҚШ буздирилаётганлигини эълон қилди.
Бу ўринда кўпчиликда АЁҚШ эгаси тергов изоляторида эмасмиди деган ўринли савол ҳам туғилганлиги табиий.