“Сен қаматавер. Оқлангунича ўтириб туради”
Кеча иш юзасидан бир туман ИИБ терговчиси билан гаплашиб қолдим. Беш-бегона одам, биринчи марта кўриб турибман. Ёшгина йигит. Тўлиб юрган экан, адвокатман дейишим билан ҳасрат қилиб кетди. Терговчи зоти, умуман ички ишлар ёки прокуратура ходимлари бегонага кўнглини очиб-сочмайди. Айниқса адвокатларга. Шунинг учун жуда ҳайрон бўлдим.
Унинг дабдурустдан дардини тўкиб солишини аввал ёшлик соддалигига йўйгандим, кейин тушундимки, ишхонасидаги муҳит чидаб бўлмай қолган.
“Пора-ку олмайман, опа, лекин ўз ойлигим ҳам татимаяпти. Болаларимга топ-тоза, ҳалол ризқ едиряпман деб айтолмайман”, деди суҳбатдошим. Кейин бир оз тин олиб, давом этди:
“Одамнинг айби борми йўқми, бўлса – қанақа эҳтиёт чорасига ёки жазога тортади – қизиқ эмас. Қаматасан, деб буюришади, вассалом. Бажармасанг, бошинг балодан чиқмайди. “Айб йўқ-ку, судда оқланиб кетади-ку барибир, биз қилмаганимиз билан суд 83-модда 2-қисмини қўллайди-ку?” деб эътироз билдирсам, жавоб битта: “Оқлангунича ўтириб туради”.
“Ишимдан безиб кетдим, очиғи. Ташлаб кетай десам, кўзим қиймайди, яхши орзулар билан танлаганман шу касбни. Бунинг устига ҳали жуда ёшман”, дея ҳасратини якунлади терговчи йигит.
Адвокат Комилова
@VafoMumin - холис фикр минбари
✅ Telegram | 🌐 Instagram | 📹 Youtube