Uzpharmagency


Гео и язык канала: Узбекистан, Узбекский
Категория: Медицина


Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигининг «телеграм»даги расмий ахборот канал
Телефон: (99855) 902-22-22
Веб-сайт: www.uzpharmagency.uz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Гео и язык канала
Узбекистан, Узбекский
Категория
Медицина
Статистика
Фильтр публикаций


🔴 Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 17 январдаги ПҚ-12-сон қарори 18.2 банди ижросини таъминлаш мақсадида, «ББУ-Азамат» тажрибасини асосида Наманган вилояти, Поп тумани, Янгиер МФЙ ҳамда Чуст тумани Қизилтепа МФЙ ҳудудида кооперация асосида аҳоли томорқалари ва давлат захирасидаги ер майдонларида жами 3,5 гектарга халқаро бозорда талаб юқори бўлган доривор ўсимлик уруғлари экилди. Натижада 105 нафар камбағал аҳоли бандлиги таъминланди.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube




Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#мингдардгадаво

🔴 Ер юзида доривор ўсимликларининг қарийб 12 минг тури бор. Ўзбекистонда доривор ўсимликларининг 580 га яқин тури мавжуд бўлиб, шулардан ҳозирги кунда 250 га яқини илмий табобатда қўлланилмоқда.

Мазкур видеолавҳада Райҳон, Седана ва Алоэ Вера ўсимликларининг фойдали ва шифобахш ҳусусиятлари ҳақида билиб оласиз!

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube


⚠️ Диққат эълон!

🔴 Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институти Тиббиёт ва фармацевтика соҳаси мутахассисларини 72 кредит соат “Яхши клиника амалиёти” (GСP) йўналиши бўйича мавзули малака ошириш курсига таклиф этади.

✅ Дарслар амалиётда фаолият юритаётган малакали ўқитувчилар (фан докторлари ва фан номзодлари) томонидан олиб борилади

📌 Тошкент ш., Юнусобод тумани, Ч.Айтматов кўчаси 37 уй.

Мурожаат учун:
📞 ( 97) 485-88-98
📞 ( 97) 485-88-48

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube


🔴 🟦🟦

📌 Айни дамда, видео-конференц алоқа воситаси орқали Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори ўринбосари Зафар Тўхтаев, Фармацевтика маҳсулотлари хавфсизлиги маркази раҳбарияти иштирокида навбатдаги мулоқот бўлиб ўтмоқда. Унда 300 га яқин тадбиркор иштирок этиб, соҳадаги мавжуд муаммолар юзасидан муҳокамалар давом этмоқда.

❗️ Онлайн мулоқотга қуйидаги ҳавола орқали уланишингиз мумкин:
https://us06web.zoom.us/j/83140746224?pwd=szLspHJVL4myEOnfIrbzP6vRJp8aEW.1

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube


⚠️ Диққат эълон!

🔴 Жорий йилнинг 1 май куни соат 12:00 да Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ҳузуридаги “Зарур амалиётлар маркази” ДМ томонидан “Зарур дорихона амалиёти - GPP” (якка тартибдаги дорихоналар) талабларини жорий этишда юзага келаётган муаммолар ечимига бағишланган онлайн мулоқот бўлиб ўтади.

❗️ Мулоқот видео-конференц алоқа воситаси орқали савол-жавоб шаклида ўтказилади.

❗️ Онлайн мулоқотга қуйидаги ҳавола орқали уланшингиз мумкин:
https://us06web.zoom.us/j/85039353244?pwd=asFl7dyAMs63CuIO1qwqOXWyRUakQd.1

Идентификатор конференции: 850 3935 3244
Коддоступа: 379599

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube


🔴 Фармагентлик делегацияси "Xinjiang Uygur Pharmaceutical Co., Ltd." компаниясининг ишлаб чиқариш қувватлари билан яқиндан танишди

📌 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов бошчилигидаги делегация Шинжон-Уйғур Автоном районида жойлашган "Xinjiang Uygur Pharmaceutical Co., Ltd." компаниясининг ишлаб чиқариш майдонида бўлди.

❗️ Компания раҳбарияти делегация аъзоларини корхона фаолияти, мавжуд ишлаб чиқариш қувватлари ва экспорт йўналишлари билан таништирди. Табиий дори воситаларини ишлаб чиқаришга ихтисослашган "Xinjiang Uygur Pharmaceutical Co., Ltd." компанияси минтақадаги етакчи фармацевтика ишлаб чиқарувчилардан бири сифатида юқори технологиялар ва халқаро стандартларга мувофиқ ечимларни жорий этиб келаётгани қайд этилди.


✅ Учрашув доирасида Агентлик директори Ўзбекистонда фармацевтика соҳасида мавжуд имкониятлар, жумладан, доривор ўсимликлар салоҳияти, “Tashkent Pharma Park” фармацевтика кластери ва маҳаллийлаштириш жараёнлари ҳақида маълумот берди. Мамлакатимизда фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш учун яратилган шароитлар ва инвесторлар учун тақдим этилаётган имтиёзлар юзасидан фикр алмашилди.

✅Суҳбат якунида томонлар фармацевтика соҳасидаги ўзаро муносабатларни янада ривожлантириш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ҳамда илмий-техникавий соҳада биргаликда фаолият юритиш бўйича келишиб олдилар.

#Ўзбекистон #Хитой #фармацевтика #халқаро #ҳамкорлик

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube


🔴 "Xinjiang Tefeng Pharmaceutical Co., Ltd." компаниясида ўзаро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди

📌 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Хитой Халқ Республикасининг Шинжон-Уйғур Автоном районида жойлашган "Xinjiang Tefeng Pharmaceutical Co., Ltd." компанияси вакиллари билан учрашди.

❗️ Учрашувда компания раҳбарияти "Xinjiang Tefeng Pharmaceutical Co., Ltd." фаолияти, ишлаб чиқариш қувватлари ва асосий маҳсулот турлари ҳақида маълумот берди. Таъкидланганидек, компания табиий ва сунъий доривор воситалар ишлаб чиқариш бўйича катта тажрибага эга бўлиб, маҳаллий ҳамда халқаро бозорларда ўз ўрнига эга.


✅ Агентлик директори мамлакатимиз фармацевтика бозорининг улкан салоҳияти, доривор ўсимликлар ресурслари ҳамда маҳаллийлаштириш жараёнлари учун яратилган шарт-шароитлар хусусида ахборот берди. Шунингдек, "Tashkent Pharma Park" фармацевтика кластери имкониятлар ва янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун таклифлар билдирди.

✅ Томонлар икки мамлакат ўртасида фармацевтика соҳасидаги ўзаро ҳамкорликни янада кенгайтириш, қўшма илмий-тадқиқот ва ишлаб чиқариш лойиҳаларини амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди. Учрашув якунида истиқболли ташаббуслар бўйича музокараларни давом эттиришга келишиб олинди.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube


🔴 Фармагентлик директори "Xinjiang Huashidan Pharmaceutical Co., Ltd." компаниясида учрашув ўтказди

📌 Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов Хитой Халқ Республикасига хизмат сафари доирасида, Шинжон-Уйғур Автоном районида жойлашган "Xinjiang Huashidan Pharmaceutical Co., Ltd." компанияси вакиллари билан учрашди.

❗️ Суҳбат давомида компания вакиллари ўз фаолияти, ишлаб чиқариш имкониятлари ва экспорт салоҳияти ҳақида батафсил маълумот тақдим этди. "Xinjiang Huashidan Pharmaceutical Co., Ltd." дори воситаларини ишлаб чиқариш ва тарқатишга ихтисослашган бўлиб, минтақанинг йирик фармацевтика ишлаб чиқарувчиларидан бири ҳисобланади.


✅ Агентлик директори Ўзбекистон фармацевтика сектори, мавжуд имкониятлар ва маҳаллийлаштириш жараёнида "Tashkent Pharma Park" инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери ҳудудида тақдим этилаётган имтиёзлар ҳақида маълумот берди. Мамлакатимизда фармацевтика маҳсулотларини маҳаллий ишлаб чиқариш учун яратилган шароитлар алоҳида таъкидлаб ўтди.

✅ Учрашув якунида томонлар келгусида ўзаро манфаатли ҳамкорликни йўлга қўйиш, қўшма лойиҳаларни амалга ошириш ва тажриба алмашиш имкониятларини ўрганишга келшиб олди.

#Ўзбекистон #Хитой #фармацевтика #халқаро #ҳамкорлик

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube


Видео недоступно для предпросмотра
Смотреть в Telegram
#NoComment

🔴 Бешинчи ИННОПРОМ. Марказий Осиё

📌 Пойтахтимизда "ИННОПРОМ. Марказий Осиё" бешинчи халқаро саноат кўргазмаси CAEx Uzbekistan кўргазмалар аренасида бўлиб ўтмоқда.

❗️ Энг йирик халқаро кўргазма платформаси иштирокчиларга инновацион ишланмаларни иложи борича самарали тақдим этиш имконини беради ва профессионал ҳамжамиятнинг халқаро мулоқоти учун ажойиб майдонга айланади.

❗️ Халқаро кўргазманинг асосий мақсади минтақа мамлакатлари билан саноат кооперациясини кенгайтириш, Ўзбекистон ва хорижий мамлакатлар саноат корхоналари ва давлат идоралари ўртасида алоқаларни ўрнатишдан иборат.

Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube

Показано 10 последних публикаций.