Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги ва Мисрнинг "ACDIMA" компанияси вакиллари ўртасида ҳамкорлик учрашуви бўлиб ўтди
Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов "ACDIMA" (Arab Company for Drug Industries and Medical Appliances) компанияси вакиллари билан учрашув ўтказди. Мазкур учрашув фармацевтика маҳсулотларини ишлаб чиқариш, тарқатиш ва инновацияларни ривожлантириш бўйича ҳамкорлик имкониятларини муҳокама қилишга қаратилган.
"ACDIMA" компанияси вакиллари маҳаллий ҳамкорлар билан қўшма инвестицияларни ўрганиш, ҳамкорликнинг янги йўналишларини аниқлаш ва мавжуд имкониятларни самарали ривожлантириш бўйича ўз қизиқишларини билдирди.
Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube

"ACDIMA" фармацевтика соҳасида етакчи компаниялардан бири бўлиб, минтақавий ва халқаро бозорларда юқори сифатли дори-дармонлар, тиббий асбоб-ускуналар ва биотехнологик маҳсулотлар ишлаб чиқаришда фаолият юритади. Компания ўзининг илғор технологиялари, малакали кадрлар базаси ва инновацион лойиҳаларга содиқлиги билан танилган.