Ажримлардаги ўхшашлик тасодифми ёки….
Суратларда айни бир иш юзасидан Тошкент шаҳар суди фуқаролик ишлари бўйича судлов ҳайъатининг апелляция ҳамда тафтиш инстанциялари қабул қилган ажримлар.
Ажримларга диққат билан қараб айтингчи, уларда фарқ борми?
Улар бир хилку дейсизми? Йўқ адашдингиз.
Биттасида апелляция сўзи ёзилган бўлса, иккинчисида унинг ўрнига тафтиш сўзини ёзиб қўйишган. Бошқа фарқ йўқлиги рост.
Тафтиш инстанцияси судьялари қўшни хонадаги ҳамкасбларидан тайёр ажримни флешкага ёзиб олиб, ўзларига ўтказиб қўяқолишганликларига ҳеч ҳам ишонгим келмайди. Лекин даъвогарнинг фамилиясини ёзишда апелляция инстанцияси йўл қўйган хатолик тафтиш инстанциясининг ажримида ҳам такрорланганда.
Шу жойи салгина шубҳали.
Ёки бунисиям тасодифмикан-а?