Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов "Unimed Pharmaceuticals Inc." компанияси вакиллари билан учрашди
Бугун, 25 декабрь куни, Агентлик биносида "Unimed Pharmaceuticals Inc." компаниясининг вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Ушбу компания "Tashkent Pharma Park" инновацион илмий-ишлаб чиқариш фармацевтика кластери ривожлантириш доирасида фаол ҳамкорлик қилмоқда.
Компания вакиллари, иш самарадорлигини ошириш мақсадида Агентлик биносида уларга ажратилган офис хонасини юқори баҳолади ва "Tashkent Pharma Park" кластери дирекциясининг ходимлари томонидан кўрсатилаётган доимий ёрдам ва қўллаб-қувватлашни алоҳида таъкидлади.
Томонлар келажакдаги ҳамкорлик режалари ва заводнинг ишлаб чиқариш ҳамда технологик жиҳозланишини ривожлантириш масалаларини ҳам муҳокама қилдилар.
Ушбу учрашув ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва Ўзбекистонда инновацион фармацевтика соҳасини ривожлантириш стратегияси доирасида фармацевтика кластерини илгари суриш йўлида муҳим қадам бўлди.
Website | Telegram | Instagram | Facebook | Youtube

Учрашув давомида, томонлар компаниянинг жорий ютуқлари ва режа бўйича келгуси қадамларни муҳокама қилдилар. Компания вакиллари, "Tashkent Pharma Park" кластери ҳудудида жойлашган фармацевтика заводининг қурилишини 2025 йил оҳиригача якунлаш учун барча саъй-ҳаракатларни амалга оширишларини билдирди. Завод офтальмологик кўз томчилари, бўғимлар учун гиалурон инъекциялари ва одам плацентасидан ишлаб чиқарилган препаратлар ишлаб чиқариш бўйича ихтисослашади.