🔴 Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 ноябрдаги 199-сон мажлиси баёни 3-иловаси билан тасдиқланган, Энг оғир аҳволдаги маҳаллалар, республика даражасидаги давлат ташкилотлари раҳбарларига бириктирилган.
❗️ Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигига Наманган вилояти, Поп туманидан 4 та маҳалла бириктирилган. Улар Соҳибкор, Янгиер, Қандиғон ва Уйғур МФЙлардир.
✔️ Жорий йилнинг 8 февраль куни Агентлик директори Абдулла Азизов бириктирилган маҳаллаларга бориб маҳалла еттилиги фаолияти билан танишди. Уларга юклатилган вазифаларни қай даражада бажараётганлигини кўздан кечирди.
✔️ Ҳар бир маҳалланинг имкониятидан келиб чиқиб аҳолини камбағаллик даражасидан чиқариш бўйича ишлар муҳокама қилинди.
❗️ Жумладан Соҳибкор маҳалласида томорқа экинларини суғориш учун сув муаммо бўлганлиги учун сув кам талаб қиладиган доривор ўсимликлар экиш тавсия этилди. Бундан ташқари аҳоли томорқаларида доривор наъматак экилган бўлиб, йилига 300 тоннагача маҳсулот йиғиб олиниши маълум бўлди. Агентлик директори томонидан Республикада йирик наъматакни қайта ишловчи завод филиалини очишда амалий ёрдам берилиши айтилди.
✔️ Агентликка бириктирилган 3 та маҳаллаларда деҳқончилик ва чорвачилик драйвер йўналиш бўлганлиги учун аҳоли томорқаларида нархи қиммат бўлган доривор ўсимлик экиш таклифи берилди.
✔️ Қандиғон маҳалласида фойдаланилмаётган 400 гектар адирлик ерга хитойлик инвесторларни жалб қилиб доривор ўсимлик экиш бўйича амалий ёрдам берилиши таъкидланди.
Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube